миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари

DOC 106.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663532863.doc миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари. ҳуқуқий саводхонлик, қонунга итоаткорлик, давлат тизимига ҳурмат ва фуқаролик бурчига садоқат, шахс маънавий баркамоллигининг мезони режа: 1. миллий ўз-ўзини англаш, унинг моҳияти. 2. ҳуқуқий саводхонлик-маънавий етуклик мезони. 3. демократиянинг маънавий ва маърифий жихатлари. 4. шахс маънавиятини шакллантиришда ота – она маъсулияти. 5. адабиёт ва санъат – шахс маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим воситалари. таянч иборалар: ўз-ўзини англаш, миллий ўзликни англаш, миллатлараро тотувлик, демократия, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий маданият, демократиянинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатлари, ҳуқуқий демократик давлат, демократик жамият, меҳнат, адолат, оила жамиятнинг асосий бўғини. миллий ўз-ўзини англаш, унинг моҳияти ўз ўзини чуқур англаб етган, кўзи очилган, ақли расо, ғоявий-сиёсий жахатдан уйғонган ва жипслашган халқ ва миллатни, ўтмишда бўлганидек, мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, тили, маданияти, қадриятларини аёқ ости қилиш, бойликларини талаб кетиш, ҳуқуқларини поймол этиш, давлат мустақиллигидан жудо қилиш асло мумкин эмас. ўз-ўзини англаш бу халқнинг, миллатнинг ўтмиш тарихий …
2
милий манфаатларни ҳимоя қилади. шундай қилиб, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзини реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларини ифодаловчи этник бирлик, тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятларга мансублигини, манфаатлар ва эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга миллий ўзликни англаш,-деб аталади. миллий ўзликни англаш миллат бирлигининг мустаҳкамлигини, миллат манфаатларининг, шахс, маҳаллийчилик манфаатларидан устун туришини англаш даражаси билан боғлиқдир. миллий ўзликни англаш миллатнинг тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, худуд ягоналиги, маънавиятдаги ўзига хослигидан иборат белгилари каби миллатнинг мустақил белгиси ҳисобланади. миллий ўзликни англаш миллатнинг мустақил белгиси эканлиги-миллий манфаатлар, эҳтиёжлар умумийлигини ҳимоя қилиш ва миллий тараққиётга эришиш ва унинг жахон тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш заруратини англаш билан белгиланади. миллий ўзликни англаш омилининг қудрати қуйидаги шароитларда кўпроқ намоён бўлади: биринчидан, агар миллий ўзликни англаш ривожланган бўлса, юқорида қайд этганимиздек, миллатнинг манфаатларига, айниқса шаъни, қадр қиммати, обрў-эътибори, ғурури паймол этилишига қаратилган ҳаракатлар юзага келган шароитларда миллатнинг барча вакиллари бирлашиб кетадилар, хатто миллатнинг ичида ўзаро муҳолифатда бўлган томонлар ҳам миллатнинг …
3
ялаймиз”, “элим деб юртим деб яшовчи, шу йўлда ҳатто жонини ҳам аямайдиган”, “ўзидан сўнг озод ва обод ватан қолдирадиган” фарзандларни тарбиялашимиз замон ва мустақиллик талаби. бунда юртимизда яшаётган ҳар бир киши миллатидан қатъий назар масъул бўлмоғи лозим. ёшларимиз тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатини қарор топтириш, уларнинг, мен ўзбек фарзандиман, деб, ғурур ва ифтиҳор билан яшашига эришиш маънавий тарбия ишимизнинг марказида турмоғи лозим. ҳуқуқий саводхонлик-маънавий етуклик мезони ҳар қандай мустақил давлатда халқнинг эркин яшаши, фаровон турмуш қуриши, ҳоҳиш иродасининг амалга оширилиши, эзгу мақсад ниятлари ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланиши лозим. шу кафолат ватан тараққиётини, давлат мустақиллигини, халқнинг жипслигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни, мустақилликнинг барқарорлигини таъминлашга шарт-шароит яратади. юқорида айтилган кафолат республикамиз конституциясида ўз ифодасини топган. бу ҳақда президентимиз и. каримов олий мажлиснинг биринчи чақириқ ўн биринчи сессиясида сўзлаган нутқида: “давлатимиз, ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро келажагининг кафолатини конституция беради. фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурчлари конституцияда белгиланган, тегишли қонунлар билан …
