хорижий мамлакатлар пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятлари

DOC 505,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1516378153_70014.doc хорижий мамлакатлар пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф 2. ривожланган хорижий давлатларнинг пенсия тизимлари 3. ривожланаётган давлатлар пенсия тизимлариннг хусусиятлари. 1. хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот бир маъноли эмас, балки турдош тушунчалардир. улардан илмий таърифлар сифатида фойдаланилганида ижтимоий ҳимоя ижтимоий таъминотни таркибий қисми сифатида ўз ичига олади, бундан ташқари, у инсон хаёт фаолиятининг нормал шарт шароитларини таъминловчи меҳнат, соғлиқ ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатга ҳак тўлашнинг энг кам миқдори каби кафолатларни қамраб олади. ҳозирги вақтда кенг эътироф этилган г.эспинг андерсен таснифи ижтимоий ҳимояга нисбатан жаҳонда мавжуд ёндашувлардаги жиддий фарқлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. муаллиф ижтимоий давлатларнинг уч асосий модели: либерал, консерватив (корпоратив) ва социалдемократик моделларини бир биридан фарқлаган. ақш, канада, австралия, буюк британия каби мамлакатларга хос бўлган либерал моделнинг шаклланиши хусусий мулк ҳукм сурган, бозор муносабатлари етакчилик қилган шароитда, либерал меҳнат …
2
олинган молиявий маблағлар миқдори ҳам кўп эмас. ишлаб чиқариш муносабатлари соҳасида тадбиркорлик фаоллигининг ривожланиши учун барча шарт шароитлар яратилган. корхоналар эгаларининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, кераксиз бўлиб қолган ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқлари бирон бир тарзда чекланмайди. бундай ҳолатнинг ўта либерал шакли ақшга хосдир. бу ерда 1948 йилдан бери амал қиладиган меҳнат битимлари тўғрисидаги қонун ёки «вагнер қонуни»га биноан, корхона маъмурияти ишлаб чиқариш қисқарган ёки модернизация қилинган ҳолда ходимларни огоҳлантиришсиз ёки икки уч кун олдин огоҳланириш йўли билан, меҳнат стажи ва малакасини ҳисобга олмасдан бўшатишга ҳақли. бу модель иқтисодий барқарорлик ёки ўсиш шароитида ўзининг асосий вазифасини бажаради, бироқ ишлаб чиқариш пасайган ва мажбурий қисқартирилган, ижтимоий дастурларнинг аксарият қисмидан воз кечилган шароитда кўпгина ижтимоий гуруҳлар, аввало хотин-кизлар, ёшлар ва қариялар оғир аҳволга тушиб қолади. консерватив (корпоратив) модель ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларга хосдир. уларнинг орасида континентал европанинг австрия, германия, италия, франция каби мамлакатлари бор. …
3
атланган тўловлар миқдори меҳнат стажига, тўловлар муддати эса таъминот бадалларини тўлашнинг давомийлиги, уларнинг миқдори ва ходимнинг ёшига боғлиқ бўлади. кўпгина мамлакатларда ишсизлик бўйича нафақа тўлаш даври 50 ёшдан катта шахслар учун оширилган. социал-демократик модель (у баъзан солидар модель деб ҳам аталади) аҳолини ҳимоя қилишда давлат етакчи роль ўйнашини назарда тутади. аҳолининг даромадлари даражасини тенглаштириш ва аҳолини ялпи иш билан таъминлаш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор вазифалари ҳисобланади. бу модель шимолий европа мамлакатлари швеция, норвегия, финляндия, данияда, шунингдеқ нидерландия ва швейцарияда ўзининг амалий ифодасини топтан. иқтисодиётнинг ривожланган давлат сектори ижтимоий соҳани молиялаштириш негизи бўлиб хизмат қилади. бу негизни мустаҳкамлашга солиқ солиш даражаси жуда юқори эканлиги ҳам кўмаклашади. яимда давлат харажатларининг улуши швецияда 66%, данияда 61%, финляндияда 56% ни ташкил этади. бу харажатларнинг асосий қисми ижтимоий аҳамиятга молик объектларнинг эҳтиёжларини кондиришга йўналтирилди. бу харажатлар орасида трансферт тўловларининг улуши ҳам анча катта бўлиб, уларнинг ёрдамида миллий маҳсулотни аҳолининг кам таъминланган табақалари фойдасига қайта тақсимлаш …
