миллий ўзликни англаш

DOC 55.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404810369_54669.doc миллий ўзликни англаш мустақил яшаш хар бир халқ ёки миллат учун энг қадрли ва улуғ неъматдир. унинг заминида миллионлар тақдири, юрт истиқболи ётади. фақат мустақиллик шароитидагина ҳар бир миллат ўзини том маънода англаш имкониятига эга бўлади. чунки мустамлакачилик зулми остида бўлган халқ ёки миллат ўзини-ўзи англаш имконига эга бўлмайди. бунга босқинчилик ва зўровонлик сиёсати йўл бермайди. бу сиёсат мустамлакачи давлатнинг ўткир қуроли сифатида миллатни ўзлигидан маҳрум қилишга, унинг қадриятлари, урф-одатлари, расм-русумларини камситишга хизмат қилади. бундай сиёсат ёрдамида мустамлакачилар унлаб миллатларнинг тили, маданияти, санъатини камситиб келдилар ва буларга беписанда муносабатда бўлдилар. турли халқларни миллий ўзлгини англашдан маҳрум қилиш орқали улар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга ҳаракат қилиб келдилар. маълумки, бундан қарийиб 130 йил муқаддам халқимиз чор россиясини мустамлакачилари тузоғига илинган эдилар. улар томонидан қилинган мудҳиш ишлар кейинчалик шўролар ҳукмронлги даврида янада аянчли бир ҳолда давом эттирилди. сталин қатағонлари, даврида эрки, ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди. ўша даврларнинг мудҳиш воқеалари туфайли миллий туйғу, миллий …
2
май ўзбек халқи ўзлигини йўқотмади, уни асраб-авайлади ва бугунги муқаддас кунларга олиб келди. халқимиз бошига тушган бедодликларга чек қўйган мустақиллик айни пайтда, миллий уйғониш, миллий тикланиш, миллий ўзликни англаш учун чексиз имкониятларни вужудга келтирди. бинобарин, мустақиллик йилларидаги олға силжишлар, тарихимиз ва она тилимизни қайтадан тиклашда, унитилган удумларимиз, қадриятларимизга қайтишда, динга бўлган муносабатларимизнинг ўзгаришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. бу соҳада қилинган амалий ишлар ва эришилаётган муваффақиятлар бугунги кунда миллий ўзликни англаш борасидаги муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эгадир. миллий ўзликни англаш шунчаки орзу-истак билан амалга ошмайди. бунинг учун мустақилликка эришишнинг узи кифоя қилмайди. миллий ўзликни англаш учун маънавий қадриятларни қайта тиклаш, унинг имкониятлари ва афзалликларидан самарали фойдаланиш, маънавий -маърифий соҳадаги муаммоларни ҳал эта бориш ҳам талаб қилинади. бугунги кунда миллий ўзликни англашнинг энг долзарб масалалридан бири-бу ватанимизнинг ҳаққоний тарихини яратишдан иборат. бинобарин, президентимиз и.а.каримов жуда тўғри хулоса қилганидек, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. инсон учун тарихдан жудо бўлиш - ҳаётдан жудо …
3
иқариш сиёсатини очиқ-ойдин амалга оширганлиги бунга аниқ мисолдир. бугунги кунда мамлакатимизда миллий ўзликни англашнинг долзарб муаммоларидан яна бири миллий қадриятларни-халқимизнинг асрлар давомида шаклланган ва хаётининг мазмунига айланиб келган урф-одатлари, расм-русумлари, анъаналарини қайта тиклашдан иборатдир. мустақиллик йилларида бу соҳада бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. наврўз, рўза ва қурбон ҳайитларининг қайтадан тикланиши, ўтмиш маънавий меросини ўрганиш борасидаги ишларнинг бошлаб юборилганлиги ўзбекона тўйлар ёки маъракаларнинг ўтказила бошлаганлиги, халқимизнинг дунёқарашида бўлаётган ўзгаришлар миллий ўзликни англашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. халқимиз томонидан ўтмишда ардоқлаб келинган ва улар ҳаётининг мазмунига айланган хилма-хил урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналарни қайта тиклаш миллий ўзликни англашдагн муҳим омиллардан бири ҳисобланади. бу омилдан амалда фойдаланиш миллий мафкуранинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. президентимиз и.а.каримов «мулоқот» журнали муҳбирининг саволларига берган жавобларида бу омилнинг миллий мафкурани шакллантиришда ва шу асосда миллий ўзликни англашдаги аҳамиятини қуйидагича жуда аниқ қилиб таърифлаб берган эди: «миллий мафкура, авваломбор, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимнзнинг кўп асрлар давомида шаклланган …
4
ўз миллатининг ҳаёти, тарихан шаклланган онг яхши фазилатларидан хабардор бўлмоғи лозим. унда бундай фазилатнинг шаклланиши миллий ўзликни англашнинг муҳим жиҳатларидин бири сифатида намоён бўлади. миллий ўзликни англаш ҳар бир кишида миллий ифтихор ҳиссини кучайтиради. ўз ватанидан фахрланмайдиган, унинг муваффақиятларидан руҳланмайдиган киши миллий ўзликни англашдан бегонадир. бинобарин, миллий ўзликни англаш миллий ифтихор ҳисси билан чамбарчас боғлиқ ҳолда намоён бўлади. бу боқийликни фольклор-этнографик ансамбллар томонидан кенг қўлланилаётган миллий либос, безак ва тақинчоқларимизда ҳам кўриш мумкин. ўтмишдан мерос бўлиб келган кўхна либосларни сақлаш ва миллий хотирани йўқотмаслик мақсадида барча жамоалар ижро жараёнида ўз ҳудудига хос миллий либослардан кенг фойдаланадилар. қадимий этник турмуш тарзи билан боғлиқ урф-одат, маросим ва удумларни миллий либос, халқ амалий санъати анъаналарини қўллаган ҳолда саҳнага чиқадилар. бу эса томошабинларга миллий руҳ бахш этиб, уларнинг маънавий баркамоллашувида хизмат қилади. истиқлол шарофати туфайли кўҳна либос, безак-тақинчоқларимиздан фойдаланиш бу кунги авлодларимизга қадимдан қандай бўлса, шундайлигига намойиш этиш имконияти яратилади. бизнинг вазифамиз миллий ғуруримиз …
5
миллий ўзликни англаш - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий ўзликни англаш"

1404810369_54669.doc миллий ўзликни англаш мустақил яшаш хар бир халқ ёки миллат учун энг қадрли ва улуғ неъматдир. унинг заминида миллионлар тақдири, юрт истиқболи ётади. фақат мустақиллик шароитидагина ҳар бир миллат ўзини том маънода англаш имкониятига эга бўлади. чунки мустамлакачилик зулми остида бўлган халқ ёки миллат ўзини-ўзи англаш имконига эга бўлмайди. бунга босқинчилик ва зўровонлик сиёсати йўл бермайди. бу сиёсат мустамлакачи давлатнинг ўткир қуроли сифатида миллатни ўзлигидан маҳрум қилишга, унинг қадриятлари, урф-одатлари, расм-русумларини камситишга хизмат қилади. бундай сиёсат ёрдамида мустамлакачилар унлаб миллатларнинг тили, маданияти, санъатини камситиб келдилар ва буларга беписанда муносабатда бўлдилар. турли халқларни миллий ўзлгини англашдан маҳрум қилиш орқали улар ...

DOC format, 55.5 KB. To download "миллий ўзликни англаш", click the Telegram button on the left.

Tags: миллий ўзликни англаш DOC Free download Telegram