касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари

DOC 71.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1584182160.doc касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари режа: 1. кузатиш методи. 2. тест методи. 3. биография (таржимаиҳол) методи. 4. анкета методи. 5. сосиометрия методи. 6. фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. кузатиш методи · аввало методлар ҳақида икки оғиз сўз. метод сўзи - юнонча метҳодос бўлиб тадқиқот, текшириш деган маънони беради. назаримизда юқоридагиларга яна йўл, усул сўзларини ҳам киритиш мумкин. · методлар тадқиқот ишларида ҳам, билим беришда ҳам қўлланилади. ушбу бобда билим бериш методлари ҳақида эмас, балки фан учун, унинг ривожланиши учун зарур бўлган маълумотларни тўплашдаги қўлланиладиган тадқиқот методалари ҳақида сўз боради. психология фанининг эмпирик (амалий) методлари туркумидан муҳим ўрин эгаллаган диагностик хусусиятли методларидан бири - кузатиш методидир. мазкур метод фанимизнинг энг қадимги тадқиқот воситаси бўлиб ҳисобланиб, узоқ ўтмиш замонидан то ҳозирги давргача илмий изланувчиларнинг асосий текширув қуролларидан бири бўлиб, кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. лекин бугунги кунда унинг объекти, кўлами янада кенгайди, мураккаб психологик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, кечинмалар, фаолият ва муомала хусусиятлари …
2
жратиш (немисча-лотинча «квантификасиялаш», яъни зарур, биринча даражали жиҳатларини саралаш); · кузатишнинг кўлами (ҳажми), хусусияти ва ўзига хослигини аниқлаш, яъни унинг нималарга қаратилганини белгилаб олиш; · кузатиш жараёнида барча ҳолат, ҳодиса, аломат ва ташқи қиёфа, кўринишнинг ўзига хослигини қайд қилиш (уларни ёзма нутқда ифодалаш, яъни французча - лотинча «фиксасиялаш»); -кузатиш давомида тўпланган омиллар, маълумотлар, натижаларни математик статистик методлар ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва миқдорий таҳлил якунларибўйича психологик сифат талқинини амалга ошириш. - психологик кузатиш олиб боришдан кўзланган мақсад мана булардан иборат: · кузатилувчи вазият, ҳолат ва объектни максадга мувофиқ танлаш, унинг оқилона эканлигига ишонч ҳосил қилиш; · кузатишнинг дастурини ишлаб чиқиш, уни амалиётга татбиқ қилиш, схематик ифодаланишни яратиш, йиғилган натижаларни чизма асосида акс эттириш. кузатишнинг объекти ва предмети қуйидаги тузилишга эга: · кузатишнинг объекти - инсон, гуруҳ, жама шахслараро муносабатлар, эмоционал- ҳиссий кечинмалар, ҳайвонот олами, шахснинг фаолияти ижодиёти, муомаласи кабиларни ўрганишдан иборатдир. · кузатишнинг предмети - инсоннинг хилма-хил ҳолати, жараёни, ҳаракатининг …
3
гилардан ташкил топади: -кузатишнинг мақсади, вазифалари, дастури, қайдномаси: бунда умумий талабларга риоя қилиш, яхлит қайд қилиш, кундалик, техника воситалари (фактик ҳолатлар), натижаларнинг таҳлили, талқини ва ғояларни илгари суриш. · кузатишни ифодалаш услублари: тажрибаларда тўпланган маълумотларни аломат, белги ва символика орқали акс эттириш (пиктограмма, чизги, жадвал, анаграмма) ва турли шакл, хусусиятли баённомалар, қайдномалар юзага келтириш. · психология фанида кузатишнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: изчил, эпизодли, дала шароитли, лабораториявий-сунъий, табиий, хронологияли, даврий, бир мартали кабилар. · инсоннинг меҳнат фаолиятини кузатишда қуйидаги воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ: · ф.гилбертнинг иш куни фотографияси методикаси (расмларда ифодаланган ишчининг ҳаракатини кузатиш, кўздан кечириш орқали уларни таҳлил қилиш (саъи- ҳаракатлар бўйича тизим вужудга келтириш, улардаги ўзгаришларга биноан муайян кетма-кетликда жойлаштириш); - а.к.гостевнинг хронокартаси (икки ёки уч марта ярим соатдан сменада ва сменадан кейин текширув ўтказиш); · талабаларда дарс бошида, ўртасида ва охирида ёки бошқа вазиятларда: ёрдамчи юмуш билан шуғулланиш ҳолати, дам олиш, уйқу ва шу кабилар. · кузатиш …
