2 referat

DOC 159,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1362665466_41796.doc доим бирор расмий мақсадга ёки бир вақтда ҳам расмий ҳам моддий мақсад сари интил; бирор фан орқали, иложи бўлса ҳар томонлама ўқувчининг онгига таъсир қил, уни уйғот; билимни уқувга айлантир ва ўқувчини доим машғул бўлишга мажбур қил, токи у ихтиёрий ма www.arxiv.uz режа: 1. ўқувчи ҳали ўзлаштира олмайдиган нарсани ҳеч қачон ўргатма! 2. ўқувчилар ўрганганини унутмаслигини ғамини еб бор! 3. юқоридаги каби шундай ҳоллар борки, бунда ёдлатиш, тарбиялаш ва таълим бериш эмас, балки инсонийлик, фуқаролик ва миллийликнинг умумий асосларини яратиш керак! 4. ўқувчини ишлашга, ишни севишга, иш билан бир тану бир жон бўлишга ўргат, токи у ўзини ишсиз тасаввур қила олмасин! 5. ўз ўқувчиларингни алоҳида ҳусусиятларини ҳисобга ол! бу принциплар бир-бирига жуда яқин, ўзаро боғлиқ. шунинг учун уларни қўшиб ўрганамиз. уларни тўғрилигини исботлаш учун қисқача тушунтириш етарли. таълимда икки тенденцияни кўрсатиш мумкин: биринчиси фанлар бўйича билим бериш, кўникма ҳосил қилиш бўлса, иккинчиси таълим орқали бор билимни ривожлантириш, болага куч-қувват …
2
а, унга куч-қувват бериш учун шунча кўп ҳаракат қилиш керак. ўқувчи қанча катта бўлса, унга борган сари ўзига лойиқ қийинроқ топшириқлар бериш керак, чунки у анча кучга тўлган, қўйилган масалани ҳал қилишига ишонса бўлади. агар ёш болага қийин топшириқлар берилса, у бола ҳали бундай нарсани қабул қила олмайди. шунинг учун барча бошланғич мактабларда формал мақсад қўйилади, юқори типдаги ўқув юртларида моддий мақсад қўйилади, чунки ундаги ўқувчилар элементар таълим поғонасдан ўтиб, куч-қувватга эга бўладилар. ривожлантирувчи мақсадни ҳеч қачон унутмаслик керак. ҳар қайси ўқув предмети университетда ҳам предмет сифатида ўрганилиши керак, фақат академияда (илмий-тадқиқот институтларида) предметни номаълум сирларни очишга интилиш керак. ақлий таълим жараёнини узун бир масофа деб қарасак, унинг бошида бошланғич синф ўқитувчиси турса, охирида академик туради. аммо таълимнинг барча босқичида фаолиятга ундайдиган, ривожлантирувчи, тарбияловчи таълим талаб қилинади. тарбияловчи таълим деганимизда аҳлокий (эстетик) таълимни назарда тутамиз, аҳлоқ- мактабнинг олий мақсадидир. таълим даврида бу мақсадга қандай эришиш мумкинлигини тушуниш учун аҳлоқ ва …
3
уни асосли ўзлаштириш ягона мақсадни ташкил қилади, улар ажралмас бир бутундир. демак формал таълимга, эски ёки янги тилларни, табиий фанлар ёки математикани алоҳида ўрганиш билан эмас, балки ҳамма даврлардаги асосий таълимий воситаларини асосли ўзлаштириш йўли билан, яъни бу предметларни комплекс ҳолда ўрганиш орқали эришилади. у предметларни турлари ёки миқдорига эмас, предметлар мазмунини ҳар томонлама ёритишдадир. ҳар бир таълим фақат билимли қилмасдан, балки маълумотли ҳам қилади. техника билан боғлиқ ташкилотларда масалан, химия заводлари ва фабрикаларида ходим модда ҳақида билимга эга бўлиши керак. бу ҳам билвосита таълим олишга ундайди. ҳар ҳолда бу ерда оддий мактабдан кўра химия фанига эътибор берилади. мактабдаги бирор предмет бўйича дарслик билан, унга доир қисқача маълумотномаларнинг мақсади турличадир. аммо асосий гап уларни ўзлаштиришда. шунинг учун предметга эмас, уни ўзлаштиришга эътибор бериш керак. агар предметни ўзлаштириш натижасида бирор куч ҳосил қилиб бўлинган бўлса, бу предмет унутилиши ҳам мумкин. шунинг учун биз қатъий айтишимиз мумкинки, таълимнинг олий мақсади экстенсив-моддий эмас, …
