давлат хизматчисининг баҳс юритиш санъати

DOC 208,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1712994023.doc давлат хизматчисининг баҳс юритиш санъати режа: 1. баҳс - ақллар кураши 2. баҳс, аслини олганда, фикрни асослаш, исботлаш санъатидир. 3. баҳсдаги ноҳолис усуллар 4. саволлар, эътирозлар ва уларга жавоб таянч иборалар: баҳс, баҳс санъати, эристика, ҳақиқатни излаш, асослаш, исботлаш, жараён, далил, услуб, фикр, баҳсда умумий стратегик мақсад, ифодалаш, рақиб, баҳсдаги ноҳолис усуллар, баҳсда айёрлик, баҳс мақсадидан чекиниш, фикр (тезис)дан чекиниш, ёлғон исбот ва далиллар, изчилликни бузиш, саросимага солиш, далилни мойлаш ёки хушомад, сунъий уят ҳиссини уйғотиш, манфаатга ишора, ёрлиқ илиш, баландпарвоз сўзлар билан оппонентни синдириш, ёлғон - йўқ манбага ёки ўйлаб топилган фактга таяниш, қўрқитиш (оғзига уриш) усули, диққат қилиш (асабий ҳолга солиш), обрўсизлантириш усули, аниқлик киритувчи савол, тушунтирувчи савол, мунозарали савол, ―қопқон савол, қарши савол, чегараловчи савол, илмоқли савол, мажбурловчи савол, риторик савол, аниқлик киритувчи савол. ҳар қандай мулоқот жараёнида шундай ҳолатлар бўладики, киши ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга, яъни баҳс олиб боришга тўғри келади. ―баҳс анча кенг …
2
тафаккури ҳам ибтидоий ҳолатда ривожланишдан тўхтаб қолар эди. баҳсда ҳақиқат дунёга келади, деган қадимий ҳикмат беҳуда пайдо бўлган эмас. геродот бу борада шундай деган эди: ―агар қарама-қарши мулоҳазалар билдирилмаса, маъқул фикр қандай саралаб олинади. баҳс қоидаси: ҳатто жуда қулай вазиятларда ҳам одамлар фикрини ўзгартириш жуда қийин масаладир. агар ўз қарашларингизни бошқа бировга ўтказишни истасангиз, унинг фикрини ҳурмат қилинг. ҳеч қачон одамга унинг ноҳақлигини айтманг. хато қилиш эҳтимолини ўзингизда бўлишига ҳам эътибор беринг. бу барча турдаги баҳсларга якун ясайди ҳамда фикрлашингиз ҳаққонийлигини ўзида ҳам яратишга ҳаракат қилади. шу билан ҳамсуҳбатингизни ўзи ҳам сиз каби ноҳақ бўлишини тан олишига имкон беради. кейин, агар бирон бир инсонни ўз томонингизга қаратиб олишни истасангиз, уни ҳақиқий дўсти эканлигингизга ишонтиринг. бу, албатта, ҳақиқатга яқин йўлдир. баҳсни туғдирмайдиган шундай иборалар ҳам мавжудки, улар диққат билан эшитишга ундайди. масалан: «сизни дилингиздан ўтаётган фикрларга қарши эмасман, балки мен ҳам худди шундай қилган бўлар эдим». баҳс пайтида «жанжал билан бирон …
3
ра доимо асослар занжирини талаб қилади. тадқиқотчиларнинг фикрича, мантиқдан бехабар кишиларга нисбатан мантиқий исботларнинг келтириш усулларидан бохабар кишиларнинг жамоатда баҳсдан муваффақиятли чиқиб кетишларига имконият даражаси баландроқ бўлар экан. касбга доир баҳсда ўзини тутиш услуби доимо мулойимлик касб этиши зарур. босиқ ва мулозаматли одам доимо ғолиб келади. сўзамоллик диққатли жимлик билан алмашиши лозим. жиззакилик ва асабийлашишга ўрин йўқ. индивидуал баҳсда мухими- асос, мантиқ ва далиллардир. имо-ишоралар ва ҳайқиришларни қабул қилиш мумкин эмас. чўзилиб кетадиган баҳсларда ҳар иккала тараф ўзининг ахлоқи ҳақида ўйлаб кўриши лозим. ҳар ҳолда гап бундай бахяларда синган коса устида кетмайди. жанжалларга сабабчи бўладиган одамлар ўзи ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлса, одатда «асаблари ҳеч нарсага ярамаслигига амин бўлади». лекин бу дегани соф виждон билан очиқчасига уришавериш керак дегани эмас. бундай одамларга «нима учун мен доимо асабийлашаман?» деган саволни ўзига бермоқликка даъват этамиз. кўп ҳолатларда асабийлашишнинг асл сабабини англаб етгандан сўнг ҳаёт ўз йўлига тушади. ҳаракат қилиб кўрса арзийди. баҳс янгича …
4
илар. жумладан, абдерлик протагор ―баҳс санъати китобини ёзганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. айни шу файласуф илк бор фикр, дунёқараш, мулоҳазалар ранг-баранглигининг табиийлиги ва инкор этиб бўлмас ҳақиқий эканлигини тушунтирган ва асослаб берган. ―инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир, деган фикрга таяниб, протагор: ―ҳар бир нарса ҳақида икки, бир-бирига зид фикрни айтиш мумкин, - деган хулосани чиқаради ва аслини олганда барча нарсаларнинг нисбийлиги ҳақидаги таълимотга асос солган. баҳс санъати масалаларини аристотель, платон ва бошқа антик давр мутафаккирлари ҳам ўз асарларида тилга олиб ўтишган. қадимги хитой файласуфлари, жумладан, мо-цзи ва унинг издошлари баҳс юритишнинг бир неча усулларини фарқлаб берганлар. қадим ҳинд олимлари эса мантиқ илми доирасида баҳслашувчининг ўзини қандай тутиши, қандай гапириши, ўз фикрини асослаши ёки рақибнинг фикр юритишида мантиқсизликни илғаб, уни инкор этиши каби масалалар хусусида жиддий тавсиялар ишлаб чиққанлар. бизнинг аждодларимиз ҳам баҳс юритиш санъати масалалари бўйича ўз қимматли фикрларини қолдирганлар. гарчи бизда баҳс санъатига бағишланган махсус асарлар яратилмаган бўлса-да, беруний, форобий, ибн …
5
а шаклида ёзилган парчаларни ўзларининг бошқа жанрдаги асарлари таркибига киритишган. хусусан, алишер навоийнинг ―фарҳод ва ширин достонидаги фарҳод ва ҳисрав ўртасидаги машҳур диалогни тилга олиш мумкин. баҳслар таснифи мақсади, ўрни, вақти, шакли, предмети, иштирокчилар сонига кўра турли баҳслар ўртасида муайян фарқлар мавжуд. шунга кўра мутахассислар уларни таснифлашга ҳаракат қилишади. аммо баҳсларнинг умумқабул қилинган таснифи ҳали ишлаб чиқилмаган. шундай бўлса-да, баҳс турларини фарқлаш баҳс иштирокчиси учун фойдадан ҳоли эмас. масалан, иштирокчилар сонига кўра уларнинг ―баҳс-монолог, ―баҳс-диалог ва ―баҳс-полилог турларини ажратиш мумкин. кўпчилик иштирок этадиган баҳс-полилог ижтимоий-сиёсий, маънавий, илмий ҳаёт билан боғлиқ муҳим масалаларни ечишда катта аҳамият касб этади. ёки баҳс тингловчилар кузатувида ва тингловчиларсиз ҳам олиб борилиши мумкин. тингловчиларнинг борлиги баҳслашувчиларга ўз таъсирини ўтказади, гарчи улар баҳсга аралашмасалар-да, ижтимоий ҳаётда баҳс тингловчилар учун олиб борилиши ҳолатларини кўп учратиш мумкин (масалан, сайловчилар билан учрашув пайтида, теледебатларда). бунда баҳс ҳақиқатни аён этиш, бир-бирини ишонтириш, рақибга ўз нуқтаи назарини ўтказиш учун эмас, балки у …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат хизматчисининг баҳс юритиш санъати"

