хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари

PPT 22 sahifa 8,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
производство продукции сельского хозяйства субъектами малого и среднего предпринимательства по регионам республики узбекистан хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари. хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг илмий-услубий асослари режа: 1. чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 2. хорижий сармоядорларга яратилган кафолатлар, имтиёзлар ва рағбатлантириш омиллари. 3. ўзбекистон республикасининг инвестиция сиёсати. 4. ўзбекистон республикасида инвестицияларни жалб қилишнинг асосий йўналишлари. 1. чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. ўзбекистон республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир: - ўзбекистон республикасининг «инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни, 24.12.1998 й.; - ўзбекистон республикасининг «чет эл инвестициялари тўғрисида»ги қонуни, 30.04.1998 й.; - ўзбекистон республикасининг «чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги қонуни, 30.04.1998 й.; - ўзбекистон республикасининг «инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни, 25.12.2019 й. чет эллик инвестор ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга: - инвестиция фаолиятини эркин амалга ошириш, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилаш; - …
2 / 22
тентлаш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш - ўзи қабул қилган барча турдаги мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг таъминоти сифатида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан фойдаланиш; - ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция қилинган тақдирда муносиб компенсация олишга; - кредитлар ва қарзлар тарзидаги пул маблағларини жалб этиш; - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли. чет эллик инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга: - солиқлар ва тўловларни тўлаши; - инвестиция қилиш муносабати билан ўзи қабул қилган шартнома мажбуриятларини бажариши; - қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек техника хавфсизлигига, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиши; - шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаши; - ваколатли давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида …
3 / 22
ягона солиқлар тўлашдан, шунингдек, республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. фармонда белгиланганидек, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади: 1) 300 минг ақш долларидан 3 миллион ақш долларигача - 3 йил муддатга; 2) 3 миллион ақш долларидан 10 миллион ақш долларигача - 5 йил муддатга; 3) 10 миллион ақш долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга. ушбу фармоннинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилган: 1) корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар - қорақалпоғистон республикаси, жиззах, қашқадарё, сирдарё, сурхондарё, хоразм вилоятларда, шунингдек, навоий, андижон, наманган ва фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш (тошкентдан ташкари барча худудларда); 2) корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 (33) фоизни ташкил этиши лозим; 3) корхона давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш (кафолатсиз); 4) хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; 5) мазкур имтиёзларни қўлланиш муддатида имтиёзлардан …
4 / 22
мтиёзларга эга бўладилар (2013 йилдаги узгартиришлар билан): - хўжалик юритувчи субъектларга 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базаси камайтирилади; - солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари жорий этилади; - технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, қайд этиб ўтилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга тегишли солиқлар тўлаш бўйича …
5 / 22
марказлашган инвестиция жараёнига ўтиш, устувор инвестицион лойиҳаларни қўллаб қувватлашга қаратилган механизм, услублар йиғиндисига айтилади. давлат инвестиция сиёсати 3 та босқични ўз ичига олади. i босқич: 1991-1994 йилларни ўз ичига олиб, бунда бюджетдан молиялаштириш сақланиб, хусусий мулкчиликни жорий этиш тадбирлари олиб борилди. ii босқич: 1995-2003 йилларни ўз ичига олиб, бунда инвестициянинг қонунчилик базаси яратилди, танлов асосида лойиҳалар молиялаштирилиб, хорижий инвестициялар жалб эта бошланди. iii босқич: 2003 йилдан ҳозирга вақтгача бўлиб, бунда валюта муносабатлари ва операциялари либераллаштирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ҳужжатлар қабул қилинмоқда. ўзбекистонда бугунги кунда давлат инвестиция сиёсати ўзига хос икки йўналишга таянади: - солиқ юкини енгиллаштириб, маблағларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратиш; - инвестиция дастурларини самарали амалга ошириш. ўзбекистон республикасининг тузилмавий инвестиция сиёсати корхоналар инвестиция сиёсати ҳудудлар инвестиция сиёсати тармоқлар инвестиция сиёсати тузилмавий инвестиция сиёсати давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: - инвестициянинг қонунчилик базасини такомиллаштириш; - мақсадли инвестицион сиёсатни юритиш; - хорижий инвестицияларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари" haqida

производство продукции сельского хозяйства субъектами малого и среднего предпринимательства по регионам республики узбекистан хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари. хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг илмий-услубий асослари режа: 1. чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 2. хорижий сармоядорларга яратилган кафолатлар, имтиёзлар ва рағбатлантириш омиллари. 3. ўзбекистон республикасининг инвестиция сиёсати. 4. ўзбекистон республикасида инвестицияларни жалб қилишнинг асосий йўналишлари. 1. чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. ўзбекистон республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир: - ўзбекистон республикасининг «инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни, 24.12.1998 й.; - ўзбекистон ...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (8,3 MB). "хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хорижий инвесторлар ҳуқуқий ҳол… PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram