ринолалия

DOCX 34,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544255969_73209.docx ринолалия режа: 1. ринолалия, унинг шакллари 2. ринолалияни бартараф этишда операциягача бўлган логопедик иш тизими 3. операциядан кейинги логопедик ишнинг ўзига хос хусусияти ринолалия, унинг шакллари ринолалия (грекча сўздан олинган бўлиб, рҳинос – бурун, лалиа – нутқ) нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузидаги бузилишдир. ринолалияни ўрганиш тарихи жуда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. муаммони ўрганишда врачлар, психологлар, дефектологлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар. лаб ва танглай ёриқлари билан изоҳланадиган ринолалия тиббиёт ва логопедиянинг турли тармоқлари учун хирург-стоматологлар, ортодонтлар, психоневрологлар, логопедлар учун муаммо, аҳамиятга молик ўрганиш объекти, предмети ҳисобланган. ринолалия ҳосил бўлишга кўра дислалиядан фарқ қилади, яъни ринолалияда товушларни бурун-димоғ билан талаффуз қилиш ҳоллари кузатилади. ринолалияда товушлар артикулятсияси, фонатсия, товуш ҳосил бўлиш механизмлари жиддий равишда нормадан четга чиқади. нормал фонатсия бўлганда кишида бурун товушларидан ташқари нутқдаги ҳамма товушларни талаффуз қилиш вақтида бурун-халқум ва бурун бўшлиғининг бўғиз ва оғиз бўшлиғидан ажралиш рўй беради. нутқ жараёнида …
2
алаффузида бурун-ҳалқум йўли очиқ бўлади ва ҳаво оқими тўғри бурун бўшлиғига ўтади. агар бурун товушлар талаффузида бурун резонанси бўлмаса, унда бурун товушлари б, д товушларига ўхшаб талаффуз этилади. ринолалиянинг ёпиқ шаклининг келиб чиқиш сабаби – бурун бўшлиғидаги органик ўзгаришлар ёки танглай-ҳалқум бирлашишининг функсионал бузилишидир. м. зееман ёпиқ ринолалиянинг (ринофония) икки турини ажратади: олдинги ёпиқ ринолалия – бунда бурун бўшлиғида ўтказувчанлик функсияси бўлмайди ва орқа ёпиқ ринолалия – бунда бурун-ҳалқум бўшлиғида ўтказувчанлик камаяди. олдинги ёпиқ ринолалиянинг сабаби – бурун шиллиқ пардасида сурункали гипертрофиянинг, бурун бўшлиғида полипларнинг бўлиши, бурун деворининг қийшиқлиги ва бурун бўшлиғида ўсмаларнинг бўлишидир. орқа ёпиқ ринолалия – болаларда аденоидларнинг кўпайиб кетиши, бурун-ҳалқумда полипларнинг, фиброма ва ўсмаларнинг пайдо бўлишида кузатилади. функсионал ёпиқ ринолалия болаларда кўп учраб туради, лекин доимо аниқлаш қийин. чунки у бурун бўшлиғининг яхши ўтказувчанлигида ва бурундан нафас олиш бузилмаган ҳолларда кузатилади. бунда бурун тембри ва унли товушлар талаффузи қўпол бузилган бўлади. органик ёпиқ ринолалиянинг сабаби – бурун …
3
нловчи даврда унли товушларни жарангдорлиги ва бурун товушларига қарама-қарши қўйилган товушлар (п, б-м; т, д-н) устида иш олиб борилади. очиқ ринолалия. ринолалиянинг очиқ формасига оғиз бўшлиғида ҳосил бўлувчи товушлар димоғда талаффуз этилади. и ва у унли товушларида тембр сезиларли даражада ўзгаради, бу унли товушлар артикулятсиясида оғиз бўшлиғига ҳамма товушлар артикулятсиясига кўра торайган бўлади. а унли товушлар талаффузида юқоридаги ҳолат камроқ учрайди, чунки бу товуш талаффузида оғиз бўшлиғига кенгроқ очилади. ундош товушлар талаффузида тембр бузилишлари кузатилади. шовқинли ва қоришиқ товушлар талаффузида хириллаган товуш қўшилиб келади. портловчи п, б, т, к ва г товушлари ноаниқ талаффуз қилинади, чунки оғиз бўшлиғида етарли даражада ҳаво босими ҳосил бўлмайди, натижада бурун бўшлиғи тўлиқ бекилмайди. очиқ ринолалияни аниқлаш учун функсионал текшириш усуллари мавжуд. энг оддий текширишлардан бири гуттсман усулидир. бунда логопед болага галма-гал а ва и унли товушларни қайтаришни буюради ва боланинг бурун йўлини бир бекитиб, бир очиб туради. очиқ ринолалияда бу унли товушларнинг жарангдорлигида сезиларли …
4
сабаб бўлиши мумкин. функсионал очиқ ринолалиянинг пайдо бўлиш сабаблари турли хил бўлади. масалан, болаларда овознинг ҳосил бўлишида юмшоқ танглай ҳаракатининг суст бўлиши. функсионал очиқ ринолалия асаб касалликларида ҳам намоён бўлиш ҳоллари кузатилади. у аденоидларни олиб ташлагандан сўнг камроқ кузатилса, дифтериядан кейинги фалажланишда камроқ кузатилади. ринолалиянинг бу шаклини текширишда қаттиқ ва юмшоқ танглайда бирон-бир ўзгаришларнинг борлиги аниқланмайди. функсионал очиқ ринолалиянинг белгиларида асосан унли товушлар талаффузи бузилган бўлади. ундош товушлар талаффузида танглай-ҳалқум бирлашиши яхши, нормада бўлади. функсионал очиқ ринолалия органик ринолалияга нисбатан енгил кечади. овоз машқларидан сўнг бурунланиш тембри йўқолади, товушлар талаффузидаги камчиликларни одатдагидек, яъни дислалияни бартараф этишда қўлланадиган усуллар орқали бартараф этиш мумкин. ринолалияда кузатиладиган туғма лаб ва танглайдаги камчиликлар логопедия ва тиббиёт фани олдига жиддий муаммоларни қўяди. турли халқлар орасида, турли мамлакат ва ҳаттоки ҳар бир мамлакатнинг турли вилоятларида туғма ёриқликлар билан туғиладиган болалар сони турличадир. а. лимберг (1964) адабиётлардаги маълумотларни умумлаштириб, 600 – 1000 та янги туғилган болалар орасида …
5
нинг нормал ривожланишига имкон яратади. туғма танглай ёриқликлари: 1) юмшоқ танглай ёриқликлари: бу ёриқликлар яширин, тўлиқсиз ва тўлиқ бўлади; 2) юмшоқ ва қаттиқ танглай ёриқликлари: яширин, тўлиқсиз, тўлиқ; 3) альвеоляр ўсимтанинг, қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг тўлиқ ёриқликлари: бир томонлама, икки томонлама; 4) альеволяр ўсимтанинг ва қаттиқ танглай олдинги қисмининг тўлиқ ёриқлиги: бир томонлама, икки томонлама. икки томонлама ёриқликлар бир томонлама ёриқликларга нисбатан кам учрайди. м.п. барчуновнинг таъкидлашича, ёриқликлар кўпроқ чап томонда (70,4%), ўнг томонда камроқ (21,4%) кузатилади. бу жароҳатдан аёлларга нисбатан кўпроқ эркаклар азият чекадилар (и.б. бакуми 1966, в.м. мессика 1971). гуттсманнинг маълумотига кўра алоҳида лаб ёриқликлари ва лаб ёриқликларининг танглай ёриқликлари билан бирга келиши эркакларда 68,66%, аёлларда 31,34% учрайди, шу билан бирга аёлларда танглайнинг алоҳида ёриқликлари икки маротаба кўп кузатилади. кўп учрайдиган патология шакллари бўлиб, юмшоқ ва қаттиқ танглайдаги ёриқликлар ҳисобланади. нутққа бурунли оттенкани берувчи танглайни туғма нуқсонларига қуйидагилар киритилади: 1) танглай ва лабнинг туғма ёриқликлари; 2) шиллиқ қават …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ринолалия" haqida

1544255969_73209.docx ринолалия режа: 1. ринолалия, унинг шакллари 2. ринолалияни бартараф этишда операциягача бўлган логопедик иш тизими 3. операциядан кейинги логопедик ишнинг ўзига хос хусусияти ринолалия, унинг шакллари ринолалия (грекча сўздан олинган бўлиб, рҳинос – бурун, лалиа – нутқ) нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузидаги бузилишдир. ринолалияни ўрганиш тарихи жуда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. муаммони ўрганишда врачлар, психологлар, дефектологлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар. лаб ва танглай ёриқлари билан изоҳланадиган ринолалия тиббиёт ва логопедиянинг турли тармоқлари учун хирург-стоматологлар, ортодонтлар, психоневрологлар, логопедлар учун муаммо, аҳамиятга молик ўрганиш объекти, предмети ҳисобланган...

DOCX format, 34,8 KB. "ринолалия"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ринолалия DOCX Bepul yuklash Telegram