педагог касбий компетентлигининг тузилиши ва мазмуни

PPT 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1475586568_63217.ppt 9-лекция педагог касбий компетентлигининг тузилиши ва мазмуни режа: компетентлик тушунчасининг мазмун-моҳияти. педагогик компетентлик, креативликнинг педагог маҳоратини оширишдаги аҳамияти педагогиқ компетентлик, креативлик асосларининг таълим жараёнидаги ўрни ва амалдаги тадбиғи aдабиётлар с.t.tурғунов вa бошқалар. ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда таълим муассасаси раҳбарларининг функционал вазифалари. – т. 2011 й. ш.шарипов, н.муслимов, м.исмаилова. касбий таълим педагогикаси. методик қўлланма. –t. 2005 й. муслимов н.а. ва б. касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. – т.: “фан ва технология”. 2013. – 128 б. шарипов ш. ижодкор ўқитувчилар илғор тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш йўллари. халқ таълими. – т, 2003. – № 6. – б. 92-94. и.каримов «мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодимиз қандай тарбия топишга, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғлик фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ» компетентлик тушунчасининг мазмун-моҳияти бугунги кунда, айниқса, таълимни модернизациялаш билан боғлиқ ислоҳотларнинг жорий босқичида касбий педагогик фаолиятга мослашиш муаммоси янада яққол намоён бўлмоқда. ўқитувчиларнинг амалий, психологик, …
2
а проектив ўқувлар гуруҳларини киритиш билан боғлиқ. педагогнинг компетентлиги иродавий сифатлари, интеллектуал салоҳият, ҳиссий сифатлар, aмалий кўникмалар, ўз-ўзини бошқара олиш лаёқатларининг ўзаро боғлиқлиги ва шахснинг ижтимоий-маданий фаоллик даражасини акс эттирувчи индивидуал сифатлари асосида шакллантирилади. европа давлатларида шаклланган анъанага мувофиқ касбий малака мутахассиснинг компетентлиги билан, уни шакллантиришга қаратилган таълим тизими эса – билим, кўникма ва малакалар даражаси билан ўлчанади. – педагог фаолиятида муҳим жиҳатлардан бири бўлиб, педагогнинг фақатгина касб ва касбий фaoлиятини амалга oшириш билан бoғлиқ бaрча эҳтиёж, қoбилият, мaҳорат, билиш вa қизиқишларини ифодалайди. демак, ўқитувчининг компетентлиги - педагогик компетентлик, креативликнинг педагог маҳоратини оширишдаги аҳамияти бунинг учун у: ижодий изланишлар жараёнини бошқаришга мойил бўлиши; ижодий изланишларнинг самарадорлиги, ўқитувчиларнинг педагогик, психологик ва назарий тайёргарлигига боғлиқ бўлишини назарда тутиши лозим. замонавий талабларга жавоб берадиган таълим тизимида эса, мақсад – инсоннинг шахсий имкониятларини ўстириш, илгаридан маълум бўлмаган предметларга оид ва ижтимоий вазиятларда ўзининг компетентлилигини намоён қила олиш қобилиятларини ривожлантиришдан иборат, бунда мазмун – шу …
3
шартлари қуйидагича бўлиши мумкин: ўзлаштирилган ижтимоий тажрибаларни қайта ишлаш, изланувчанлик ва ижодкорлик фаолиятларида намоён бўладиган аниқ ифодаланган касбий йўналтирилганлик, билимларни эгаллаш фаоллиги; педагогик фаолиятда кўп учрайдиган ҳар қандай вазиятларда мустақил қарор қабул қила олишга, шунингдек, яхлит педагогик жараённинг барча воқеа ва ҳодисала-рини, далилларини таҳлил қила билишга асос яратадиган илмий тафаккурни ривожлантириш; миллий ва жаҳон маданиятини эгаллаганлик, ўзининг педагогик қобилиятларини такомиллаштириш, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналганлик, тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш каби мустақил таълимни ташкил этиш. касбий компетентликни ривожлантиришни муаммоли ўқитиш жараёнида амалга ошириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади, бунинг моҳияти касбий фаолиятни яхлит тизим сифатида кўриш, унда тизимли фаолият кўрсата билиш, янги муаммо ва масалаларни ҳал эта билиш тажрибаларини шакллантириш учун замин яратишга хизмат қиладиган касбий фаолият элементларини таълим жараёнига киритишдан иборат. қуйидаги жадвалда таълимга анъанавий ва компетентликка йўналтирилган ёндошувларнинг қиёсий тавсифи келтирилган: компетентли ёндошувнинг моҳияти, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, у инсонда мустақил равишда билимларни эгаллаш фаолиятини ташкиллаштириш, рефлексия, ижодкорлик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўзини бошқара …
4
г мақсадга мувофиқ бўлишини таъминлайдиган модуллилик; - таълимнинг мақсадига мос келадиган ўқитиш шаклларини танлашни белгилаб берадиган – таълимни фаолиятга кўра ташкил этиш; - таълим олиш – ривожланишнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш йўли билан инсон камолотининг тўла-тўкис бўлишини таъминлашга қаратилган – таълимни технологиялаштириш. педагогик компетентлик, креативлик асосларининг таълим жараёнидаги ўрни ва амалдаги тадбиғи креатив педагогик технологиялар таълим жараёнида қўйиладиган вазифалар ва ўқув топшириқлари ечимини ўқувчилар томонидан ижодий ёндашув ва мустақил изланиш асосида ишлаб чиқишга қаратилган педагогик фаолиятни акс эттиради. креатив педагогик технологиялар ўқувчиларнинг қўйилган вазифаларни ҳал қилишида продуктив фаолиятни амалга оширишини назарда тутиб, муаммоли фикрлашни ривожлантириш, маълумотларни йиғиш ҳамда натижани текшириб кўриш босқичларини белгилаб олишда ўқувчилар ижодкорлик фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим омили саналади. ижодкорлик фан ва амалиётда маълум бўлмаган янги ғояларни ўқувчининг таҳлил қилиши, турли янги техник, ижодий ечимларни ўрганиши, ишлаб чиқиши, синаб кўриши ва таққослаши каби тадқиқотчилик тавсифидаги вазифаларни амалга оширишни ифодалайди. бу жараён ўқувчининг билим савиясини оширувчи ва мустаҳкамловчи, …
5
иш ва амалий фаолиятида ўзини намоён қилишнинг ноанъанавий усулларини доимий равишда эгаллаб бориш. ижодкор, мустақил фикрловчи шахсларни тарбиялаш олий таълими тизимининг устувор вазифаси сифатида амалга оширилмоқда. бироқ таълим ва тарбия амалиётида ўқувчилар ижодкорлик сифатларини ривожлантиришга таълим технологияларининг таркибий қисми сифатида қаралмасдан, бу борада функционал ёндашув устунлик қилмоқда. баъзи педагоглар ўқув-ижодий фаолиятга нисбатан ижобий мотивларга, бошқалари интеллектуал сифатларни, ўқувчининг мустақил ижодий фаолиятини ташкиллаштиришга асосий эътиборни қаратмоқдалар. креативлик шахснинг юзага келувчи муаммоларни ўзига хос, янги усулларда ҳал эта олиши билан боғлиқ ижодий иқтидор даражаси бўлиб, у қуйидаги мезонлар асосида аниқланади: мустақил қарор қабул қилиш; ўз имкониятларига ишонч; фаол изланувчанлик; фикрлаш тезлиги; фикрлаш мослашувчанлиги; ғоянинг ўзига хослиги; ғоянинг мукаммаллиги; ғоянинг ижобий йўналтирилганлиги; ахборотларни қайта ишлаш ва мақсадли қўллай олиш; тасаввур кенглиги; бир-биридан узоқ фикрларни ўзаро боғлай олиш; ғоя салмоғини баҳолай олиш; ечимнинг нафис, бежирим ва оддийлиги; кўплаб ғояларни юзага келтира олиш; ғоянинг асослилиги. креативлик даражасини аниқлашда тест, муаммоли топшириқлар ҳамда тажриба методлари қўлланилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагог касбий компетентлигининг тузилиши ва мазмуни" haqida

1475586568_63217.ppt 9-лекция педагог касбий компетентлигининг тузилиши ва мазмуни режа: компетентлик тушунчасининг мазмун-моҳияти. педагогик компетентлик, креативликнинг педагог маҳоратини оширишдаги аҳамияти педагогиқ компетентлик, креативлик асосларининг таълим жараёнидаги ўрни ва амалдаги тадбиғи aдабиётлар с.t.tурғунов вa бошқалар. ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда таълим муассасаси раҳбарларининг функционал вазифалари. – т. 2011 й. ш.шарипов, н.муслимов, м.исмаилова. касбий таълим педагогикаси. методик қўлланма. –t. 2005 й. муслимов н.а. ва б. касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. – т.: “фан ва технология”. 2013. – 128 б. шарипов ш. ижодкор ўқитувчилар илғор тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш йўллари. халқ таълими. – т...

PPT format, 3,0 MB. "педагог касбий компетентлигининг тузилиши ва мазмуни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.