milliylik falsafiy va axloqiy kategoriya sifatida

DOCX 20 стр. 72,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
мавзу: миллийлик фалсафий ва ахлоқий категория сифатида режа: 1. миллат ва миллийлик тушунчалари. 2. миллийлик ва миллий минталитет. 3. ўзбеконалик. 1 миллат таърифи[footnoteref:1] [1: хоназаров қ. мустақиллик ва миллий муносабатларнинг ривожланиши. –т.: “ўажбнт” маркази, 2001. 7-15 бетлар.] “миллат” тушунчаси энг қадимий атамалардан бўлиб, асрлар давомида олимларнинг диққатини ўзига тортиб келган. бундай ҳолатни тушуниш мимкин, чунки ҳаётимизнинг ҳар бир қадамида биз миллатларга, уларнинг фарқларига, тилларига, урф-одатларига, турмуш тарзларига ва бошқа жиҳатларига дуч келамиз. ва, табиийки, ҳар биримизда “миллат ўзи нима, қачон ва нима сабабдан пайдо бўлган, оламда нечта миллат бор, уларнинг ўзаро фарқлари нималарлан иборат?” каби ўнлаб саволлар туғилади. мустақил ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бу саволларга тўла ва аниқ жавоб олиши керак. “миллат” сўзи ўзбек тилига араб тилидан кирган, чунки ислом дини минтақалар бўйлаб vii асрдан бошлаб кенг тарқалгандан сўнг араб тили ислом дини оламининг умумий илм-фан тилига айланди, шу асрлар давомида ўзбек тилига араб тилидан, яъни қуръон ва ҳадислар тилидан, …
2 / 20
садларини аниқлашлари, бир фикр ва қарорга келишлари шарт, шу боисдан умумий тил масаласи, кишилар бир-бирларини тушуниш воситаси масаласи, ўта муҳим масала. аммо, маълумки, ҳар бир миллий тил одатда турли ҳудудий шевалардан ташкил топган. шевалар умумий миллий тилнинг шахобчалари ва шохларидир. улар умумий миллий тилни инкор этолмайдилар. баъзида шевалар бир-бирларидан жуда жиддий фарқ қиладилар (масалан, хитой ёки олмон тилларида) ва шеваларда сўзлашувчилар бир-бирларини тушунмасликлари ҳам мумкин. бунақа ҳолатда умуммиллий адабий тил шаклланади ва шеваларда сўэлашувчилар бу умум тилни билишлари шарт. ўзбек миллатини оладиган бўлсак, бизнинг умумий миллий тилимиз мавжуд. бу тилда абдулла қодирий, чўлпон, ойбек ва фитратлар ижод қилганлар ва ҳозирги замон ўзбек ёзувчилари, шоирлари бу тилни янада бойитмоқдалар. ўзбек тилида ҳудудий шевалар кўп. лекин, уларнинг ўзаро фарқи жиддий эмас, шу боис мамлакатимизнинг барча вилоятлари аҳолиси вакиллари бир-бирларини тушунишларига ҳалақит бермайди, ўзбек миллатининг ривожланишини тезлаштиради. тилнинг жамиятда нақадар муҳим ўрин эгаллаб туришини шундан ҳам билсак бўладики, “жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, …
3 / 20
йлашган. ўрта осиё давлатлари жойлашган ерларнинг тарихий шаклланиши шундай бўлганки, ҳозирги пайтда, масалан, қозоғистон ерларининг деярли учдан икки қисми тақирлар ва чўлу биёбонлар, қирғизистон ҳудудининг ҳудди шунчаси денгиз сатҳидан ўрта ҳисоб билан 1500 метрдан 4500 метргача балақдликда жойлашган, чорвачилик ҳамда йилқичиликка қулай, аммо шаҳар маданиятини ривожлантиришга ноқулай жайлов (яйлов)лардир. ён қўшнимиз - жон қушнимиз бўлмиш тожикистонда давлат ҳудудининг учдан икки қисмига яқини тик қоялар, чуқур жарлар ва осмонўпар тоғлардан иборат. асрлар давомида биз билан ёнма-ён яшаб келаётган туркманлар давлати ҳудудининг деярли саксон фоизи қорақум чўли ва саҳролардир. қўшни давлатлардан фарқли ўлароқ, ўзбекистонда бутунлай бошқа нисбатни кўрамиз: миллий ҳудудимизнинг сақсон фоизи суғориладиган ва лалмикор ерлар, боғу-роғлар кўркида гуллаб-яшнаётган қишлоқлар ва шаҳарлардир. миллатнинг ўзига ҳос учинчи хислата унинг иқтисодий жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ қисмлардан иборатлигидадир. бу масала икки хил тарзда қўйилиши мумкин. биринчидан, миллий ҳудуд шундай қисмлардан иборат бўлиши мумкинки, қисмлардан ҳар бири иқтисоднинг маълум бир соҳаси бўйича ихтисослашиб, бошқа қисмларга ўз …
4 / 20
тамойил ва талабларидан бири, - миллат ўз давлатидан мумкин қадар кўпроқ товарни чиқариб сотсин, ҳалқаро бозорда пулласин ва мумкин қадар камроқ товарни четдан сотиб олсин. бу - миллатни, миллий давлатни бойитишнинг, мамлакат фаровонлигига эришишнинг муҳим йўлларидан биридир. миллат четдан қанча кўп мол киритса, шунча маблағ, бойлик четга чиқиб кетади, демакдир. ва аксинча, миллат ўз ҳудудидан кўпроқ товарни қалқаро бозорга сота олса, у шу қадар бойийди. бунинг учун эса миллат, миллий давлат халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқара олиши керак. мустақиллик йилларида ўзбекистон эришган катта ютуқлардан бири, - мамлакатимизнинг ғалла ва энергия мустақиллигига эришиши бўлди. миллатнинг тарихан ташкил топган барқарор бирлик сифатида ўзигахос тўртинчи белгиси унинг умумий маданияти, умумий хулқ-атвори ва миллий менталитетининг мавжудлигидир. миллатнинг бу ҳислатлари осмондан тушмайди, тайёр ҳолда қандайдир ғайри-табиий куч томонидан миллатга инъом этилмайди. миллий маданият, миллатнинг хулқ-атвори, миллий фикр юритиш усули, яъни менталитети миллатнинг шаклланиш жараёнида баъзида бир неча ўн йил, баъзида эса бир неча аср …
5 / 20
и, табиатни, жамиятни англаш, тушуниш, шу асосда уларнинг энг умумий қонун ва тамойилларини белгилаш ҳар бир халқда ва хаттоки ҳар бир одамлар ўзига хос бўлиши мумкин. чунки олам, жамият ва инсонда шу қадар турлики, уларни ҳар бир инсон турлича қабул қилиши, тушуниши ва тушунтириши ҳам табиийдир. миллий маданиятнинг шаклланишида, атроф муҳит, жўғрофий омиллар, миллатнинг тарихи, унинг бошдан кечирган воқеалари ва жараёнлари, унга атроф қўшни халқларнинг таъсирини англашда, шу миллат мутафаккир ва жамоат арбоблари муҳим роль ўйнайдилар. бу қоида ўзбек миллати миллий маданиятининг шаклланиши жараёнида яққол билинди ва билинмоқда. ўзбек миллий маданияти мавҳум, қандайдир номаълум муҳитда эмас, балки у яшаб турган муҳитда юзага келган ва шу муҳитда бойимоқда, ривожланмоқда. миллатимизнинг ҳар бир ашуласида, ривоятида, ҳикоя ва достонида у яшаб турган муҳит ўз аксини топади, иштирок этади. миллий маданиятнинг шаклланиши жамиятдан ташқарида эмас, балки у билан бирга, у орқали амалга ошади. демак, миллий маданиятни тушунмоқ учун, унинг ўзига хос томонларининг илдизларини белгилаб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "milliylik falsafiy va axloqiy kategoriya sifatida"

мавзу: миллийлик фалсафий ва ахлоқий категория сифатида режа: 1. миллат ва миллийлик тушунчалари. 2. миллийлик ва миллий минталитет. 3. ўзбеконалик. 1 миллат таърифи[footnoteref:1] [1: хоназаров қ. мустақиллик ва миллий муносабатларнинг ривожланиши. –т.: “ўажбнт” маркази, 2001. 7-15 бетлар.] “миллат” тушунчаси энг қадимий атамалардан бўлиб, асрлар давомида олимларнинг диққатини ўзига тортиб келган. бундай ҳолатни тушуниш мимкин, чунки ҳаётимизнинг ҳар бир қадамида биз миллатларга, уларнинг фарқларига, тилларига, урф-одатларига, турмуш тарзларига ва бошқа жиҳатларига дуч келамиз. ва, табиийки, ҳар биримизда “миллат ўзи нима, қачон ва нима сабабдан пайдо бўлган, оламда нечта миллат бор, уларнинг ўзаро фарқлари нималарлан иборат?” каби ўнлаб саволлар туғилади. мустақил ўзбекистоннинг ҳар бир ...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOCX (72,4 КБ). Чтобы скачать "milliylik falsafiy va axloqiy kategoriya sifatida", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: milliylik falsafiy va axloqiy k… DOCX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram