ҳуқуқшуноснинг нутқ маданият

DOCX 9 стр. 42,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
7-мавзу ҳуқуқшуноснинг нутқ маданияти мавзунинг асосий масалалари 1. омма олдидаги нутқ ва унинг таъсирчанлигини таъминловчи омиллар. 2. нотиқлик услублари ва юридик нутқ турлари. 3. ҳуқуқшунос нутқини тайёрлаш ва уни сўзлаш талаблари. аудитория диққатини жалб этиш усуллари. 4. юрист нутқи сифатига ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 120-136 b. с. усмонов, ш. зиямухамедова. юрист нутқи амалиёти. дарслик. – т.: 2018. 177-201 б. ивакина н. «основы судебного красноречия» (риторика для юристов). учебное пособие, 3-е издание. – м.: норма: инфра-м, 2011. 14-67 с. андерсон к. «ted talks. слова меняют мир: первое официальное руководство по публичным выступлениям». – м.: идеолог и куратор ted, 2016. 34-78 с. anderson j. (2017). secrets to planning the perfect speech for lawyers: how to plan to give the best speech of your life! create space independent publishing platform, usa. 9-53 р. 1. омма олдидаги нутқ ва унинг таъсирчанлигини …
2 / 9
ишади. яъни, у икки томони ҳам кесувчи қуролдир. бир томонида адолат турса, иккинчи томонида адоват. ким ундан қандай фойдаланишига боғлиқ. бу санъатдан буюк бобокалонларимиз – амир темур, ҳазрат навоий, мирзо бобурлар ҳам, чингизхон, гитлер, геббельслар ҳам мақсадли фойдаланган. замон ривожи, инсонлар дунёқараши жадал ривожланган ва юксак тараққий этган технологиялар даврида ҳам нотиқликнинг ўрни беқиёс. жаҳон миқёсида халқ қалби ва онги учун кескин ва шафқатсиз кураш кетаётган бир пайтда бу жараёнга қарши чуқур билим ва маърифат билан жавоб бера олиш, воизлик маҳорати орқали фикр етказиш санъатини эгаллашни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. нотиқлик, яъни мазмунли ва чиройли сўзлаш санъатининг келиб чиқиши қадимги юнонистон билан боғлиқ. қадимги юнонлар чиройли нутқ сўзлашни санъат деб баҳолаб, унинг моҳиятини изоҳлаб берганлар. улар нотиқнинг учта вазифаси бор, деб ҳисоблашган: · бирор нарсани тушунтириш; · маълум бир тафаккурга, хулосага, айниқса, ҳаракатга ундаш; · тингловчиларда қониқиш ҳосил қилиш. тингловчиларда муайян фикр, ҳиссиёт (масалан, адолатпарварлик, қонунга итоаткорлик, жиноятчилик ва порахўрликка …
3 / 9
нотиққа тушадиган усул бошқасига тўғри келмаслиги мумкин. қадимги юнонистонда нутқнинг лўнда, жозибадор бўлишига жиддий эътибор беришган. чиройли нутқ сўзлашнинг уч услубини фарқлаш мумкин: биринчиси – ўзининг ташқи кўринишидан босиқ ва қатъий мантиқийликка асосланган услуб. ушбу услуб берилаётган маълумотларнинг асосланганлиги ва исботланганлиги билан ажралиб туради. бундай услуб эгалари ўз фикрлаш қобилиятлари ва гўзал нутқи билан тингловчиларни ўзига жалб этадилар, уларнинг ҳиссий имкониятлари иккинчи даражали бўлиб қолади. иккинчиси – эмоционал-ҳиссий услуб. бу услуб эгалари ўз нутқида қизиқарли фикрлар билан тингловчиларни хурсанд қилиш ва мамнун этишга интилади. бундай нотиқлик услубида юксак ҳаётий малака, кучли билим ва сўз бойлиги талаб қилинади. мазкур услубнинг характерли томони шундаки, фикрни тиниқ етказа олиш, айрим ҳолларда ўхшатишлардан усталик билан фойдаланиш, нутқнинг тушунарли даражада бўлишидир. учинчиси – аралаш услуб. бу услубда юқорида кўрсатилган иккала услубнинг маълум характерли белгилари мавжуд бўлади. биринчи услуб академик нутқ сўзлаганда, иккинчиси эса ижтимоий-сиёсий соҳадаги нотиқлик санъатида кўпроқ қўлланилади. нутқ турлари № нутқ туркумлари нутқ …
4 / 9
ан нутқ, санъат даражасидаги нотиқлик ҳисобланади. улар шу орқали ўзларининг машаққатли фаолияти давомида топган далиллари, асослари, хулосалари, ҳукмлари, ҳақиқатларига бошқаларни ишонтирадилар, уларнинг эътирофи ва эъзозига эришадилар. айниқса, хорижий кинокомпаниялар томонидан суратга олинган машҳур фильмлардаги прокурорнинг, адвокатнинг, судьянинг катта заллардаги нутқларидан кимлар таъсирланмаган дейсиз. қолаверса, мазкур фильмларнинг кўпчилиги ҳаётий воқеалар асосида суратга олинганини ҳам унутмаслик керак. бу ҳолни бошқачароқ ифодалайдиган бўлсак, сиз – азиз талабаларда ҳам бўлғуси йирик суд жараёнларида, халқаро минбарларда, минглаб инсонлар қаршисида чинакам тарихий ҳодиса бўладиган унутилмас нутқ ирод қилиш имкони ҳар доим сақланади. тилшунос олимлар с.усмонов ва ш.зиямухамедова фикрича, масалан, прокурор суд жараёнида айблов нутқи сўзлар экан, аввало, ўзининг маданиятли инсон эканини кўрсатиши талаб этилади. у ҳар қандай шароитда ҳам тарафлардан биронтасига дўқ-пўписа, таҳдид қилишга ҳақли эмас. ҳатто судланувчи рецидив жиноятчи бўлган тақдирда ҳам, уни камситувчи, масхараловчи ёки кесатиқ, қочирим сўз ва ибораларни асло қўлламаслиги лозим. чунки прокурор, нафақат одамлар наздида, балки расмий тарзда ҳам давлат одами, …
5 / 9
қтаи назардан ҳам муносабат билдириши ҳам суд залига йиғилганлар учун яхшигина сабоқ бўлади. масалан, юзага келган жиноят инсон ҳаёти, тирикчилиги ва қадр-қимматига хавф солар экан, шунга мувофиқ тарзда фуқароларнинг ўзбекистон республикаси конституциясида белгилаб қўйилган ижтимоий, иқтисодий ва шахсий ҳуқуқлари қисқача эслатилиб, улар фонида жиноятга ва жиноятчининг шахсига, йўл қўйган қилмишига баҳо берилса, нутқ салмоғи сезиларли ортади. қолаверса, прокурор ўз нутқида содир этилган жиноятнинг оқибати жамият учун қанчалик зарарли эканлигини ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб, судланувчининг руҳиятига, қалбига таъсир ўтказсин, унинг онгу шуурига етказиб борсинки, бу гаплар бир умр айбдорнинг ёдида сақлансин. энг муҳими – айбдор ва унинг яқинлари қандай жиноят содир этилганини чуқур англаб етсинлар, ўзларига тегишли хулоса чиқарсинлар. фақат бунда биргина муҳим талаб ёдда турмоғи – прокурор нутқи меъёридан ортиқ насиҳатбозликка айланиб кетмаслиги лозим. шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, прокурор нутқида кўпчиликка тушунилиши қийин сўз ва терминларни, шевага оид ёхуд ажнабий сўзларни қўлламаслиги лозим. аксинча, ҳар бир масала юзасидан фикр-мулоҳазалари, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳуқуқшуноснинг нутқ маданият"

7-мавзу ҳуқуқшуноснинг нутқ маданияти мавзунинг асосий масалалари 1. омма олдидаги нутқ ва унинг таъсирчанлигини таъминловчи омиллар. 2. нотиқлик услублари ва юридик нутқ турлари. 3. ҳуқуқшунос нутқини тайёрлаш ва уни сўзлаш талаблари. аудитория диққатини жалб этиш усуллари. 4. юрист нутқи сифатига ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 120-136 b. с. усмонов, ш. зиямухамедова. юрист нутқи амалиёти. дарслик. – т.: 2018. 177-201 б. ивакина н. «основы судебного красноречия» (риторика для юристов). учебное пособие, 3-е издание. – м.: норма: инфра-м, 2011. 14-67 с. андерсон к. «ted talks. слова меняют мир: первое официальное руководство по публичным выступлениям». – м.: идеолог и куратор ted, 2016. 34-78 с....

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (42,5 КБ). Чтобы скачать "ҳуқуқшуноснинг нутқ маданият", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳуқуқшуноснинг нутқ маданият DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram