фонетик фонематик нутқ бузилиши

DOCX 23,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544257113_73221.docx фонетик фонематик нутқ бузилиши режа: 1. болаларда фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш 2. коррекцион ишнинг биринчи, иккинчи, учинчи даврларида олиб бориладиган логопедик ишлар мазмуни болаларда фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш нутқнинг фонетик-фонематик томондан ривожланмаганлиги - бу товушларни талаффуз этиш ва идрок қилиш жараёнидаги камчиликлар натижасида болаларда она тилидаги товушларни талаффуз қилиш тизими шаклланишининг бузилишидир. бундай нутқ камчилигида нутқнинг идрок ва талаффуз қилиш нуқсонларига асосланган фонетик-фонематик томонининг бузилиши биринчи ўринда туради. шу билан бирга баъзи болаларда лекцика-грамматик тараққиётида яққол ифодаланмаган орқада қолиш ҳоллари ҳам кузатилиши мумкин. бу тоифадаги болаларга хос хусусият артикулятсион ёки акустик белгиларига кўра фарқ қиладиган товушларнинг шаклланиш жараёнининг тугалланмаган бўлишидир. бу ҳолда бола нутқида дифференциатсияланмаган товушлар бўлиши товушларни алмаштириш, нутқда уларни қўлламаслик, кўплаб товушларни бузиб талаффуз қилиш, шунингдек товушларни эшитишга кўра этарли фарқламаслик кузатилади. мактабгача тарбия муассасаларида нутқ камчиликларига эга бўлган болаларни тарбиялаш болалар боғчаси тарбия дастурига мувофиқ ташкил қилинади фонетик- фонематик нутқ камчилигига эга бўлган болалар …
2
. тузатувчи таълимнинг мақсади: болаларда умумий ва нутқ камчиликларини тузатиш ҳамда болаларнинг нутқий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган махсус логопедик метод ва усулларни қўллаш йўли билан боланинг ёшига мувофиқ луғат бойлиги ва мустақил нутқ билан бирга тўғри, аниқ, равон нутқни тарбиялаш. тузатилган нутқий материал устида қуйидаги ишлар амалга оширилади: · болаларда сўзнинг морфологик таркибига ва сўзларнинг ўзгаришга эътиборни жалб этиш ҳамда сўзларнинг гапда боғланишини ривожлантириш; · болаларда оддийёйиқ ва қўшма гапларни тўғри тузиш, мустақил нутқда турли конструксиядаги гапларни қўллаш кўникмаларини тарбиялаш; – мустақил нутқни ривожлантириш: · луғатини бойитиш: · талаффузини тўғрилаш асосида саводга ўргатиш: · ихтиёрий диққат ва хотирани ривожлантириш. қуйида биз фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш бўйича м. аюпова (1992) томонидан тавсия этилган логопедик иш тизими билан танишамиз. фонетик- фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш бўйича олиб бориладиган коррексион иш тизими шартли равишда 3 даврга бўлинади. уларнинг ҳар бирининг мазмуни ва ҳажми жиҳатидан фарқ қилган ҳолда бир-бирига боғлиқ ҳамдир. коррексион логопедик ишнинг …
3
ги эмас, балки нутқий сезгилар- кинестезиялар ҳам мухим аҳамият касб этади. н.и жинкин қайтиш реакциясининг бўлмаслиги нутқий органлар харакати машқлари учун тажриба тўпланишини тўхтади деб таъкидлаган. қайтиш реакцияларининг (кинестезия) кучайиши нутқнинг ўзлаштиришни тезлаштиради ва йенгиллаштиради. ҳаракат – кинестетик алоқаларни ривожлантириш учун товуш талаффузи вақтида артикулятор органлар ҳолатини аниқловчи махсус машқлар бажартирилади. машқларни бажариш жараёнида болаларнинг диққати доимо кинестетик сезгиларга қаратилади. артикулятор ҳаракатларнинг кинестетик асосини шакллантириш турли хил машқларни бажариш жараёнида амалга оширилади, лаблар ҳолатини аниқлаш, тил учи тор ва кенглигини ажратиш ва .х.к. артикулятсион аппарат харакатчанлигини шакллантириш бўйича логопедик ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1. артикулятор моторикани ривожлантиришга ҳаракатлар ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилган, артикулятсион аппарат органлари ҳаракатчанлигини, кучини, аниқ ҳаракатини, артикулятор органни керакли ҳолатда ушлаб тура олиш кўникмаларини ривожлантиришга оид статик машқлар. 2. бир вақтда ва кетма – кет бажарилаётган ҳаракатлар жараёнида динамик координатсияни ривожлантирувчи машқлар артикулятор ҳаракатлар статикасини ривожлантириш, ҳаракатларни такрорлаш ва қайта тиклаш жараёнида амалга оширилади. артикулятор ҳаракатларни ривожлантириш …
4
рий ҳаракатларини мукамаллаштиришдан иборат. моторикани ривожлантириш артикулятсион гимнастика кўринишда ўтказилади. унинг мақсади артикулятор ҳаракатларнинг ҳар бир элементини қайта ишлашдан иборат бўлади. нутқ аппарат моторикасини ривожлантириш ва тўғри артикулятсияни тарбиялаш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: · статик ва динамик машқлар; · артикулятор аппарат харакатчанлик кучини, ҳаракатлар аниқлигини ривожлантириш; · нутқ аппарат мускулларидаги тарангликни йўқотиш. · ҳаракатларнинг нормал темпини тарбиялаш. биринчи даврнинг асосий вазифалардан яна бири товушларни нутққа қўйиш, болаларда бузилган артикулятсион тузумларни коррексиялашдир. товушларни нутққа қўйиш индивидуал машғулот давомида, ҳар бир болага 10 – 15 минут ажратилган ҳолда олиб борилади. ҳар бир аниқ ҳолатда товушларни нутқга қўйиш усуллари танланади. уларни танлашда бола шахсига, талаффуздаги камчилик хусусиятларига, нутқ хусусиятларига эътибор берилиши лозим. товушни нутққа қўйиш бўйича олиб бориладиган ишни режалаштирилар экан, логопедик ишни ва товушни нутқга қўйиш қоидаларини кетма- кетлигини ҳисобга олиш зарур. асосий диққат эътибор товуш артикулятсиясини онгли равишда мустаҳкамлашга қаратилиб, болалар тил, лаблар, тишлар қай ҳолатда турганлигини кўрсатиб ва айтиб …
5
ушларнигина эмас, балки нутқдаги барча товушларни аниқ ва тўғри талаффуз этишга, товушларни ҳосил бўлиш ўрни ва жарангдорлигига кўра таснифлаб беришга ўргатиш лозим. бундай тайёргарлик ишларидан сўнг болаларда товуш анализи операциясини шакллантиришга, яъни бўғин ва сўзларда товушларни ажрата билишга ўргатилади. коррексион ишнинг ii даврида олиб бориладиган логопедик ишлар мазмуни коррексион таълимнинг ии даврида товушларни нутққа қўйиш давом эттирилади, нутққа қўйилган товушларни нутқда мустаҳкамлаш; эшитиш идрокини ривожлантириш; товуш анализи ва синтезини шакллантириш: а) сўзда товуш ўрнини топиш (сўз бошида, ўртасида, охирида); б) сўзларда товушлар сони ва кетма- кетлигини аниқлаш; нутқнинг лекцик грамматик томонини бойитиш ва ривожлантириш бўйича логопедик иш олиб борилади. ушбу даврда ҳам товушларни нутққа қўйиш ишлари давом эттирилди. товушларни нутқда мустаҳкамлашга болалар товушларни тўғри ва аниқ талаффуз қила олганларидан сўнг ўтилади. товушларни нутқда мустахкамлаш учун турли хил иш турларидан фойдаланилади: керакли товуш иштирок этган бўғинлар, бўғин бирикмалари, сўз, жумлаларни логопед кетидан қайтариш; расмлар бўйича сўзларни мустақил талаффуз этиш; берилган товушга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фонетик фонематик нутқ бузилиши" haqida

1544257113_73221.docx фонетик фонематик нутқ бузилиши режа: 1. болаларда фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш 2. коррекцион ишнинг биринчи, иккинчи, учинчи даврларида олиб бориладиган логопедик ишлар мазмуни болаларда фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш нутқнинг фонетик-фонематик томондан ривожланмаганлиги - бу товушларни талаффуз этиш ва идрок қилиш жараёнидаги камчиликлар натижасида болаларда она тилидаги товушларни талаффуз қилиш тизими шаклланишининг бузилишидир. бундай нутқ камчилигида нутқнинг идрок ва талаффуз қилиш нуқсонларига асосланган фонетик-фонематик томонининг бузилиши биринчи ўринда туради. шу билан бирга баъзи болаларда лекцика-грамматик тараққиётида яққол ифодаланмаган орқада қолиш ҳоллари ҳам кузатилиши мумкин. бу тоифадаги болала...

DOCX format, 23,3 KB. "фонетик фонематик нутқ бузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.