таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. таълим жараёнига технологик ёндошув

DOC 75,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500184023_68588.doc таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. таълим жараёнига технологик ёндошув режа: 1. ўзлаштириш назарияси нуқтаи назаридан ўқув жараёнини ташкил қилишнинг умумий тавсифи. 2. билимларни ўзлаштиришнинг психологик назариялари. 3. таълим методикаларининг классификацияси ва уларнинг изчиллик принципи бўйича танлаш. 4. ўқитишнинг актив ва иновацион методлари тавсифи. 5. программалаштирилган, муаммоли ва ҳамкорлик таълим методларининг моҳияти. 6. яхлит курс бўйича машғулотларнинг моҳиятига кўра тизимга солиш, уларни режалаштириш ва ташкил қилиш. психология фани замонавий таълимотга асосланган ҳолда инсон шахсининг таркиб топишини асосан учта омилнинг таъсирига боғлиқлигини далиллар асосида изоҳлаб беради. улардан биринчиси инсон туғилиб вояга етадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида мунтазам тарзда бериладиган таълим-тарбиянинг таъсири ва учинчиси одамга туғма равишда, тайёр ҳолда бериладиган наслий хусусиятларнинг таъсиридир. маълумки, ҳар бир одам ўзига хос, бошқаларда айнан такрорланмайдиган ижтимоий муҳитда. конкрет ижтимоий муносабатда, яъни маълум оила, жамоа ва жамиятда, одамлар орасида яшаб ўсади, шаклланади. бу ижтимоий муносабатларга одам жамият аъзоси сифатида, …
2
ркиб топади. муҳит, маълум мақсадга қаратилган таълим ва тарбия, азалдан берилган, генетик жиҳатдан қатъий белгиланган ниманидир намоён қилиш учун шароитгина бўлиб қолмай, балки инсон психик хусусиятларини таркиб топтиради. бу борада, биринчидан, шуни таъкидлаш керакки, одам муҳит таъсири остидаги пассив объект бўлмай, балки фаол мвжудотдир. шунинг учун ташқи ҳаёт шароити, ташқи таъсир инсон психикасини белгиламайди, балки одамнинг муҳит билан бўлган ўзаро таъсири орқали, унинг муҳитдаги фаолияти орқали белгилайди. шу сабабли муҳитнинг таъсири ҳақида эмас, балки одамнинг теварак-атрофдаги муҳит билан фаол ўзаро таъсири ҳақида гапириш мақсадга мувофиқдир. иккинчидан, психиканинг ривожланиши оқибат натижада ташқи шароитларга, ташқи таъсиротларга боғлиқдир. лекин бу ривожланишини бевосита ташқи шароитдан ва ташқи вазиятдан келтириб чиқариб бўлмайди. бу шароитлар ҳамда вазиятлар ҳамиша одамнинг ҳаётий тажрибаси, унинг шахси, индивидуал психологик хусусиятлари ва психик қиёфаси орқали таъсир қилади. манна шу маънода ташқи индивиднинг ўзига хос психикаси ва шахсий тарибасини ўз ичига олган ички шароит орқали билвосита таъсир қилади. учинчидан, одам фаол мавжудот …
3
а келтирувчи куч эмаслигига қарамай, инсон психик тараққиётига таъсир кўрсатади. биринчидан, табиий хусусиятлар психик хусусиятлар тараққиётининг турли йўлларини ва усулларини белгилаб беради. инсон нерв системасининг хусусиятлари ўз-ўзига шахснинг ҳеч қандай психик хусусиятларини белгиламайди. ҳеч бир меъёрдаги бола дадил ёки қўрқоқ, иродали ёки иродасиз. меҳнатсевар ёки ялқов, интизомли ёки интизомсиз бўлиб туғилмайди. агарда тарбия тўри ташкил қилинса, нерв системасининг исталган типии асосида характернинг барча ижтимоий қимматли хислатларини шакллантириш мумкин. масалан, сабот-матонат ва ўз-ўзини тута билиш хислатини нерв системасининг типи шиддатли бўлган болаларда ҳам, ёки нерв системасининг типии вазмин бўлган болаларда ҳам тарбиялаш лозим ва тарбияласа бўлади. бироқ биринчи ҳолдаги болаларни тарбиялаш иккинчи ҳолдагиларни тарбиялашга қараганда қийинроқ бўлади. ҳар иккала ҳолда керакли сифатларни тарбиялаш йўллари ва усуллари ҳам турлича бўлади. иккинчидан табиий хусусиятлар одамнинг бирор соҳада эришган ютуқлари даражасига ҳам таъсир қилиши мумкин. масалан, қобилият куртакларида туғма индивидуал фарқлар мавжуд. шу сабабли баъзи одамлар бошқа одамлардан маълум бир фаолиятни эгаллаш имконияти жиҳатидан …
4
ожланиш дейилганда одатда ҳодисаларнинг ҳар икки тури тушунилади ва бу тушунчалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир: 1) миянинг ўз биологик, органик етилиши, унинг анатомик-биологик тузилиши жиҳатидан етилиши; 2) психик (ақлий) ривожланишнинг маълум ўсиш даражалари сифатидаги, ўзига хос ақлий етилиш сифатидаги психик ривожланиш. ўз-ўзидан маълумки, ақлий ривожланиш мия тузилишининг биологик ечилиши билан боғлиқдир ва бу хусусият таълим-тарбия ишларида албатта ҳисобга олиниши лозим, чунки таълим миянинг органик жиҳатдан етилишини инкор эта олмайди. бироқ мия тузилишининг органик жиҳатдан етилишини муҳитга, таълим-тарбияга мутлақо боғланмаган ҳолда ўзининг қатъий биологик қонунлари асосида содир бўлади, деб бўлмайди. муҳит, таълим-тарбия ва тегишли машқ мия тузилишининг органик жиҳатдан етилишига ёрдам беради. бу жараёнда таълим қандай мавқега эга? таълим ривожланишига нисбатан етакчи вазифани бажарадими ёки аксинча? бу муаммонинг ҳал қилиниши таълим жараёнининг мазмуни ва методикасини, ўқув дастурлари ва дарсликларнинг мазмунини белгилаб беради. жумладан немис психологи в.штерн: таълим психик ривожланишнинг орқасидан боради ва унга мослашади деган фикрни олға сурган эди. бу фикрга …
5
таълим бу ақлий етилиш жараёнини фақат бир қадар тезлатишга ёки секинлаштиришга қобилдир, лекин у ақлий жиҳатдан етилиш жараёнига ҳеч қандай жиддий таъсир курсата олмайди. демак, таълим ривожланиш қонунларига бўйсуниши керак. масалан, болада мантиқий тафаккур ечилмай туриб, уни мантиқий фикр юритишга ўргатиш фойдасиздир. таълимнинг турли босқичлари боланинг тегишли психологик имкониятлар пишиб етиладиган муайян ёшига қатъий назар боғлиқлиги анна шундан келиб чиқади. бизнинг фикримизча, таълим етакчи ролни бажаради, таълим ва ривожланиш эса ўзаро бир-бирига боғлиқдир; улар алоҳида содир бўладиган икки жараён бўлмай, балки бир бутун жараёндир. таълимсиз тўла ақлий ривожланиш бўлиши мумкин эмас. таълим ривожланишга туртки бўлади, ривожланишни ўз ортидан эргаштириб боради. зарур шароит туғилганда таълим мантиқий фикрлаш малакасини таркиб топтиради ва тегишли ақлий ривожланиш учун замин бўлади. лекин таълим ривожланишга туртки бўлиш билан бир вақтда ўзи ривожланишга таянади, эришилган ривожланиш даражасининг хусусиятларини, ривожланишнинг ички қоидаларини, албатта, инобатга олади. таълимнинг имкониятлари жуда кенг бўлса-да, бироқ чексиз эмас. йирик рус психологи л.с.виготский таълим …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. таълим жараёнига технологик ёндошув"

1500184023_68588.doc таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. таълим жараёнига технологик ёндошув режа: 1. ўзлаштириш назарияси нуқтаи назаридан ўқув жараёнини ташкил қилишнинг умумий тавсифи. 2. билимларни ўзлаштиришнинг психологик назариялари. 3. таълим методикаларининг классификацияси ва уларнинг изчиллик принципи бўйича танлаш. 4. ўқитишнинг актив ва иновацион методлари тавсифи. 5. программалаштирилган, муаммоли ва ҳамкорлик таълим методларининг моҳияти. 6. яхлит курс бўйича машғулотларнинг моҳиятига кўра тизимга солиш, уларни режалаштириш ва ташкил қилиш. психология фани замонавий таълимотга асосланган ҳолда инсон шахсининг таркиб топишини асосан учта омилнинг таъсирига боғлиқлигини далиллар асосида изоҳлаб беради. улардан биринчиси инсон туғилиб вояга етадиган ...

Формат DOC, 75,0 КБ. Чтобы скачать "таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. таълим жараёнига технологик ёндошув", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: таълим жараёнини характеристика… DOC Бесплатная загрузка Telegram