1712994023.doc давлат хизматчисининг баҳс юритиш санъати режа: 1. баҳс - ақллар кураши 2. баҳс, аслини олганда, фикрни асослаш, исботлаш санъатидир. 3. баҳсдаги ноҳолис усуллар 4. саволлар, эътирозлар ва уларга жавоб таянч иборалар: баҳс, баҳс санъати, эристика, ҳақиқатни излаш, асослаш, исботлаш, жараён, далил, услуб, фикр, баҳсда умумий стратегик мақсад, ифодалаш, рақиб, баҳсдаги ноҳолис усуллар, баҳсда айёрлик, баҳс мақсадидан чекиниш, фикр (тезис)дан чекиниш, ёлғон исбот ва далиллар, изчилликни бузиш, саросимага солиш, далилни мойлаш ёки хушомад, сунъий уят ҳиссини уйғотиш, манфаатга ишора, ёрлиқ илиш, баландпарвоз сўзлар билан оппонентни синдириш, ёлғон - йўқ манбага ёки ўйлаб топилган фактга таяниш, қўрқитиш (оғзига уриш) усули, диққат қилиш (асабий ҳолга солиш), обрўсизлантириш усул...

Формат DOC, 208,0 КБ. Чтобы скачать "давлат хизматчисининг баҳс юритиш санъати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат хизматчисининг баҳс юрит… DOC Бесплатная загрузка Telegram