ёзма юридик нутқ. юридик терминлар тизимининг ўзига хос хусусиятлари

DOC 102.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474650234_64989.doc ёзма юридик нутқ. юридик терминлар тизимининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. термин ва терминология. терминларнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. термин ва атама, улар ўртасдаги фарқ. 3. термин ва сўз, улар ўртасидаги умумийлик ва хусусийлик. 4. термин ва касб-ҳунар сўзлари(профессионализмлар), улар ўртасидаги фарқ. 5. юридик терминлар тизими. юридик терминлар олдига қўйиладиган талаблар. 6. юридик терминларнинг адабий тил меъёрларига мувофиқлиги. 7. юридик терминлар тарихи. 8. юридик терминлар тизимининг бойиш йўллари. 9. юридик терминларни унификация қилиш ва тартибга солиш масалалари. таянч сўз ва иборалар: термин, термин ва сўз, термин ва тушунча, юридик терминлар, термин – бир маъноли сўз, термин – расмий маъноли сўз, термин - илмий сўз, қонун тили лексикаси, термин ва атама, ясама термин, бирикмали термин, ўзлашган термин. илм-фан, техника, қишлоқ хўжалиги ва санъатга оид тушунчаларнинг аниқ номини билдирувчи бир маъноли сўз ва бирикмалар терминлар дейилади. сўз кўп маънога, яъни қўшимча маъноларга эга бўлади, лекин термин бундай хусусиятга эга эмас. термин …
2
ксикасини, асосан, терминлар ташкил этади. лекин ҳар қандай юридик тушунчаларни ифодалаш учун терминлар олдига маълум талаблар ва меъёрлар қўйилади. бу терминнинг моҳияти ва табиатидан келиб чиқади. терминларнинг умумистеъмолдаги сўзлардан фарқланадиган ўзига хос хусусиятларини қуйидагича изоҳлаш ўринлидир: 1. сўзлар фан ва техниканинг маълум тармоғида қўлланилиб, истеъмол доираси чегараланган маънода ишлатилса терминларга айланади. масалан, сув, туз, айлана, гувоҳ, зарар, туҳмат, қўрқитиш каби умумистеъмолдаги сўзлар фан соҳаларида илмий-расмий маъноларни ифодалаб ҳозирги кунда терминлар тизимига кирган. сув сўзи умумистеъмолда ҳар хил сувларни англатади: оқар сув, булоқ суви, газли сув, минерал сув каби. химия термини сифатида эса сув – н2о формуласи орқали ифодаланган ва икки водород ҳамда кислороддан иборат бирикма тушунилади, ана шу таркиб асосида у менделеев жадвалидаги бошқа моддалар билан реакцияга киришади. гувоҳ сўзи умумхалқ тилида бирор воқеа-ҳодиса рўй берган пайтда шахсан бўлган, уни ўз кўзи билан кўрган киши маъносини англатса, юридик терминлар тизимида жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида қонунда белгиланган …
3
унинг маъноси тушунчага тенг келади. яъни терминлар бир маънони ифодаловчи махсус расмий сўзлардир. кўп маъноли биргина сўз эса бир неча тушунчани ифодалайди. масалан, кўз – киши аъзоси; узукдаги безак; ёғочдаги белги; булоқнинг сув чиқадиган жойи каби тушунчаларни англатади. 3. термин аниқ, конкрет тушунчаларни билдириб, ҳис-ҳаяжон маъноларидан холи бўлади. сўзнинг маъноси мураккаб бўлиб, унда тушунча қўшимча маъно ва услубий белгиларга эга бўлади. шу боис тилда бир тушунчани англатадиган синонимлар турли маъно қирралари ёки услубий қўлланилиши билан бир-бирларидан фарқ қилади. масалан, юз, бет, чеҳра, жамол, ёноқ, рухсор, ораз, турқ, афт, башара сўзлари бир умумий тушунчани билдириб, синонимлар ҳисобланса-да, бироқ турли маъно қирраларига кўра бир-биридан фарқланади: башаранг қурсин дейиш мумкин; чеҳранг қурсин ёки жамолинг қурсин деб бўлмайди. 4. бир сўз бир неча соҳанинг термини бўлиши мумкин. лекин бундай сўзлар фаннинг ҳар бир соҳасида алоҳида тушунчаларнинг номи бўлиб келади. масалан, топшириқ термини педагогик терминологияда ўқувчилар ёки талабаларга бериладиган вазифа маъносини англатса, юридик терминологияда топшириқ …
4
