халқ оғзаки ижоди 5

DOC 53,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1460896617_64340.doc халқ оғзаки ижоди режа: 1. назарий маълумот: жанр ҳақида тушунча 2. ўзбек халқ қўшиқлари узоқ ўтмишда, ҳали ёзув кашф этилмаган пайтларда, кишилар ўзларининг табиат ва жамиятга бўлган барча муносабатларини оғзаки баён этганлар. мана шу жараёнда уларнинг оғзаки ижоди пайдо бўлган. халқ оғзаки ижоди ўзига хос бир неча хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг барча жанрлари ижро жараёнида яшайди. шу боис оғзакилик халқ ижодиётининг яратилиш ва яшаш тарзи ҳисобланади. халқ оғзаки ижоди якка шахсларнинг орзу-истаклари эмас, балки жамоанинг, кўпчиликнинг орзу-истакларини ифодалайди. чунки оғзаки ижод хукмронлик қилган пайтларда ижодкор шахсияти ҳали омманинг ижодий жараёнидан ажралиб чиқмаган эди. демак, ижоднинг оммавийлиги фақат халқ оғзаки ижодигагина хос хусусият хисобланади. албатта, ҳар қандай асарни халқ ичидан чиққан истеъдодли шахслар яратади. бироқ бу асарлар омманинг ғоявий-бадиий қарашларини ифода этади, оғиздан-оғизга ўтиб, бадиий сайқал топади ва омманинг умумий маънавий мулкига айланади. шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижоди асарларининг дастлабки яратувчилари номаълум бўлади. асар ижодкорининг номаълумлиги эса халқ оғзаки …
2
ларидан таркиб топган. халқ оғзаки ижоди асосан ёзув пайдо бўлгунга қадар яратилган бўлса-да, ёзув кашф этилиб, ёзма адабиёт вужудга келгандан кейин ҳам тўхтаб қолмади. шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижодининг мақол, топишмоқ, қўшиқ каби жанрларига мансуб намуналар ҳозирга қадар ҳам яратиб келинмоқда. назарий маълумот: жанр ҳақида тушунча жанр французча «тур, жинс» сўзларидан олинган бўлиб, ўзига хос шаклий тузилишга, бадиий тасвир усул ва воситаларига, ҳаётий мазмун қамровига эга бўлган асарлар турини англатади. янада аниқроқ қилиб айтганда, жанр воқеликни ўзига хос ҳаётий қамров ва бадиий-тасвирий восита ҳамда усуллар ёрдамида акс эттириш шаклидан иборат. у кишилар бадиий тафаккури тараққиётининг муайян бир босқичида юзага келиб, жамият эстетик талабларига кўра ўсиб, ривожланиб бориши, баъзан кишиларнинг у ёки бу жанрларга бўлган талаб ҳамда эҳтиёжларининг сўниши оқибатида қўлланилмай, унутилиб ҳам кетиши мумкин. масалан, кишиларнинг меҳнат шароити, меҳнат фаолияти, меҳнат қуролларининг ўзгариши сабабли ҳозир меҳнат қўшиқларининг кўпгина қисми ижро этилмай, аста-секин унутилиб бормоқда. халқнинг турмуш тажрибалари асосида юзага …
3
ғзаки ижро этилиши ҳисобланади. халқ оғзаки ижоди хилма-хил жанрлардан таркиб топган бўлиб, уларда халқнинг дунёқараши, бадиий завқи, ижодий қобилияти, орзу ва интилишлари акс этган. халқ оғзаки ижоди асарларида сўз, куй ва ҳаракат омухталиги мавжуд. шу сабабли достон, терма каби жанр намуналари дўмбра, дутор жўрлигида ижро этилса, халқ қўшиқлари эса иш-ҳаракат маромига мувофиқ ҳеч қандай чолғу асбобисиз ижро этилади. қўшиқлар кишиларнинг у ёки бу меҳнат жараёнида ўзларига далда бериш, оғир ва зерикарли меҳнатни енгиллаштириш эҳтиёжи туфайли вужудга келган. ўзбек халқ оғзаки ижодида деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан боғлиқ қўшиқлар мавжуд. меҳнат қўшиқлари халқ шеъриятининг энг қадимий шаклларидан бўлиб, узоқ аждодларимизнинг меҳнат фаолияти билан бевосита алоқадорликда вужудга келган. энг қадимги халқ қўшиқлари вазн, қофия ва бошқа бадиий хусусиятлари жиҳатидан ҳозиргидек мукаммал бўлмаган. улардаги сўзлар ҳам онгли равишда ўйлаб қўлланилмаган. улар кўпроқ меҳнат жараёнида муайян ҳаракат маромига мос келувчи хитоб ва ундовлардан иборат бўлган. шунга қарамай, бундай шеърий парчалар меҳнат жараёнида омманинг ҳаракатини …
4
раёнида иштирок этувчилар ҳисобланади. масалан, қўш қўшиқлари фақат қўш ҳайдаш пайтида ижро этилади. бир меҳнат турига мансуб қўшиқни бошқа меҳнат жараёнида ижро этиб бўлмайди. 2. меҳнат қўшиқлари матнида муайян меҳнат тури, унда ишлатиладиган иш қуроллари ва бошқа воситаларга мурожаат этиш мазмуни етакчилик қилади. 3. меҳнат қўшиқлари оддий тилда, мураккаб ўхшатиш ва ифодаларсиз, енгил ва равон оҳангда, тўлиқ қофиялар воситасида яратилган. уларда мураккаб рамзлар, маъно кўчимлари қўлланилмаган. бундан ташқари, меҳнат қўшиқларида кўплаб ундовлар, хитоблар, такрорлар, нақоратлар учрайдики, бу хусусият уларнинг қадимийлигидан далолат беради. 4. меҳнат қўшиқларининг образлар тизими ҳам мураккаб эмас. уларда меҳнат турига қараб ана шу жараёнда иштирок этувчи шахслар, меҳнат қуроллари, иш ҳайвонлари образлари учрайди, холос. ортиқча образлар бу қўшиқларга хос эмас. 5. меҳнат қўшиқларига иш унумини ошириш, иш ҳайвонларини яхшироқ ишлашга даъват, тўкин-фаровон турмушга эришиш ҳақидаги орзу- истаклар мазмуни етакчилик қилади. шу боис бу қўшиқларда равон, чўзиқ оҳанг устиворлик қилади. хуллас, меҳнат қўшиқлари билан муайян меҳнат тури ўртасида …
5
халқ оғзаки ижоди 5 - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқ оғзаки ижоди 5"

1460896617_64340.doc халқ оғзаки ижоди режа: 1. назарий маълумот: жанр ҳақида тушунча 2. ўзбек халқ қўшиқлари узоқ ўтмишда, ҳали ёзув кашф этилмаган пайтларда, кишилар ўзларининг табиат ва жамиятга бўлган барча муносабатларини оғзаки баён этганлар. мана шу жараёнда уларнинг оғзаки ижоди пайдо бўлган. халқ оғзаки ижоди ўзига хос бир неча хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг барча жанрлари ижро жараёнида яшайди. шу боис оғзакилик халқ ижодиётининг яратилиш ва яшаш тарзи ҳисобланади. халқ оғзаки ижоди якка шахсларнинг орзу-истаклари эмас, балки жамоанинг, кўпчиликнинг орзу-истакларини ифодалайди. чунки оғзаки ижод хукмронлик қилган пайтларда ижодкор шахсияти ҳали омманинг ижодий жараёнидан ажралиб чиқмаган эди. демак, ижоднинг оммавийлиги фақат халқ оғзаки ижодигагина хос хусусият хисобланади. а...

Формат DOC, 53,0 КБ. Чтобы скачать "халқ оғзаки ижоди 5", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқ оғзаки ижоди 5 DOC Бесплатная загрузка Telegram