4
а тўпланган маълумотлар илмий ҳисобот сифатида муайян қоидаларга асосланган ҳолда қуйидаги тартибда жойлаштирилади: кириш, методикаларнинг таснифи, натижаларнинг босқичма-босқич таҳлили, уларнинг муҳокамаси, изланишларнинг хотимаси ва хулосалари, амалий хусусиятга эга бўлган тавсиялар, кўрсатмалар берилиши, фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ва ниҳоят иловалар (ҳар бир қисм ўзига хос якунланган, тугалланган маъно англатиши лозим). кузатиш методи ёрдами билан ҳатто низоли (конфликтли) вазиятларни кузатиш ҳам мумкин. низоли вазиятлар турли-туман бўлишидан қатъий назар кузатиш жараёнида ушбу ҳолатларга эътибор бериш зарур: низонинг моҳиятига кириш, низонинг кучайиши ва унинг ташқи ва ички омиллари, низони пасайтиришга қаратилган таъсир ўтказувчи воситалардан фойдаланганлик, низо эчимининг топилиши, низоли вазият бартараф қилингандан кейинги психологик ҳолатнинг таснифи. кузатиш жараёнида р.бейлзанинг интераксия методикасини (баҳс, мунозара жараёнида ўзаро таъсир ўтказиш имкониятини аниқлаш учун) қўллаш ижобий натижалар беради: · умумий муаммо моҳиятига гуруҳ аъзоларини йўналтириш; · гуруҳ аъзолари томонидан муаммони эчиш йўлларини баҳолаш; · баҳс (мунозара, дискуссия) жараёнини назорат қилиш; · умумий фикрга келиш учун гуруҳий қарор қабул қилиш; …
5
га, мулоҳаза юритишга нисбатан қобилиятлилиги; хотиранинг маҳсулдорлиги ёки ноёб хислатлилиги. яна бир салоҳиятли психолог л.тёрстоун умумий интеллектнинг турли жабҳаларини тадқиқ қилиб, уларни умумлаштириб «бирламчи ақлий потенсиялар» деб атайди. анкета методи умумий психологияда кенг қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, унда одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга нисбатан муносабатлари ўрганилади. анкета одатда 3 хил бўлиб, биринчи хилида англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўлади, иккинчи хилида эса фақат биттагина жавоб танлаш шарти билан ҳар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар ҳам берилади. учинчи хил анкетада синалувчига ҳавола қилинганда камида тўрт- беш тўғри жавоблари баллар ёрдамида баҳоланади. анкета методидан одамларнинг лаёқатларини муайян соҳага қизиқишлари қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига катта ва кичикларига муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. қуйида анкета варақасидан намуна келтириб ўтамиз. 1. курсингизда энг юқори обрўга эга бўлган талаба қайси? 2. сизнингча, курсдошларингиз ичидан ким меҳр, ҳис-туйғусини уйғота олади? з. ўқиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан сиз кимга мурожаат қилишни хоҳлар эдингиз? 4. шахсий кечинмаларингиз ҳақида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари"

1584182160.doc касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари режа: 1. кузатиш методи. 2. тест методи. 3. биография (таржимаиҳол) методи. 4. анкета методи. 5. сосиометрия методи. 6. фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. кузатиш методи · аввало методлар ҳақида икки оғиз сўз. метод сўзи - юнонча метҳодос бўлиб тадқиқот, текшириш деган маънони беради. назаримизда юқоридагиларга яна йўл, усул сўзларини ҳам киритиш мумкин. · методлар тадқиқот ишларида ҳам, билим беришда ҳам қўлланилади. ушбу бобда билим бериш методлари ҳақида эмас, балки фан учун, унинг ривожланиши учун зарур бўлган маълумотларни тўплашдаги қўлланиладиган тадқиқот методалари ҳақида сўз боради. психология фанининг эмпирик (амалий) методлари туркумидан муҳим ўрин эгаллаган диагностик хусусиятли методларидан бири - кузатиш методи...

DOC format, 71.5 KB. To download "касб психологиясининг илмий тадқиқот методлари", click the Telegram button on the left.