4
қ. бешикдан қабргача уларга давлат ғамхўрлик қилади”. хорижий мамлакатлардаги пенсия жамғармалари моделлари бу мақсадларни рўёбга чиқариш учун 1977 йилда швецияда ижтимоий идора қайта ташкил этилди ва ижтимоий хизматнинг анча кенг қамровли, бироқ аниқ ва аҳолига тушунарли вазифалари таърифланди. уларнинг орасида тўрт асосий йўналишни қайд этиш мумкин: · даромад олишни кафолатлаш, · атроф муҳитни муҳофаза қилиш, · аҳолига хизматлар кўрсатиш (шу жумладан соғлиқни сақлаш), меҳнат муҳитини муҳофаза қилиш. бунда ҳар бир йўналиш учун муайян ижтимоий институт жавоб беради: ижтимоий сиёсат йўналишларининг номи масъул институт i. даромад олишни кафолатлаш 1.1. меҳнат бозоридаги сиёсат: иш билан таъминлаш, малакани ўзгартириш, меҳнатга мослаштириш, реабилитация қилиш ва ш.к. давлат, мустақил таъминот компаниялари 1.2. ижтимоий cyғypтa: тиббий таъминот, отаона таъминоти, халқ пенсияси, ишдаги бахтсиз ҳодисалардан эхтиёт шарт таъминот қилиш давлат 1.3. ҳарбий хизматни ўташ пайтида кўллаб қувватлаш давлат 1.4. ижтимоий нафақа маҳаллий органлар 2. атрофмуҳитни яхшилаш 2.1. атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат, маҳаллий органлар 2.2. соғлиқни сақлаш: …
5
яси: ишлаб чиқаришдаги тозалик давлат 4.2. меҳнат қонунчилиги давлат 4.3. дам олиш вақтини тартибга солиш давлат 4.4. бандликни муҳофаза қилиш давлат юқорида кайд этилган уч модель жаҳоннинг бирон бир мамлакатида соф ҳолда учрамайди. ижтимоий давлатнинг «идеал типлари» сифатида қараладиган бу моделларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. амалда либерал, корпоратив ва социал-демократик моделлар унсурларининг муайян уйғунлиги кўп кузатилади. масалан, канадада таъминот пенсияси билан бир каторда «халқ пенсияси» ҳам мавжуд. шунга ўхшаш пенсия австралияда ҳам жорий этилган. ақшда ижтимоий таъминот кассаларидан ташқарида тўланадиган жуда кўп нафақалар мавжуд. бу ерда моддий ёрдам кўрсатишнинг 100 га яқин дастурлари амал қилади. уларнинг аксарияти беш федерал вазирлик (соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги, қишлоқ хўжалик вазирлиги, меҳнат вазирлиги, уй жой қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш вазирлиги, ички ишлар вазирлиги), шунингдеқ иқтисодий имкониятлар бўйича қўмита, фахрийлар ишлари бошқармаси, темирйўлчилар пенсия таъминоти кенгаши ва ноҳарбий хизмат комиссияси ҳомийлигида амалга оширилади. айни вақтда, бундай дастурлар аҳолининг айрим табақалари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хорижий мамлакатлар пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятлари"

1516378153_70014.doc хорижий мамлакатлар пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф 2. ривожланган хорижий давлатларнинг пенсия тизимлари 3. ривожланаётган давлатлар пенсия тизимлариннг хусусиятлари. 1. хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот бир маъноли эмас, балки турдош тушунчалардир. улардан илмий таърифлар сифатида фойдаланилганида ижтимоий ҳимоя ижтимоий таъминотни таркибий қисми сифатида ўз ичига олади, бундан ташқари, у инсон хаёт фаолиятининг нормал шарт шароитларини таъминловчи меҳнат, соғлиқ ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатга ҳак тўлашнинг энг кам миқдори каби кафолатларни қамраб олади. ҳозирги вақтда кенг эътироф этилган г.эспинг андерсен тасн...

Формат DOC, 505,0 КБ. Чтобы скачать "хорижий мамлакатлар пенсия тизимининг ўзига хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хорижий мамлакатлар пенсия тизи… DOC Бесплатная загрузка Telegram