биологияни ўқитишда таълим – тарбия масалалари

DOCX 41,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1700588144.docx биологияни ўқитишда таълим – тарбия масалалари reja: 1. ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш. 1. биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий, ватанпарварлик, экологик, эстетик, иқтисодий, жисмоний, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари. 1. биологияни ўқитишда таълим – тарбиянинг узвийлигини таъминлаш йўллари. ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш. ўзбекистон республикасининг кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали баркамол шахс – фуқарони шакллантиришни назарда тутади. ушбу вазифаларни ҳал этиш узлуксиз таълим тизимида ўқитиладиган барча ўқув фанлари қатори биологиянинг ҳам зиммасига юкланади. баркамол шахс – фуқарони шакллантириш вазифасининг муваффақиятли ҳал этилиши аввало, ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришни талаб этади. табиат тўғрисидаги етакчи фанларнинг бири саналган – биология зиммасига ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда анча маъсулиятли вазифалар тушади. шу сабабли, ҳам мактаб биология ўқув фанининг мазмуни ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришда катта имкониятларга эга. биологияни ўқитишда аввало, ўқувчиларни биологиянинг асосий ғоя, назария, қонуниятлари ва тушунчалари, амалиёт, …
2
ув фанини ўрганиши биологик объектларнинг тузилиши, ривожланиши ва ҳаёт фаолияти қонуниятларини тушунишга олиб келади. бу билимлар ўқувчиларнинг илмий дунёқараши ва эътиқодлари ситемасини ташкил этади. ўқувчиларнинг илмий дунёқараши биологик қонуниятларни “табиат-инсон-жамият” муносабатларининг тарихий ривожланиш нуқтаи назаридан тушунишга асосланади. “илмий дунёқараш” тушунчасига биология ўқитиш методикасининг турли манбаларида турлича ёндошилган. жумладан, б.е.райков илмий дунёқараш тушунчасини “дунё ҳақидаги билимлар мажмуаси”, в.в. всесвятский “табиатга нисбатан тўғри қарашлар мажмуаси”, н.м.верзилин ва в.м.корсунская “инсоннинг атроф муҳитга муносабати, жамоа ва жамиятдаги хулқ-атворини аниқлайдиган илмий тасаввурлар ва тушунчалар тизими” деб таъриф берганлар. педагогик энциклопедияда “илмий дунёқараш фалсафий, илмий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, аҳлоқий, эстетик идеаллар ва эътиқодлар йиғиндиси, инсоннинг моддий борлиқ ҳақидаги қарашлари мажмуаси ҳисобланиб, шулар асосида инсон табиат ва ижтимоий муҳитга ўз муносабатини намоён этади” деб таъриф берилган. ушбу таъриф асосида биология ўқитиш методикаси илмий дунёқарашни шакллантиришда аҳамиятга молик бўлган тушунчаларни аниқлаш, мазкур тушунчаларни шакллантириш учун зарур бўладиган шарт-шароитларни ва асосий босқичларни, биологияни ўрганиш натижасида вужудга келадиган қарашлар ва …
3
г зарурати, экологик фожеаларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тадбирлари; 1. инсон томонидан табиат қонунларини ўрганиш ва ундан самарали ва оқилона фойдаланиш йўллари табиий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишида сабаб-оқибат боғланишлар. 1. инсон – ижтимоий мавжудот. 1. табиатни муҳофаза қилиш – бу сайёрамизда ҳаётни асрашнинг асоси; умумий ўрта таълим мактабларида ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги ўқув курслари мазмун жиҳатдан фактларга бой бўлиши билан бир қаторда, ҳар бир мавзуда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини ривожлантириш имконини беради. ботаника ўқув фани дастуридан ўрин олган “ўсимлик-яхлит организм” мавзусини ўрганишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришга асос бўладиган билимлар умумлаштирилади, табиатни муҳофаза қилишга доир кўникмаларни амалиётга қўллаш имконияти туғилади. мазкур биологик билимлар муайян даражада ўқувчиларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабати, ҳатти-ҳаракатини белгилайди. шу сабабли ўқитувчи ушбу мавзуни ўрганишда жиддий тайёргарлик кўриши, ўқувчиларнинг эътиборини мазкур билимларга таяниб, табиий бойликларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини англаган ҳолда уларни асраш лозимлиги ҳақида хулоса чиқаришига йўналтириши лозим. мавзуни ўрганиш жараёнида ўсимликнинг барча органлари …
4
ар ќужайра тœšималар органлар системаси œсимлик-яхлит организм ўқувчилар дарслик, кўргазмали воситалар ва тарқатма материаллар ёрдамида мустақил ишлаб, ҳужайра, тўқима, орган, органлар системаси ва организм ўртасидаги боғланишларни аниқлаб, муайян хулосага келадилар. ўқувчиларнинг ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнларнинг моҳиятини англашлари, жумладан, фотосинтез жараёнида ўсимлик органларининг бажарадиган вазифаларини аниқлаш учун қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этилади. ўсимлик органлари фотосинтез жараёнидаги вазифаси органик моддалар ҳаракати ва сарфидаги улуши ўзаро боғлиқлик илдиз поя барг гул мева дарс якунида ўсимлик органларида содир бўладиган ҳаётий жараёнлар, уларга таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит омиллари қайд этилиб, билимлар умумлаштирилади ва ўсимлик – яхлит организм эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади. шунингдек , “одам ва унинг саломатлиги” ўқув фанидаги “олий нерв фаолияти” бобида шартсиз ва шартли рефлекслар, тормозланиш, нутқ ва фикрлаш ҳақида тушунча беришда диалектик материализмнинг материянинг бирламчи, онг иккиламчи қонунига асосланиши лозим, яъни ҳар қандай тасаввур ташқи муҳит таъсирида вужудга келиши, ташқи муҳит таъссуротлар манбаи эканлиги қайд этилади. “умумий биология” ўқув фанида моддий оламнинг …
5
йидаги шарт-шароитларни вужудга келтириш зарур: 1. ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда аҳамиятга молик биологик ғоя, назария ва тушунчаларни чуқур илмий-фалсафий нуқтаи назардан тушуниши. 1. ўқитиш жараёни (мавзу, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти)нинг ҳар бир босқичида ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда тутган ўрнини таҳлил қилиш ва аниқлаш. 1. биология ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашига асос бўладиган тушунчаларнинг мазмуни ва моҳиятини англашлари, табиий ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш ва далиллашда, ўқув муаммоларини ҳал этишда бошқа ўқув фанларидан ўзлаштирган билимларига асосланиши, яъни нафақат табиий-математик, балки ижтимоий-гуманитар ўқув фанлари билан фанлараро боғланишларни амалга ошириш. 1. биологик қонуният, хулоса ва умумлашмаларни биологиянинг илмий-тадқиқот методлари ёрдамида олинган натижалар, фактлар ёрдамида асослаш ва далиллаш. 1. ўқувчиларнинг тирик табиатнинг умумий қонуниятларини ўрганишнинг муҳимлиги, асосий ғоя ва тушунчаларнинг ривожланишини англаш ва тушунишга йўналтириш асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш. бунда ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил ишлари, муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, назарий мазмунга эга ўқув топшириқларини тайёрлаш лозим. 1. ўқувчилар томонидан илмий дунёқараш масалаларига боғлиқ тушунчаларни ўзлаштириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биологияни ўқитишда таълим – тарбия масалалари" haqida

1700588144.docx биологияни ўқитишда таълим – тарбия масалалари reja: 1. ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш. 1. биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий, ватанпарварлик, экологик, эстетик, иқтисодий, жисмоний, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари. 1. биологияни ўқитишда таълим – тарбиянинг узвийлигини таъминлаш йўллари. ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш. ўзбекистон республикасининг кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали баркамол шахс – фуқарони шакллантиришни назарда тутади. ушбу вазифаларни ҳал этиш узлуксиз таълим тизимида ўқитиладиган барча ўқув фанлари қатори биологиянинг ҳам зиммасига юкланади. баркамол ...

DOCX format, 41,6 KB. "биологияни ўқитишда таълим – тарбия масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.