4
й таълимга эга бўлиб, ундан моҳирона эркин фойдалана олиш етишмайди. иккинчидан, биз кўп томонлама қизиқтиришни тавсия этамиз. юқорида исботлаганимиздек, бутун инсоният ривожланишига нисбатан, ҳар бир одамнинг алоҳида ривожланиши бир томонлама бўлиши мумкин, кўп қирралиликни, ҳар томонламаликни эса бутун инсоният ичидан қидириш керак. аммо, бизнинг мақсадимиз бу бир томонламалик ҳақида гапириш эмас. бирор соҳада юксак ютуққа эга бўлмоқчи бўлган одам, ўз кучи, ғайратини шу соҳага йўналтириши керак демоқчимиз. аммо ҳамма кўп томонлама билим олишга ҳаракат қилиши керак. ўқитувчи ҳам шунга интилиши керак. шунинг учун у предметни ҳар томонлама ўрганиши керак, бир нарса устида турли-туман машқлар бажариш керак. кўп томонлик фақат хиллилик, кўп предметлилик ва кўп миқдорда мисоллар ечиш эмас, балки аниқ бир предметни турли усул билан баён этишдир. ўқитаётган предмет ёрдамида онгнигина эмас, хотира, кузатувчанликни машқ қилдириш керак. шунинг билан бирга ўқитилаётган предмет табиатига қараб иродани мустаҳкамлаш, характерни тарбиялаш, олинган билимни амалий, ёзма ва оғзаки машғулотларда қўллашни ўрганиш керак. ҳақиқий таълим …
5
рор нарсаларни билади, аммо ҳеч нарса қила олмайди дейишади. бундай ачинарли бир томонламалик кўпинча эски мактабларда учрайди. ҳар томонлама билимга эга бўлган ўқитувчи ўқувчиларга ҳар томонлама таълим бериш учун доим элементар усуллар, имконият топа олади. бундай ўқитувчи қуруқ такрорлаш, ёдлаш йўлидан, бир қулоқдан кириб, иккинчи қулоқдан чиқиб кетадиган усуллардан воз кечади. ж.поль ўқитувчиларгат қарата айтганидек: «барча эшитиб, ўқиб олинадиган билимлар, тушуниб ёзиб олиш, гапириб беришга нисбатан икки баравар кам самара беради”. биринчиси аёлларга хос тарбия усулидир, иккинчиси кўпроқ эркакларга хос тарбия усули ҳисобланади, бунда куч-қувват, ўзига ишониш шаклланади. хар бир таълим тилни амалий ўрганишдан иборат эмас, балки нутқ ўстиришдан иборат бўлиши керак: «гапир, мен сени билиб олай!» қолаверса, юқоридаги қоидалар олинган ва олинаётган билимларни тушуниб олинган фикрлар оқимига қўшилиб кетгунича давом эттириш кераклигини талаб қилади. янги, ўрганилмаган нарсани ўрганиш биздан катта эътибор, қунт талаб қилади, аммо шундай бўлганда ҳам биз дарровдан янги ўрганган нарсани амалда қўллай олмаймиз. бу осон иш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"2 referat" haqida

1362665466_41796.doc доим бирор расмий мақсадга ёки бир вақтда ҳам расмий ҳам моддий мақсад сари интил; бирор фан орқали, иложи бўлса ҳар томонлама ўқувчининг онгига таъсир қил, уни уйғот; билимни уқувга айлантир ва ўқувчини доим машғул бўлишга мажбур қил, токи у ихтиёрий ма www.arxiv.uz режа: 1. ўқувчи ҳали ўзлаштира олмайдиган нарсани ҳеч қачон ўргатма! 2. ўқувчилар ўрганганини унутмаслигини ғамини еб бор! 3. юқоридаги каби шундай ҳоллар борки, бунда ёдлатиш, тарбиялаш ва таълим бериш эмас, балки инсонийлик, фуқаролик ва миллийликнинг умумий асосларини яратиш керак! 4. ўқувчини ишлашга, ишни севишга, иш билан бир тану бир жон бўлишга ўргат, токи у ўзини ишсиз тасаввур қила олмасин! 5. ўз ўқувчиларингни алоҳида ҳусусиятларини ҳисобга ол! бу принциплар бир-бирига жуда яқин, ўзаро боғлиқ. ш...

DOC format, 159,5 KB. "2 referat"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 2 referat DOC Bepul yuklash Telegram