оилавий муносабатларнинг бузилиши

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451838473_62971.doc оилавий муносабатларнинг бузилиши режа: · оиладаги инқирозлар ва уларнинг оқибатлари · оилавий зиддиятларнинг эр-хотин ва фарзандлар тақдирига таъсири · инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш · диагностик йўналишдаги ишлар · болалар ўртасида олиб бориладиган профилактик ишлар · коррекцион-тузатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар · ота-оналар билан психологик-педагогик профилактика ишлари оиладаги инқирозлар ва уларнинг оқибатлари афсуски, барча оила ҳам ота-она ва улар дунёга келтирган фарзандлар билан тўлиқ бўлавермайди. тақдир тақозоси билан айрим оилаларда низолар келиб чиқади ва унинг оқибати сифатида никоҳ барбод бўлади. олимлар никоҳнинг барбод бўлишини ўрганиб, унинг сабаблари турлича бўлиши мумкинлиги тўғрисида ўз назарий қарашларини баён этганлар. масалан, айрим психологлар ажримларни “туртки” концепцияси орқали тушунтиришга уринадилар. яъни, яхши тинч-тотув яшаётган оилада бирдан шундай ҳолат юз берадики, масалан, хиёнат, ўлим, хасталик, рашк ва шунга ўхшаш воқеалар турки бўлдию, оила устуни қулайди. аслида ҳаётда қўққисдан шундай бир силкиниш ёки туртки билан оила бирдан бузилиб кетиши кам учрайди. яна бир …
2
тти пуштини суриштириш, совчилик институти орқали бир-бирига мос келадиган ёшларнинг тақдирини боғлаш, ҳаттоки, узоқ қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, яъни, олдиндан бир-бирларини билган одамларнинг ўзаро келишуви, меҳр ва муҳаббат ришталари орқали оила қуриш ўзбекчиликка хос одатлар сифатида қадрланган ва таъкидлаб ўтилган никоҳ мотивларининг барчасида оқилона фикр юритиш, ёшлар ва улар ота-оналарининг “етти ўлчаб бир кесиши” оиланинг мустаҳкам бўлиши учун замин ҳисобланган. никоҳ ажримларига келсак, бундай ҳолат шарқ халқларида ҳам, бизда ҳам содир бўлган. эски манбаларда никоҳ ажримига сабаб бўлган омиллар сифатида аввало, эр ёки хотинда тўйдан кейин аниқланган наслий хасталиклар, кўп ҳолатларда эркак кишининг, айрим ҳолатларда аёлнинг бошқа инсон билан “тил” топишиб кетиши, бообрў ва мансабдор шахснинг келинчакни ёқтириб қолиши ва зўрлик билан эски оилани бузишга мажбур қилишлар, фарзандсизлик, аёлнинг бепуштлиги сабаб эркакнинг хотинни талоқ қилиши, иқтисодий ночор ёш оиланинг ўз рўзғорини юрита олмаганлигидан аёлнинг бошқа одамга турмушга чиқишга мажбур бўлиб қолиши каби сабаблар қайд этилган. муҳими шунки, никоҳнинг барбод бўлишидаги ташаббус …
3
уриқларини йиғиштириб, ўз ота-онасининг оиласига қайтиб кетаверган. сарпо суриқлар, аёлга тегишли барча нарсаларнинг унга берилиши мажбур ҳисобланган, ҳаттоки, ажримнинг сабаби аёлнинг хиёнати бўлган тақдирда ҳам мол-мулк, зийнатлар аёлга берилаверган. лекин аёл эри билан яшашни хоҳламай қолган ҳолатларда унинг ажрим олиши мушкулроқ бўлган, бундай пайтларда хотин шаҳар хокимига ёзма равишда расмий мурожаат қилиши, ва улар қарор қабул қилиши лозим бўлган. бундай ҳолларда ким айбдор деб топилишидан қатъий назар, болалар отаси билан қолдирилган. римликларда ҳам ажримлар илгаридан одатий ҳолдай қаралган. тарихдан маълумки, шоир овидий ва тарихчи плиний уч марта уйланганлар, юлий цезарь ва антоний эса тўрттадан хотинга эга бўлганлар. бу каби тарихий ҳодисалар манбаларда, тарихий фильмларда яхши акс эттирилган. қадимги ҳиндистонда эса никоҳ оддийгина фуқаролар иттифоқи эмас, илоҳий иттифоқ сифатида қаралиб, никоҳ ришталарининг бузилиши ниҳоятда ғайритабиий ҳолат деб баҳоланган. никоҳнинг бузилиши фақат эр ташаббуси ва аёлнинг катта гуноҳи туфайли рўй бериши мумкин бўлган. эрамизгача бўлган икки мингликлардан қолган манбаларда кўрсатилишича, “саккиз йил …
4
хиёнати қайд этилади. шуниси характерлики, эркакларнинг хиёнатидан кўра аёлнинг хиёнати барча маданиятларда ҳам қаттиқроқ қораланади, чунки бунинг асосий сабаби – хиёнаткор аёл бошқа эркак билан учрашиб юриб, ундан ҳомиладор бўлиб қолиши ва никоҳсиз бегона боланинг туғилишига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. яъни, бунда нафақат оиланинг балки янги туғилган боланинг манфаати жиддий зарар кўради, чунки бу болада кимнинг ҳақи борлиги, кимнинг мол-мулкига у ворис бўла олиши масаласи ўйлантиради. лекин эр-хотиннинг хиёнатига бефарқ қарайдиган халқлар ҳам ер юзида топилади. масалан, африкадаги динка қабиласида эр агар хотини унинг назарида нодонроқ бўлса ҳам, бемазароқ овқат пиширса ҳам у билан ажрашиб кетаверади. эркакнинг бегона аёл билан “дон олишиб юриши” ҳеч кимни қизиқтирмайди, ҳаттоки, қонуний хотини ҳам бунга унчалик аҳамият бермайди. шу каби ассама оролида яшайдиган қабила ҳам ажрашишда бир-бирининг қуйи ёки юқори табақадан эканлигига қараб қарор чиқаради. масалан, агар аёл юқори табақа оила вакиласи бўлса, у никоҳни бекор қилиш ва бошқа эркак билан яшаб кетавериш ҳуқуқига …
5
рининг уйидан кетиши мумкин. эркак эса агар билмай “талоқ” сўзини ишлатиб қўйган бўлса, ўз аёлига қайта учиничи мартагача уйланиши мумкин, лекин уч мартадан кейин унинг яна уйланиши қатъият ман этилади. табиий, ҳозирги шароитда ҳуқуқий давлат қуриш шароитида бундай шаръий қоидаларга эмас, амалдаги қонунларга кўра ажрим ҳолатларини мувофиқлаштирилади. унинг қоидалари ўзбекистон республикасининг “оила кодекси”нинг “никоҳнинг тугатилиши” деб номланган 7 бобнинг 37-48 моддалри ҳамда “никоҳдан ажралишни қайд этиш” деб номланган 26 бобнинг 218-222 моддалари билан тартибга солинган. россияда ўтказилган охирги тадқиқотларда никоҳ ажримларининг асосий сабалари сифатида қуйидагилар қайд этилмоқда(турли ёшли сўралувчиларнинг жами сонига нисбатан фоиз ҳисобида): · моддий, маиший муаммолар – 55; · эр ёки хотиннинг ичкиликка ружу қўйиши – 39; · ёшлар учун оилавий қадриятларнинг пастлаб кетиши – 27; · эр-хотин хиёнати – 19; · психологик мос келмаслик – 17; · оилавий ҳаётнинг мазмунсизлиги – 12; · бошқа бировни севиш қолиш – 11; · фарзандларнинг йўқлиги – 7; · бошқа сабаблар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оилавий муносабатларнинг бузилиши"

1451838473_62971.doc оилавий муносабатларнинг бузилиши режа: · оиладаги инқирозлар ва уларнинг оқибатлари · оилавий зиддиятларнинг эр-хотин ва фарзандлар тақдирига таъсири · инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш · диагностик йўналишдаги ишлар · болалар ўртасида олиб бориладиган профилактик ишлар · коррекцион-тузатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар · ота-оналар билан психологик-педагогик профилактика ишлари оиладаги инқирозлар ва уларнинг оқибатлари афсуски, барча оила ҳам ота-она ва улар дунёга келтирган фарзандлар билан тўлиқ бўлавермайди. тақдир тақозоси билан айрим оилаларда низолар келиб чиқади ва унинг оқибати сифатида никоҳ барбод бўлади. олимлар никоҳнинг барбод бўлишини ўрганиб, унинг сабаблари турлича бўлиши мумкинлиги тўғрисида ўз назар...

DOC format, 94.0 KB. To download "оилавий муносабатларнинг бузилиши", click the Telegram button on the left.