ислом. ислом тарихини ўқитишнинг методолгик асослари

DOC 159.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1449938654_62544.doc ислом. ислом тарихини ўқитишнинг методолгик асослари жоҳилия сўзи араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик маъноларини беради. бу сўз арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади. чунки бу даврда араблар орасида ал-васаниййа - кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудолик эътиқодидан бехабар эдилар. бундан ташқари халқ орасида қизларни тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган эди. ислом дини келганидан кейин бундай жоҳилона одатларга чек қўйилди ва ундан олдинги давр «жоҳилия даври» деб атала бошланди. баъзи тадқиқотчилар жоҳилия даври юз эллик - икки юз йил давом этган деган фикрни билдирадилар. бироқ ушбу даврнинг қанча муддат давом этганлигини аниқлаш жуда мушкул. арабистон аҳолиси юртларининг жуғрофий жойлашуви жиҳатидан икки қисмга бўлинади: ўтроқ араблар – яман, ҳадрамавт ва уммон каби жанубдаги унумдор минтақаларда жойлашган бўлиб, уларни жануб араблари ҳам дейилади. кўчманчи араблар – нажд, ҳижоз каби марказий ва шимолий ҳудудларнинг аҳолиси бўлиб, шимол араблари ҳам деб юритилади. арабларда насаблар тарихи билан махсус шуғулланадиган тарихчилар бўлиб, улар …
2
ик шунчалик авжида эдики, ҳатто ҳар хонадоннинг ўз санами бор эди, дейиш мумкин. сафарга отланган киши бундай санамни қўли билан ишқаб, сўнг йўлга тушарди, сафардан қайтгач эса, биринчи навбатда у яна санамини силаб-сийпарди. ибн ал-калбийнинг араб кўпхудолигига бағишланган «китоб ал-асном» асарида тилга олинган датлабки 5 санамнинг номи (вадд, сувоъ, ёғус, ёъуқ, наср) қуръонда ҳам зикр қилинган (нуҳ, 22-23-оятлар). уларнинг тасвири кўпчиликка маълум эди. вадд – эркак киши, сувоъ – аёл киши, ёғус – шер, ёъуқ - от ва наср – бургут қиёфасида ифодаланар эди. қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига манот, аллот ва ‘узза ҳам киради. жоҳилия арабларининг тасаввурида бу уччала санам ҳам аёл худолар бўлган. исломдан олдин арабистоннинг кўп жойларида яҳудий жамоалари мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар кўп. яҳудийлар билан бирга арабистон ярим оролига яҳудий дини ҳам кириб келди. арабистон яҳудийлари ҳақида, асосан, қуръон, ҳадис, тафсир, сира ва тарих китоблари хабар беради. бу мавзуга аниқлик киритадиган ҳозирга қадар топилган …
3
денгизи оролларидан келтириладиган оқ танли эркак-аёл қуллар одатда уй ишлари ва хунармандчилик ишларига жалб қилинар эди. шаҳар бойлари чиройли христиан қизларни ўзларига жорияликка олар, улар она бўлганларидан кейин озод қилар эдилар. масалан, маккадаги бану махзум уруғининг бойлари қўл остида юнонистонлик жориялар кўп бўлган. ҳижоз шаҳарларига христианлар, асосан, византиянинг вилотларига айланиб қолган фаластин ва шомдан кўчиб келганлар. ислом вужудга келиши арафасида думат ал-жандал, эйлат, тийма шаҳарлари ва ҳатто ясриб, макка ва тоифда ҳам талайгина фаластинлик ва суриялик христианлар бор эди. жоҳилият жамиятида ўзларининг катта боболари иброҳим алайҳиссалом динини сақлаб қолган бир жамоа кишилар ҳам мавжуд эди. уларни ҳанифлар деб атар эдилар. улар санамларга сиғинмас эдилар, балки ягона худога ибодат қилар эдилар. ҳанифлар очиқдан-очиқ бутпарастларни танқид қилар эдилар. бу танқидлар, табиийки, зодагонларга ёқмас эди. шунинг учун ҳам улар бир ерда муқим турмай, ўлка бўйлаб дайдиб юришга ва қаландарона ҳаёт кечиришга мажбур бўлдилар. ушбу тоифа кишилардан зайд ибн амр, варақа ибн навфал, убайдуллоҳ …
4
ашича, пайғамбаримизнинг таваллуд топишлари милодий сананинг 571 йил 21 апрел кунига тўғри келади. оталари абдуллоҳ муҳаммад алайҳиссалом туғилмасларидан олдин савдо иши билан шомдан қайтаётиб ясриб (мадина)да вафот этдилар ва ўша ерга дафн этилдилар. оналарининг исми омина бинт ваҳб бўлиб, бану зуҳра уруғидан эди. пайғамбарнинг туғилишлари пайтида турли мўъжизалар рўй берди. ушбу ҳодисалар ҳақида кўплаб тарихчилар ўзларининг асарларида ривоят қилганлар. пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари ҳомиладор бўлганида тушида «сен бутун инсонларнинг улуғига ҳомиладор бўлдинг, у дунёга келгач, исмини муҳаммад қўйгин» деган овоз эшитди. шунга кўра туғилган пайтларида боболари муҳаммад «ғоят мақтовли» деб исм қўйдилар. муҳаммад алайҳиссаломни биринчи бўлиб амакилари абу лаҳабнинг чўриси сувайба исмли аёл эмизди. арабларда бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун саҳройи аёллардан сут-она топиб эмизиш одати бор эди. ана шу одатга кўра, бакри қабиласидан бир гуруҳ аёл гўдак излаб шаҳарга келади. муҳаммад алайҳиссаломга сут-она бўлиш абу зуайбнинг қизи ҳалимага насиб этди. ҳалиманинг эри чорвадор абу кабша эди. қурайш халқи …
5
ировнинг фарзандига бирор шикаст етиб қолишидан қўрққан ҳалима болани ўз оналарига топширади. пайғамбар алайҳиссалом 5 ёшларида оналари омина билан биргаликда ясрибга оталари қабрини зиёрат қилиш учун борадилар. бу сафардан қайтиб келаётганларида абво деган жойда оналари вафот этди. маккага оталарининг чўриси умму айман ҳамроҳлигида етиб келдилар. шундан сўнг 8 ёшгача боболари абдулмутталиб қўлида тарбияландилар. боболари ёш муҳаммадни жуда яхши кўрар эди. шунинг учун ўзи хасталаниб, ўлим тўшагида ётган пайтда ўғиллари орасида энг саҳоватли ва меҳрибон бўлган абу толибни чақириб муҳаммадни ўз қарамоғига олишни буюради ва вафот этгач амакилари абу толиб отасининг васиятига биноан муҳаммад алайҳиссаломни ўз қармоғига олди. ёшлик чоғларида 2 марта шомга, бир марта яманга карвон билан сафарга чиққанлар. биринчи марта 12 ёшларида, иккинчи марта 25 ёшларида шомга, 17 ёшларида яманга сафар қилдилар. ёшлари 12 га етганда амакилари шомга сафарга отланди. энг яқин кишисидан айрилиб қолиш муҳаммад алайҳиссалом га қаттиқ таъсир қилиб маъюсланиб қолдилар. буни кўриб абу толиб болани бирга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ислом. ислом тарихини ўқитишнинг методолгик асослари"

1449938654_62544.doc ислом. ислом тарихини ўқитишнинг методолгик асослари жоҳилия сўзи араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик маъноларини беради. бу сўз арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади. чунки бу даврда араблар орасида ал-васаниййа - кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудолик эътиқодидан бехабар эдилар. бундан ташқари халқ орасида қизларни тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган эди. ислом дини келганидан кейин бундай жоҳилона одатларга чек қўйилди ва ундан олдинги давр «жоҳилия даври» деб атала бошланди. баъзи тадқиқотчилар жоҳилия даври юз эллик - икки юз йил давом этган деган фикрни билдирадилар. бироқ ушбу даврнинг қанча муддат давом этганлигини аниқлаш жуда мушкул. арабистон аҳолиси юртларининг жуғрофий жойлашуви жиҳатидан икки...

DOC format, 159.0 KB. To download "ислом. ислом тарихини ўқитишнинг методолгик асослари", click the Telegram button on the left.