араб тили ва араб маданияти

DOC 68,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664132669.doc араб тили ва араб маданияти режа: 1.араб ёзуви ва араб маданияти 2.араб фани 3.араб фалсафаси ва араб адабиёти араб ва кўпгина шарқ мамлакатлари қўлланиладиган ёзув (араб ёзуви) қадимги сомий алифбосидан келиб чиққан бўлиб, ўнгдан чапга қараб ёзилади. бу ёзувнинг энг қадимги шакли топилган куфа шахри номи билан юритадиган куфий ёзувидир. бу ёзувдаги 28 ҳарфдан 18 таси увдош. кдцимги араб ёзувининг бу тури бир неча асрлар давомида сақланиб келди ва секин-аста ислоҳ қилиниб, ҳозирги замон араб ёзуви билан алмаштирилди. бу ёзувда ҳам ҳарфлар 28 та, улардан фақат учтаси унли. ҳарфлар сўз бошида, сўз ўртасида ва охирида турли шаклларга эга. унлилар алоҳида ифодаланмайди (алифнинг сўз бошида келиши бундан мустасно). шакли ўхшаш ҳарфларни бир-биридан фарқлаш ва сўз таркибидаги унлиларни ифода қилиш учун араб ёзувида диакратик белгилар (ҳаракатлар)дан фойдаланилади. араб маданияти деганда биз фақат араблар томонидан яратилган маданиятни эмас, балки араблар билан бирга яқин ва ўрта шарқ, шимолий африка ва жанубий-ғарбий оврўпо халқиарининг …
2
р ёдгорликлари тили асос бўлган. исломга қадар бу лаҳжада бой оғзаки шеърият тараққий этди ва оғзаки адабий тил асоси ишланди. «қуръон» тилида мана шу оғзаки адабий тил билан макка шеваси хусусиятлари қўшилиб кетган. шу тил асосида ўрта аср мусулмон шарқининг бой бадиий, илмий ва диний адабиётлари тили бўлган қадимги араб тили шаклланди. бу мумтоз араб тили қадимги морфологиясини сақлаб, лексик жиҳатдан бир оз ўзгарган ҳолда, ҳозирга қадар арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда. ҳозирги араб сўзлашув тили фонетик ва лексик жиҳатлардан жиддий фарқ қиладиган миср, судан, ироқ, мағриб (жазоир, тунис, марокаш), шунингдек ҳасания (мавритания), шоа (нигерия, камерун, нигер) лаҳжаларига бўлинади. мавзу баёни: араб халифалиги қўл остидаги мамлакатларда илм-фан соҳасида жуда катта ўзгаришлар юз берди. фаннинг турли соҳаларида араб тилида жаҳон аҳамиятига эга бўлган буюк асарлар яратилди, қадимги юнон фанининг дурдоналари араб тилига таржима қилинди. араб ва хорижий мамлакатлар олимлари араб тилида яратилган асарларни фақат араб олимларига нисбатан берадилар. аслвда бундай эмас. …
3
н бўлсалар, бухоролик буюк олим ва файласуф абу али ибн синони «шайх-ур-раис» (раис-шайх, олимлар бошлиғи) деб атаганлар. араб фани ва маданияти тараққиётига ўзбек халқининг фарзандлари муҳаммад хоразмий, абу али ибн сино, абу райҳон беруний ва аҳмад фарғоний, махмуд қошғарийлар жуда катта таъсир кўрсатдилар. улуғ мунажжим ва математик ал-хоразмий тузган астрономик жадваллардан - «зиж»дан араб астрономлари фойдаланганлар. ибн синр ва хоразмий асарлари араб тили ва араблар орқали ўрта аср оврўпосига тарқалган. араб фани тараққиётидаги биринчи босқич vii—viii асрга тўғри келади, маркази ироқдаги басра ва куфа шаҳарлари бўлган. ислом тарқалган турли мамлакатлардан жуда кўп истедодли олимлар шу шахарларга келиб, фаннинг турли соҳаларидан таълим олганлар. араб тили давлат ва ҳукмрон дин тили, муқаддас (яъни куръон тушган) тил сифатида ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан ўрганилган. машҳур араб-форс тилшуноси сибавайҳ (796 йил атрофида ўлган) биринчи бўлиб араб тили грамматикасини тузди. араб фани тараққиётида иккинчи давр viii асрдан, халифалик маркази бағдодга кўчирилгандан сўнг бошланади. бу даврда …
4
и сулоласи тарихи билан бир қаторда бошқа шарқ халқлари ҳаёти ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган. бу даврда жуғрофия соҳасида ҳам кўплаб асарлар яратилди. уларнинг энг машҳур халифаликда алоқа ишлари бошлиғи ибн хўрдадбаҳ ва ибн ҳавқалнинг «ал-масолик ва ал-мамолик» асари, масъудий ва мақдисийларнинг жуғрофий асарларидир. шахсий кузатишлар асосида ёзилган бу асарларда халифалик ерлари ва баъзи бир хорижий мамлакатлар ҳақида қимматли маълумотлар, шаҳар ва мамлакатлар бўйлаб қилинган саёҳат йўналиши берилган. ибн фазлоннинг марказий осиё ва волга бўйига 921 йили қилган саёҳатлари асосида булғор, рус, ҳазар ва бошқалар ҳақида тўплаган маълумотлари жуда қимматли манбалардир. қутайба ибн жаъфар ўз асарида (x аср) халифалик томонидан давлат ва вилоятларини идора қилиш, айниқса унинг иқтисоди, солиқлар йиғиш тартиблари ҳақида маълумотлар берган. тиббиёт фанлари соҳасида бу давр янги ихтиролар даври хисобланади. математик ва астроном ал-баттоний (858—929) тригонометрик функциялар (синус, тангенс ва котангенс)ни ишлата бошлайди. кимё соҳасида бир қанча ихтаролар араб алхимиги жобир ибн ҳайёнга (viii аср) тааллуклидир. бу …
5
) «туҳфат-ун-наззо фи ғаройиб-ил-амсор ва ажойиб-ил-асфор» саёҳатномасидир. физик ибн ҳайсам (965—1039) оптика соҳасида қатор ихтиролар қилди. унинг «оптика» асари оврўполик олимлар ижодига (мас, бэкон, кеплерга) катта таъсир кўрсатди. андалуслик астрономлар можритий (вафоти 1007) ва зарқалий (1029—1087) астрономик жадваллар яратдилар. xiii асрда мисрда биринчи глобус ишланди, хитойликлардан компасдан фойдаланиш ўрганилди. араблар марказий осиё халқларидан қоғоз тайёрлашни ўрганиб (viii аср), сўнгра бу ихтироларининг оврўпога тарқалишига сабаб бўлдилар. бу даврда андалусия ва мисрда табобат илми тараққий этди. файласуф ибн рушд (1124—1198), унинг замондоши ибн маъмун (1135—1204), ибн бажжа (вафоти 1138) ва ибн туфайл (1110—1182)лар бир қанча тиббий назарий асарлар ёзганлар ва амалий тиббиёт билан ҳам шуғулланганлар. араб табиблари жарроҳлик, кўз касалликлари, дори тайёрлаш ва ҳайвонлар касаллигини даволашга оид соҳаларни тараққий эттирганлар. араб табиатшунослари асосан доривор ўсимликлар ва минераллар йиғиш, шархлаш ва уларнинг навларини тартибга солиш билан шуғулланганлар. андалусиялик табиатшунос ибн аввом (xii аср) шахсий кузатиши асосида ва юнон манбаларига суянган ҳолда қишлоқ хўжалигига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"араб тили ва араб маданияти" haqida

1664132669.doc араб тили ва араб маданияти режа: 1.араб ёзуви ва араб маданияти 2.араб фани 3.араб фалсафаси ва араб адабиёти араб ва кўпгина шарқ мамлакатлари қўлланиладиган ёзув (араб ёзуви) қадимги сомий алифбосидан келиб чиққан бўлиб, ўнгдан чапга қараб ёзилади. бу ёзувнинг энг қадимги шакли топилган куфа шахри номи билан юритадиган куфий ёзувидир. бу ёзувдаги 28 ҳарфдан 18 таси увдош. кдцимги араб ёзувининг бу тури бир неча асрлар давомида сақланиб келди ва секин-аста ислоҳ қилиниб, ҳозирги замон араб ёзуви билан алмаштирилди. бу ёзувда ҳам ҳарфлар 28 та, улардан фақат учтаси унли. ҳарфлар сўз бошида, сўз ўртасида ва охирида турли шаклларга эга. унлилар алоҳида ифодаланмайди (алифнинг сўз бошида келиши бундан мустасно). шакли ўхшаш ҳарфларни бир-биридан фарқлаш ва сўз таркибидаги унли...

DOC format, 68,5 KB. "араб тили ва араб маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.