4
ниб олишлари зарур. конституцияни билмаган, пухта ўрганмаган киши ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди. ҳуқуқини билмаган одамнинг ҳаёти охир оқибатда фожиали тус олиши мумкин. бунинг яққол мисоли президентимизнинг юқорида қайд этганимиз нутқида ҳам кўришмиз мумкин: “мадомики мақсадимиз аниқ экан, инсон ҳуқуқлари умумхалқ муҳокамасида қабул қилинган конституция ҳимоясида экан,-деб нутқини давом эттирган эди юртбошимиз, -авлодларимиз, фарзандларимиз келажагига хавф соладиган, миллат шаънига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлар қаердан пайдо бўляпти?” бу ўринда президентимиз бундай қалтис хатти-ҳаракатларга қўл урган кимсаларнинг қонунни билмаслиги, билса ҳам унга менсимасдан қараши, ҳурмат қилмасилигида эканини, уларда ҳуқуқий маданиятнинг йўқлиги, етишмаслигини айтмоқчи. кўпинча кишилар ҳуқуқ, қонун, бурч, адлия каби атамаларни, баъзан тасодифан қонунбузарлик қилиб қонун олдида жавобгарлик ҳолатига тушиб қолганларидагина эслайдилар. нега қонунга рўпара бўлдинг, деб сўралганда “бундай бўлишидан хабарим йўқ эди”-деб кўзини милтиллатиб, адвокатдан нажот кутиб турадилар. шуни яхши англашимиз керакки, қонунни билмаслик ҳеч қачон енгиллаштирмайди. биз қонунга менсимаслик билан қарасак, уни ўрганмасак, ҳурмат қилмасак шунда ноқулай аҳволга тушиб қоламиз. қонунни билиш, ҳурмат …
5
оқчи бўлса, фуқарони ўз паноҳига олиши зарур... давлат ҳар бир фуқаросини ҳимоя этиши, унга ҳуқуқий ёрдам бериши керак. қонун олдида барча баробар. мамлакат қонунларига жаъми фуқаро-ёшидан, миллатидан, ирқи, динидан қатъи назар-барча баробар бўйсунмоғи фарз”. яна ислом каримов сўзлари билан айтганда, қонун қоғозда келиб кетса, жамият асло равнақ топмайди, қонун амалда бўлиши лозим. фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адолатли давлатнинг маънавий ва маърифий вазифаси. бизнинг вазифамиз эса фуқаролар манфаатини кўзловчи қонунларга тўлиқ риоя этишдан иборат. демократиянинг маънавий ва маърифий жихатлари демократия-”халқ хоқимияти” демакдир. демократия кишилик тарихида инсоннинг онгли ҳаёти бошланган даврдан бошлаб, унинг эрк-иродасини, ҳоҳиш истагини белгилайдиган мезон бўлиб келмоқда. инсоният жамияти тараққиётининг ҳар бир янги даврида демократия ҳам янгидан-янги мазмун, моҳият ва шаклкасб эта борган. демократия жамият тараққиёти, унинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатларини, аҳоли умумий дунёқарашини ўзида акс эттиради. демократия тушунчаси негизида аҳолининг озодлик, ҳурриятга эришиши эркин яшаши, ҳақиқат ва адолат сингари мазмун ётади. буюк бобомиз амир темурнинг “куч адолатда” …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари"

1663532863.doc миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари. ҳуқуқий саводхонлик, қонунга итоаткорлик, давлат тизимига ҳурмат ва фуқаролик бурчига садоқат, шахс маънавий баркамоллигининг мезони режа: 1. миллий ўз-ўзини англаш, унинг моҳияти. 2. ҳуқуқий саводхонлик-маънавий етуклик мезони. 3. демократиянинг маънавий ва маърифий жихатлари. 4. шахс маънавиятини шакллантиришда ота – она маъсулияти. 5. адабиёт ва санъат – шахс маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим воситалари. таянч иборалар: ўз-ўзини англаш, миллий ўзликни англаш, миллатлараро тотувлик, демократия, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий маданият, демократиянинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатлари, ҳуқуқий демократик давлат, демократик жамият, меҳнат, адолат, оила жа...

DOC format, 106.5 KB. To download "миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари", click the Telegram button on the left.