ёзма нутқ маҳорати

DOCX 3 sahifa 19,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
юриспруденцияда ёзма нутқ кўникмалари г.гулямова тдюу доценти ёзма нутқ маданиятини пухта билиш, унинг кўникма ва малакаларига эга бўлиш, тафаккур маҳсулини матнга тўлақонли ва талаб даражада тушира олиш маҳорати барча касб эгалари, шу жумладан, юристлар учун ҳам ўта муҳим талаблардан биридир. олимларнинг таъкидлашича, касблар уч турга бўлинар экан: инсон+инсон; инсон+табиат ва инсон+техника. шуларнинг ичида 1-си бошқаларига қараганда нисбатан оғир ва масъулиятли ҳисобланаркан. бу касб эгалари ичида юристлар ҳам бор. юрист ўз фаолияти давомида инсон тақдири билан тўқнашади, қонунга итоат қилиб, инсон тақдирига боғлиқ ҳолат, вазиятларни ҳал қилади. бунда юристнинг нутқ маданияти, айниқса, ёзма нутқининг аҳамияти беқиёс. чунки тил ва нутқ юристнинг тафаккур юритиш, фикр баён қилиш қуролидир. юрист ўз фаолиятида касбий ёзма нутқ имкониятларидан онгли фойдалана олиши лозим. бунинг учун у мунтазам равишда ёзма нутқ кўникмаларини такомиллаштириш, матнларда сўз қўллаш қобилиятини ривожлантириш малакаларини ошириб бориши зарур. ёзма нутқ талабларини пухта билиш юрист-мутахассисларнинг ижодий фикрлаб, уни саводли ёзиш, яъни фикр маҳсулини нутқ …
2 / 3
ўйган. чунки ўз фаолиятида профессионал ёзма нутқ бирликларидан ўринли фойдалана олмайдиган, ўзбек адабий тили меъёрлари асосида матн туза олмайдиган, имловий ва пунктуация қоидаларини пухта ўзлаштирмаган юристларимиз ҳозир ҳам йўқ эмас. баъзи ҳолларда юридик соҳада жумла ва матн тузиш, юридик лексика, айниқса, терминни ишлатиш ўрни, таржимачилик соҳасидаги айрим камчиликлар ҳам яққол кўзга ташланиб қолмоқда.афсуски, ҳанузгача баъзи қонунлар ёки юридик матнлар бошқа тилдан сўзма-сўз таржима қилиш усули билан тузилмоқда, натижада бундай ҳужжатларда қонунчилик услубияти талабларига риоя қилиш, ижтимоий таъсирчанлик етишмаяпти. бунинг асосий сабаблари юридик матннимантиқий-мазмунийёритишда тил бирликларинингуслубийвазифасини билмаслик, ҳатто дефис ва тиренинг функционал талабларини тушунмаслик, юридик ёзма нутқнинг луғавий ва терминологик меъёрларини ёзма нутқда тўғри қўллай олмаслик, бир фикрни иккинчи фикрга боғлай олиш малакасининг сустлиги кабилардир. натижадаайрим юридик жумлалар ғализ тузилмоқда, матнларда фикр ноаниқлиги, норавонлиги, чалкашлигига йўл қўйилмоқда. ваҳоланки, республикамизда малакали, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган етук кадр тайёрлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади. ана шу мақсадларга эришишда кадр тайёрлаш …
3 / 3
вчи восита, у инсон манфаатлари ва эҳтиёжларига хизмат қилади. қонуннинг мазмуни, моҳияти, сифати, нуфузи эса ўз навбатида тил қоидаларига боғлиқ. қонуннинг устуворлиги ҳам айнан унинг давлат тили меъёрлари асосида тузилиши билан белгиланади. бу меъёрларга тўлиқ жавоб бермайдиган қонун мазмунан ва мантиқан тушунарсиз бўлади. шу боис, неча бор таъкидланганидек, қонун тили қанчалик равон, аниқ, содда, лўнда, халқ тилига яқин тузилса, у оммага тез ва осон етиб боради ва ўзининг ижтимоий таъсирчанлигини оширади. демак ҳар бир қонун қимматини, энг аввало, тил ҳал қилади. яъни қабул қилинаётган қонун ва қонунчилик ҳужжатларининг қанчалик кишилар онги, тафаккурига тезроқ етиб бориши, жамиятда ҳуқуқий маданиятга тўлақонли эга бўлиш ҳар жиҳатдан ёзма нутққа боғлиқ. бунинг учун юрист кадрлар ўзбек адабий тилининг лексик-грамматик, имловий имкониятларидан кўра моҳирона фойдалана олиш қобилиятларига эга бўлиши, юридик матн тузиш тартиб-қоидаларини билиши; оғзаки фикрни қоғозга тўғри тушира олиши, яъни ёзма шарҳлар, изоҳлар, мулоҳазаларни талаб даражада ёза олиш қобилиятига эга бўлиши шарт. шундай экан, юридик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёзма нутқ маҳорати" haqida

юриспруденцияда ёзма нутқ кўникмалари г.гулямова тдюу доценти ёзма нутқ маданиятини пухта билиш, унинг кўникма ва малакаларига эга бўлиш, тафаккур маҳсулини матнга тўлақонли ва талаб даражада тушира олиш маҳорати барча касб эгалари, шу жумладан, юристлар учун ҳам ўта муҳим талаблардан биридир. олимларнинг таъкидлашича, касблар уч турга бўлинар экан: инсон+инсон; инсон+табиат ва инсон+техника. шуларнинг ичида 1-си бошқаларига қараганда нисбатан оғир ва масъулиятли ҳисобланаркан. бу касб эгалари ичида юристлар ҳам бор. юрист ўз фаолияти давомида инсон тақдири билан тўқнашади, қонунга итоат қилиб, инсон тақдирига боғлиқ ҳолат, вазиятларни ҳал қилади. бунда юристнинг нутқ маданияти, айниқса, ёзма нутқининг аҳамияти беқиёс. чунки тил ва нутқ юристнинг тафаккур юритиш, фикр баён қилиш қуролидир....

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (19,8 KB). "ёзма нутқ маҳорати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёзма нутқ маҳорати DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram