ринолалия нутқ бузилиши ва уни коррекциялаш

DOC 54.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1362840332_41881.doc ринолалия нутқ бузилиши ва уни коррекциялаш www.arxiv.uz режа: 1. ринолалиянинг келиб чиқиши сабаблари. 2. ёпиқ ва очиқ ринолалия хақида. 3. коррекцион ишларнинг мазмуни ва вазифаси. таянч сўзлар: ( ринолалия. органик ринолалия. функционал ринолалия. нормал фонация. очиқ ва ёпиқ ринолалия.) ринолалия нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузузидаги бузилишлардир. ринолалия хосил бўлишига кўра дислалиядан фарқ қилади, яъни ринолалияда товушларни бурун-димоқ билан талаффузуз қилиш холлари кузатилади. ринолалияда товушлар артикуляцияси, фонация, товуш хосил бўлиш механизмлари жиддий равишда нормадан четга чиқади. нормал фонация бўлганда кишида бурун товушларидан ташқари нутқдаги ҳамма товушларни талаффуз қилиш вақтида бурун- ҳалқум ва бурун бўшлиғининг бўғиз ва оғиз бўшлиғидан ажралиши руй беради. нутқ жараёнида юмшоқ танглай ўзлуксиз равишда турли баландликка кўтарилади ва тушади, бу холат товушлар талаффузга боғлиқ. танглай ҳалқумнинг бирлашиш кучи товушлар талаффузга боғлиқдир. унли товушлар талаффузида танглай ҳалқум ундаш товушлар талаффузга нисбатан камроқ бирлашади. танглай ҳалқумнинг энг кучсиз бирлашиши в ундош товуш …
2
ёпиқ ринолалия-бунда бурун бўшлиғида утказувчанлик функцияси булмайди ва орка ёпиқ ринолалия- бунда ҳалқум бўшлиғида утказувчанлик камаяди. олдинги ёпиқ ринолалиянинг сабаби – бурун шиллик пардасида сурункали гипертониянинг бурун бўшлиғида полипларнинг бўлиши, бурун деворининг қийшиқлиги ва бурун бўшлиғида ўсмаларнинг бўлишидир. орқа ёпиқ ринолалияда болаларда оденоидлариннг кўпайиб кетиши бурун ҳалқум полипларнинг, фиброма ва ўсмаларнинг пайдо бўлиши кузатилади. функционал ёпиқ ринолалия болаларда кўп учраб туради, лекин уни доимо тўғри аниқлаш қийин. чунки у бурун бўшлиғининг яхши ўтказувчанлигида ва бурундан нафас олиш бузилмаган холларда кузатилади. бунда бурун тембри ва унли товушлар талаффузи қўпол бузилган бўлади. органик ёпиқ ринолалиянинг сабаби бурун бўшлиғида ўтказувчанликнинг бузилишидир. бунда бурундан нафас олиш йўлга қўйилса, яъни бурун бўшлиғидаги ўтказувчанлик яхшиланса, ҳамма камчилик йўқолади. ёпиқ ринолалияда олиб бориладиган логопедик ишнинг самарадорлиги бурун ҳалқум холатига унинг функциясига ва боланинг ёшига боғлиқ. логопедик машғулотнинг бошлангич даврида нафас машқларини олиб бориш тавсия этилади. бундан мақсад оғиз ва бурундан нафас олиш ва нафас чиқаришни дифференциация қилишдир. …
3
яна аниқлаш усулларидан бири, бу фонедоскоп билан текширишдир. бунда текширувчи фонедоскопнинг бир учини ўзининг қулоғига, иккинчи учини боланинг бурнига тутиб туради. бола унли товушларни, айниқса у ва а унлиларини талаффуз қилганида кучли товуш эшитилади. очиқ ринолалия органик ва функционал бўлиши мумкин. органик очиқ ринолалия туғма ва хаёт давомида орттирилган бўлади. очиқ ринолалиянинг туғма шаклининг сабаби юмшоқ ва қаттиқ танглайдаги ёриқликлардир. хаётда орттирилган очиқ ринолалияга оғиз ва бурун бўшлиғида жарохатланишлар бўлиши ва юмшоқ танглайни хаёт давомида фалажланиши кабилар сабаб бўлиши мумкин. функционал очиқ ринолалиянинг пайдо бўлиш сабаблари турли хил бўлади. масалан, боланинг овозининг хосил бўлишида юмшоқ танглай ҳаракатининг суст бўлиши. функционал очиқ ринолалия асаб касалликларида ҳам намоён бўлиш холлари кузатилади. у аденоидларни олиб ташлагандан сўнг кўпроқ кузатилса, дифтериядан кейинги фалажланишда камроқ кузатилади. функционал очиқ ринолалия органик ринолалияга нисбатан енгил кечади. овоз машқларидан сўнг бурунлашиш тембри йўқолади, товушлар талаффузидаги камчиликларни одатдагидек, яъни дислалияни бартараф этишда қўлланиладиган усуллар орқали бартараф этиш мумкин. туғма …
4
томонини тўғрилашда тўғри товуш талаффуз малакаларини ўзлаштириш бир неча даврни ўз ичига олади. бирнчи давр- нутқгача бўлган машқлар даври қуйидаги иш турларидан иборат: нафас машқлари. артикуляцион гимнастика. алохида товушлар артикуляцияси. бўғин машқлари. иккинчи давр-товушларни фарқ қилиш даври. учинчи давр-интеграция даври, яъни боғланган нутқда товушларни позицион ўзлаштиришларни ўргатиш. туртинчи давр- автоматизация даври. олиб бориладиган логопедик тузатиш ишлари икки даврга бўлиб олиб борилади: 1 давр- операциягача бўлган даврда олиб бориладиган логопедик ишлар. 2 давр-операциядан сўнг олиб бориладиган логопедик ишлар. операциягача бўлган даврда қуйдаги вазифалар хат этилади: 1 - юз мускулларини ортиқча ҳаракатдан озод этиш. 2 - унли товушларни тўғри талаффуз қилишга тайёрлаш. 3 -бола талаффуз қилиши мумкин бўлган ундош товушларни тўғри талаффузга тайёрлаш. операциядан сўнг олиб бориладиган логопедик ишлар бир мунча мураккаблашади: 1-юмшоқ танглайнинг ҳаракатчанлигини ривожлантириш. 2-товушлар талафузида артикулиация аъзоларининг нотўғри холатини бартараф этиш. 3- нутқдаги ҳамма товушларни талаффузга тайёрлаш. операциядан сўнг олиб бориладиган махсус иш турлари қуйидагилардан иборат: а) юмшоқ танглайни …
5
5.унли товушларни баланд овоз билан аниқ актив талаффуз этиш. бунда оғиз бўшлиғи резонанси кучаяди ва бурунлашиши камаяди, юқорида баён этилган машқлар операциягача ва операциядан кейинги даврларда ижобий натижалар беради. бу машқларни ўзликсиз олиб бориш натижасида бола хаво оқимини йўналишини сеза бошлайди ва уни тўғри йўналтиришни ўрганади. фойдаланилган адабиётлар: 1.п.м. пўлатова “олигофренопедагогика” тошкент 2005 йил. 2. в.с. рахманова “махсус педагогика” тошкент 2004 йил. 3.выготский.л.с. «проблема у отсталости» москва 1956 йил. 4.под ред. дульнева. г.м.»коррекционная роль обучения в школе»м.1971 й. 5. м. аюпова “логопедия” тошкент, 2007 йил. 6. м. а. павалёва “справочник логопеда” ростов-на-дону, 2007 год. 7. алмазова.е.с. логопедическая работа по восстановлению голоса у детей. 8.правдина.о.в. логопедия 1969 йил www.psixol.ru

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ринолалия нутқ бузилиши ва уни коррекциялаш"

1362840332_41881.doc ринолалия нутқ бузилиши ва уни коррекциялаш www.arxiv.uz режа: 1. ринолалиянинг келиб чиқиши сабаблари. 2. ёпиқ ва очиқ ринолалия хақида. 3. коррекцион ишларнинг мазмуни ва вазифаси. таянч сўзлар: ( ринолалия. органик ринолалия. функционал ринолалия. нормал фонация. очиқ ва ёпиқ ринолалия.) ринолалия нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузузидаги бузилишлардир. ринолалия хосил бўлишига кўра дислалиядан фарқ қилади, яъни ринолалияда товушларни бурун-димоқ билан талаффузуз қилиш холлари кузатилади. ринолалияда товушлар артикуляцияси, фонация, товуш хосил бўлиш механизмлари жиддий равишда нормадан четга чиқади. нормал фонация бўлганда кишида бурун товушларидан ташқари нутқдаги ҳамма товушларни талаффуз қилиш вақтида б...

DOC format, 54.5 KB. To download "ринолалия нутқ бузилиши ва уни коррекциялаш", click the Telegram button on the left.