ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот

PPTX 90,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1541953963_68240.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот режа: адабиётнинг оғзаки ва ёзма тури халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари фольклорнинг бошқа фанлар билан алоқаси ўзбек фольклоршунослиги тарихи адабиётлар: 1. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 2. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 3. ўзбек фольклори очерклари. уч томлик, 1-том, т.: «фан», 1988. 4. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. т.: «фан», 2004. ўзбек халқ оғзаки ижоди ўзбек халқининг асрлар давомида яратган оғзаки сўз санъати намуналари миллий маданиятимизнинг таркибий қисми ҳисобланади. ҳар бир халқнинг асрлар идеалини акс эттирувчи оғзаки ижоди бўлганидек, ўзбек халқи ҳам қадимий тарихга бой ва ранг-баранг оғзаки адабиёт дурдоналарига эга бўлган халқлардан биридир. халқ оммаси томонидан яратилиб халқнинг талантли вакиллари ижросида сайқал топиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган афсона ва ривоятлар, мақол ва маталлар, олқиш ва дуолар, топишмоқ ва қўшиқлар, латифа ва нақллар, эртак ва достонлар ўзбек …
2
қалишига, халқ орасида кенг оммалашувига сабаб бўлади. аммо шу билан бирга, оғзаки ижод намунаси ўтмиш замонларда ёзма тарзда мавжуд бўлмагани учун уни ижро этувчи шахснинг вафоти билан йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. фольклор асари оғиздан оғизга ўтиши туфайли шаклан ва мазмунан қандай ўзгаришларга учрамасин, бу ҳол унинг ғоявий-бадиий ва ижтимоий-эстетик қимматини туширмайди. чунки унда ижодкор халқнинг воқеликка муносабати акс этади. фольклор – халқ ижоди фольклор – халқ ижоди. фольклор халқ томонидан асрлар давомида яратилиб авлоддан авлодга, устоздан шогирдга ўтиб келган жамоа ижоди маҳсулидир. маълумки, қадим замонларда илк бор юзага келган фольклор асарлари халқ томонидан ижод қилинган ва ижро этилган. кейинчалик эса талантли кишилар томонидан яратилган. улар ўз ижодида қабила ва уруғ одатлари, дунёқараши, эътиқоди, табиат билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳикоя қиладилар. халқ куйчиси (бахши, эртакчи, қўшиқчи) халқ жамоаси томонидан яратилган асарларни механик тарзда бошидан охиригача сўзма-сўз ёд айтмайди, балки унга ижодий муносабатда бўлиб, ўзидан нимадир қўшади, бойитиб боради. шунинг учун …
3
замон кишиларининг нисбатан қарор топган урф-одатлари ва ўзига хос дунёқарашлари акс этган. бу ҳол фольклор асарлари шакли, сюжети, образлари ва мотивларининг муайян барқарорлик касб этишини таъминлаган. халқнинг асрлар давомида шаклланган бадиий завқи – эстетик диди бор, фольклор ҳамиша шу халқона эстетик принципларга амал қилиб яшайди. бу халқ оғзаки ижоди учун объектив қонуниятдир. фольклор асарларининг оғзаки яратилиши ва оғзаки ижро этилиши уларнинг ўзгармас барқарор шакллари – анъаналарни юзага келтирган. масалан, қаҳрамонлик эртак ва достонлари ўртасида жанр эътибори билан маълум даражада тафовут мавжуд бўлса ҳам, бадиий услуб анъанавий шаклга эга. фольклорнинг ушбу ҳар икки жанрида ҳам композиция анъанавий бошлама, сюжет баёни ва тугалланмадан иборат бўлиб, образлар контраст тарзда ифодаланади. анъанавий достонларнинг қаҳрамонлари кўпинча ғайритабиий туғилишлари, чексиз куч-қудратга эга эканликлари билан ажралиб турадилар. халқ орзу-умиди ва интилишларини ифодаловчи бундай идеал қаҳрамонларга адолат ва ҳақиқатни қарор топтиришда илоҳий ҳомийлар (ҳазрати хизр, қирқ чилтон, ҳазрати али, бобо қамбар ва ҳоказо) руҳий мададкорлик қиладилар. халқ достонларидаги …
4
салан, «далли» достонида ҳасанхон ғиротни уйин кўрсатишга даъват этар экан, ундан мадад сўраб шундай мурожаат қилади: отим ғирот, жоним ғирот, еминг кишмиш, тўрванг банот, сени минган топар мурод, қўлтиғингда яшил қанот. қойил қилгин хоннинг қизин, ҳаммани ўзингга қарат. (б.т., 2-том, 106-бет) юқорида мурожаатда отнинг содиқ ҳамроҳлиги, унинг емиши ва тўрваси, қаҳрамоннинг тақдири шу отга боғлиқ эканлиги кабилар таърифу тафсир этилади. айни шу хилдаги мурожаат фозил йўлдош ўғлидан ёзиб олинган «малика айёр» достонида ҳам сал бошқачароқ шаклда учрайди: жоним ғирот, молим ғирот, еминг кишмиш, тўрванг банот, сени минган топар мурод, дам-бадам еткиз чамбилга. (м.а., 10-бет) фольклорда анонимлик маълумки, узоқ асрлар, минг йиллар ўтса ҳам ёзма адабиёт намунасининг муаллифи ҳам, ёзилган вақти ҳам аниқ бўлади. чунки ўша асарни яратган ижодкор ўз исми шарифини асарда зикр этади. халқ ижодида эса биз бундай ҳолатни кўрмаймиз. фольклор асарлари муаллифининг ноаниқлиги – анонимлиги, ўша асарнинг қачонлардир индивидуал ижодкор томонидан яратилганлигини инкор этмайди. фольклор асарлари қачонлардир алоҳида …
5
бериб асарни мукаммаллаштирса, пўлкан шоир диний-фалсафий ўринларга алоҳида диққатни қаратади, эргаш жуманбулбул эса ишқ-муҳаббат йўналишини жўшиб куйлайди. мана шу тариқа битта асарнинг хилма-хил намуналари пайдо бўлади. фольклоршунос олимларнинг маълумотларига қараганда «алпомиш» достонининг ўттиздан ортиқ вариантлари мавжуд. «гўрўғли» туркумидаги достонларнинг эса юздан ортиқ вариантлари бор. вариантлиликнинг муҳим бир хусусияти версия ичида мавжуд бўлишидир. демак, версия моҳиятан бир мунча кенг ҳодиса бўлиб, у асарда олға сурилган ғоявий концепция, шунингдек, асарнинг композицияси ва бадиий тасвир воситалари жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилувчи халқ оғзаки ижодининг бир сюжет ва бир жанрдаги намуналаридир. масалан, «алпомиш» достонининг ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва бошқа халқларга мансуб версиялари мавжуд. маълум бир достоннинг бир халқнинг ўзида ҳам бир неча версияда бўлиши мумкин. чунончи, «алпомиш», «ширин ва шакар», «соҳибқирон» достонлари ўзбек халқи орасида иккитадан версияда тарқалган. шунингдек, «гўрўғли» туркуми достонлари ҳам ўзбеклар орасида бир-биридан фарқ қилувчи икки версияда тарқалган. бу версиялардан бири хоразм «гўрўғли» достонлари бўлиб, улар туркман версиясига жуда ўхшаш, озарбайжон …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот"

1541953963_68240.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот режа: адабиётнинг оғзаки ва ёзма тури халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари фольклорнинг бошқа фанлар билан алоқаси ўзбек фольклоршунослиги тарихи адабиётлар: 1. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 2. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 3. ўзбек фольклори очерклари. уч томлик, 1-том, т.: «фан», 1988. 4. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. т.: «фан», 2004. ўзбек халқ оғзаки ижоди ўзбек халқининг асрлар давомида яратган оғзаки сўз санъати намуналари миллий маданиятимизнинг таркибий қисми ҳисобланади. ҳар бир халқнинг асрлар идеалини акс эттирувчи оғзаки ижоди бўлганидек, ўзбе...

Формат PPTX, 90,4 КБ. Чтобы скачать "ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида … PPTX Бесплатная загрузка Telegram