. 6. терминлар муайян бир соҳага тегишли бўлиб, муайян мутахассислар томонидан махсус қабул қилинган, расмийлашган сўзлардир. шунинг учун бир тушунчани ифодаловчи терминни бошқа бир сўз билан алмаштириб бўлмайди. яъни бир тармоқ терминлари тизимида синонимия ёки дублетнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди. масалан, ҳуқуқ, бурч, шахс, субъект, юридик шахс, криминалистика, демократ, терговчи, модда, жиноят каби терминларга муқобил вариантлар излаш ножоиздир. баъзан бошқа терминология соҳаларида бўлгани каби юридик терминлар тизимида ҳам синонимик ҳолатлар кўзга ташланади: суд-қози, прокурор-қораловчи, айбдор-айбланувчи, республика-жумҳурият, гумондор-гумон қилинувчи, адвокат-ҳимоячи, оқловчи, давлат айбловчиси-давлат ҳимоячиси-давлат қораловчиси каби. бироқ бундай ҳолат терминологиядаги нуқсон ҳисобланади, чунки терминлар бир маъноли бўлганлиги учун синоним ва дублетлардан холи бўлиши лозим. бундай ҳолатнинг асосий сабаби халқаро терминларга ўзбек тилидаги муқобилини танлаш асосида юзага келади. ваҳоланки, халқаро терминлар дунё миқёсида бир хил қўлланилади. 7. термин соҳа терминлари тизимининг бир элементи бўлиб, ҳар доим бир тизим доирасида қўлланилади: васийлик, оила, никоҳни қайд қилиш, фарзандликка олиш, ҳомийлик, алимент, сохта никоқ кабилар боғланган …
5
луғавий қатламни англатган маъноларига кўра, аниқроғи юриспруденция тармоқларига кўра қуйидагича тасниф этиш мумкин: 1. жиноят ва жазо тушунчаларини билдирувчи юридик терминлар: босқинчилик, товламачилик, фирибгарлик, рецидив жиноят, геноцид, ёлланиш, терроризм, номусга тегиш, жосуслик, қўпорувчилик, туҳмат, ҳақорат қилиш ва ҳ.к. 2. жиноят процесси билан боғлиқ юридик терминлар: юзлаштириш, кўздан кечириш, эксперимент, экспертиза, ушлаб туриш, мажбурий келтириш, жиноят ишини қўзғатиш, суриштирув, суд тергови, ҳукм, аппеляция тартибида иш юритиш, далиллар ва ҳ.к. 3. фуқаролик ҳуқуқига оид тушунчаларни билдирувчи юридик терминлар: мулкий муносабатлар, хусусий мулк, мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, интеллектуал мулк, ворислик ҳуқуқи, шартнома, битим, васийлик, ҳомийлик, юридик шахс, жисмоний шахс, вакиллик, ишончнома, даъво муддати, кафиллик, кафолат ва ҳ.к. 4. фуқаролик процесси билан боғлиқ юридик терминлар: тараф, тарафларнинг тортишуви, даъво қўзғатиш, кассация тартибида иш кўриш, тарафларнинг ўзаро келишуви, судда вакиллик, даъвогар, жавобгар, далилларни таъминлаш, муомала лаёқати, ҳал қилув қарори, келишув битими, даъвони таъминлаш ва ҳ.к. 5. давлат қурилиши ва бошқарувига оид юридик терминлар: суверенитет, давлат, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёзма юридик нутқ. юридик терминлар тизимининг ўзига хос хусусиятлари"

1474650234_64989.doc ёзма юридик нутқ. юридик терминлар тизимининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. термин ва терминология. терминларнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. термин ва атама, улар ўртасдаги фарқ. 3. термин ва сўз, улар ўртасидаги умумийлик ва хусусийлик. 4. термин ва касб-ҳунар сўзлари(профессионализмлар), улар ўртасидаги фарқ. 5. юридик терминлар тизими. юридик терминлар олдига қўйиладиган талаблар. 6. юридик терминларнинг адабий тил меъёрларига мувофиқлиги. 7. юридик терминлар тарихи. 8. юридик терминлар тизимининг бойиш йўллари. 9. юридик терминларни унификация қилиш ва тартибга солиш масалалари. таянч сўз ва иборалар: термин, термин ва сўз, термин ва тушунча, юридик терминлар, термин – бир маъноли сўз, термин – расмий маъноли сўз, термин - илмий сўз, қонун тили лексикаси, термин ...

DOC format, 102.5 KB. To download "ёзма юридик нутқ. юридик терминлар тизимининг ўзига хос хусусиятлари", click the Telegram button on the left.