музей педагогикаси

DOCX 23,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669667425.docx музей педагогикаси музейларнинг таълим-тарбиявий вазифасидан келиб чиққан ҳолда уни амалга ошириш учун музейшунослик фанидан “музей педагогикаси” соҳасини яратиш долзарб муаммо бўлиб турибди. чунки ҳозирги даврда турли ёшдаги болалар билан музей ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқа тизимсиз, маълум мақсадга йўналтирилмаган ҳолда олиб борилмоқда. музейлар ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда маданий-тарихий, табиий-илмий қадриятларни йиғувчи ижтимоий институт саналади. шунинг учун ҳам музей ва мактабларнинг таълим-тарбия соҳасидаги фаолиятига тизимли ва дастурли ёндашиш талаб этилади. музейларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини назарда тутган ҳолда уларни мактабга яқинлаштиришгина эмас, балки таълим муассасаларини ҳам музейга яқинлаштириш, яъни ҳамкорлик педагогикасини амалга ошириш зарурияти сезилмоқда. музей педагогикаси музейшунослик фанининг янги соҳаси бўлиб, унинг асосида музей шароитида маданий-маънавий ёдгорликларни келажак авлодга етказишга йўналтирилган илмий-амалий фаолият ётади. бу соҳа хорижий музейшуносликда кенг ва бой тажриба орттирилган. 1934 йилда германияда “музей педагогикаси” тушунчаси биринчи марта истеъмолга киритилди. я.к. фризеннинг фикрига кўра, музей педагогикаси – бу маърифий ишлар ва …
2
на мақсадда бирлаштирган, унинг биринчи директори г. коль музейнинг таълимий моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда: “... музей ва галереялар ўз олдига таълимий мақсадни қўймас экан, улар зерикарли ва фойдасиз муассаса бўлиб қолаверади”, дейди. г. колнинг ўқувчи ва талабаларнинг кўплаб авлодига фойда келтирган бундай фикри музейларнинг таълимий фаолияти моделини шакллантиришни тақозо этди ва ушбу йўналишда музей сиёсатига жиддий таъсир кўрсатди. музейдаги машғулотлар муваффақиятини берлиннинг моҳир педагоги г.фройденталь қуйидаги шарт-шароитлар билан боғлайди: музейларга бўлган ҳар бир ташриф аниқ ўқув мақсадига эга бўлиши; музейга ташрифни болаларнинг мактабда машғулотлардан чарчаган пайтида эмас, балки у ердаги манбаларни идрок этишига тайёр бўлган пайтида уюштириш; болаларгагина эмас, катталарга ҳам тинглаш учун оғир бўлган обзорли экскурсиялардан воз кечиш; болаларнинг мавзулар бўйича мустақил ижодлари (расмлар, иншолар, яратган моделлари) музейга ташрифларининг якуни бўлиши лозим. г.фройденталь болалар билан музей таълим жараёнини ташкил этишга тайёр бўлган мутахассисларни музей педагоги деб атаган ҳолда катта ёшдаги болалар учун техника ва махсус музейларда, кичик ёшдаги …
3
йича илмий-амалий тавсиялар берган. россия, ақш, англия, франция ва германия музейлари фаолияти санъат ва фанни оммалаштиришни ўз олдиларига асосий вазифа қилиб қўйдилар. масалан, франциядаги лувр музейининг экспонатлдар тўплами нафақат ташриф буюрувчилар билимини кенгайтиришга, балки фаннинг археология ва тарих каби соҳаларини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатган, шунинг учун ҳам уни тўла маънода таълимий-тадқиқот музейи деб аташ мумкин. лувр музейи асос солинганидан бошлаб, ўз фаолияти давомида “маърифат тарқатиш ва инсонларга эстетик завқ бериш” деган мақсадни амалга оширди. ақшнинг йирик музейларидан саналган нью-йоркдаги метрополитенда таълимий мақсадга катта аҳамият берилган. бу ерда нафис санъатни ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида немис ва инглиз музейларининг тажрибаси ўрганилгани маълум. бугунги кунда метрополитен кенглиги, коллекцияларнинг сифати ва ташриф буюрувчилар билан ўтказиладиган экскурсиялар, концертлар, маърузалар, кинофильмлар каби тадбирлар музейнинг таълим шаклларига катта эътибор берилганлигини кўрсатади. метрополитен музейида ташриф буюрувчиларни экспозициялар билан таништирадиган биринчи йўл кўрсаткич ҳамда ўқитувчилар учун қўлланма ҳам нашр этилди. дам олиш кунлари бу ерда омма учун маърузалар ўқилган. …
4
музей ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқа тизимсиз, маълум мақсадга йўналтирилмаган ҳолда олиб борилмоқда. кузатишлардан маълум бўлдики, музейларнинг умумтаълим жараёнига кириб келиши нафақат инсонни ҳам психологик, ҳам аҳлоқий жиҳатдан шаклланишида, балки ҳозирги ўзгараётган даврда яшашга, ижтимоиймаънавий ислоҳатларнинг субъекти бўлишига ҳам ёрдам беради, яъни ўқувчи музейлардаги маънавий меросни кўриб, ўрганиб, уни англаб олиши натижасида ўз ҳаёти фаолиятига ҳам мазмун киритади. чунки музей ва таълим муассасаларининг ўзаро алоқаси маънавий бойликлар, санъатда акс этган ҳодиса ва воқеалар, инсон ички ва ташқи ҳаётида янгидан яшаш имкониятига эга бўлади. шунинг учун ҳам музей ва мактабларнинг таълимтарбия соҳасидаги фаолиятига тизимли ва дастурли ёндашиш талаб этилиши лозим. республика ижтимоий ҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб келмоқда ва кенг кўламни қамраб олмоқда. ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. таълим-тарбия жараёнига музей педагогик технологияларини татбиқ этиш билан …
5
тоифадаги томошабинлар билан ишлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиб, ўзбекистон тасвирий санъат галереясида тақдимотини ўтказдилар. демак, қадриятларимиз тарғиби аввало инсон манфаатлари учун, ёшларимизнинг маънавий баркамоллигини таъминлаш учун хизмат қилиши лозимки, бундай тарғиботни амалга оширишда музейларнинг ўрни беқиёсдир. музейларга келаётган томошабинларнинг асосини деярли мактаб ўқувчилари ташкил этади. ҳукуматимиз ўсиб келаётган ёш авлод онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш мақсадида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелда “ўзбекистон республикасининг “музейлар тўғрисида”ги қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган нормативҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли қарори қабул қилинди. ушбу қарорда 18 ёшгача бўлган болалар учун давлат музейларида турган миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бир ойда бир марта бепул кириб кўриш тартиби жорий этилди. қарорга кўра 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "музей педагогикаси"

1669667425.docx музей педагогикаси музейларнинг таълим-тарбиявий вазифасидан келиб чиққан ҳолда уни амалга ошириш учун музейшунослик фанидан “музей педагогикаси” соҳасини яратиш долзарб муаммо бўлиб турибди. чунки ҳозирги даврда турли ёшдаги болалар билан музей ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқа тизимсиз, маълум мақсадга йўналтирилмаган ҳолда олиб борилмоқда. музейлар ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда маданий-тарихий, табиий-илмий қадриятларни йиғувчи ижтимоий институт саналади. шунинг учун ҳам музей ва мактабларнинг таълим-тарбия соҳасидаги фаолиятига тизимли ва дастурли ёндашиш талаб этилади. музейларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини назарда тутган ҳолда уларни мактабга яқинлаштиришгина эмас, балки таълим муассасаларини ҳам музейга яқинлаштириш...

Формат DOCX, 23,5 КБ. Чтобы скачать "музей педагогикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: музей педагогикаси DOCX Бесплатная загрузка Telegram