аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари

DOCX 36.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1673252550.docx аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари referat аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари режа: 1. асосли муҳокама юритиш (аргументлаш)нинг мантиқий асослари: исботлаш ва рад этиш. 2. аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси. фикрни асослашда учрайдиган хатолар. 3. билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари: муаммо, гипотеза, назария. 4. муаммони аниқлаш ва ечимини асослашда савол-жавобнинг ўрни. 5. мантиқ илмининг назарий ва амалий аҳамияти. 1. асосли муҳокама юритиш (аргументлаш)нинг мантиқий асослари: исботлаш ва рад этиш. инсон кундалик мулоқотида далиллаш, исботлаш тушунчаларини кўпинча бир хил маънода, синоним тушунчалар сифатида қўллайди. аслида улар мазмунига кўра ўзаро яқин бўлган ва хажмига кўра бўйсуниш муносабатидаги тушунчалардир. далиллаш хажмига кўра кенг тушунча бўлиб, исботлаш тушунчаси унга бўйсунади. далиллаш аргументлаш тушунчаси билан эквивалентдир. аргументлаш – (лот. argumentatio – далил, аргумент келтириш) илгари сурилган фикрга нисбатан бошқа томон (аудитория, якка шахс ва б.)нинг ижобий муносабатини (маъқуллаши, қабул қилиши) шакллантириш мақсадида далиллар, аргументларни келтириш. аргументлашнинг мақсади – илгари сурилган холатларнинг аудитория томонидан қабул қилинишига, …
2
тлаш тил воситасида таъсир қилиш бўлиб, бирон-бир фикрни маъқуллаш ёки рад этиш учун далиллар, аргументларни ўз ичига қамраб олади. у аввало инсон онгига қаратилган бўлиб, инсон ўйлаб, бу фикрни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин. аргументлашга қуйидагилар хос: · аргументлаш ҳамма вақт тил воситасида амалга оширилади; · аргументлашнинг вазифаси кимнингдир эътиқодини, ишончини кучайтириш ёки сусайтиришга йўналтирилган фаолиятдир; · аргументлаш ижтимоий фаолиятдир, чунки у фақат инсонга ва инсонларга қаратилган бўлиб, бошқа томоннинг келтирган далилларига ўзининг фаол муносабатини билдиришни - диалогни назарда тутади; · аргументлаш реципиентларнинг ақлий фаоллигини, яъни аргументларни ўйлаб қабул қилиши ёки қарши чиқишини назарда тутади. аргументлашнинг тузилиши ва усуллари билан танишишдан аввал исботлаш ва рад этишнинг моҳияти, тузилиши, усуллари ва қоидаларини билиб олиш зарур, чунки улар аргументлашнинг ҳусусий кўринишидир. исботлаш – бир мулоҳазанинг чинлигини у билан боғлиқ бошқа чин мулоҳазалар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амал. унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули – демонстрация. …
3
тезиснинг чинлиги тўғридантўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган мулоҳазалардан фойдаланилмайди. тезис кўп ҳолларда якка ҳодисани ифода қилиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан, қонундан аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. масалан, «ўзбекистон – мустақил давлатдир», деган мулоҳаза (тезис)нинг чинлиги «ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши» каби асослар ёрдамида исботланади. бавосита аргументлаш (исботлаш)да эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган мулоҳазанинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. антитезис қандай шаклда ифодаланган бўлишига қараб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарқ қилинади. апагогик аргументлаш (исботлаш) тезис (а) ва антитезис (↰а) ўртасидаги муносабатга асосланади. масалан, «мулоқот инсонларни бирлаштиради», деган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун унга зид бўлган «мулоқот инсонларни бирлаштирмайди», деган мулоҳаза олинади. апагогик аргументлаш (исботлаш)да антитезис топилиб (1-босқич), вақтинча чин деб қабул қилинади ва ундан маълум бир натижа келтириб чиқарилади (2-босқич), сўнгра бу натижаларнинг хатолиги кўрсатилади (3-босқич) ва демак, тезиснинг чинлиги исботланади. айирувчи аргументлаш (исботлаш)да тезис соф айирувчи …
4
хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун раддияни аргументлаш (исботлаш)нинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш мумкин. раддия ҳам аргументлаш (исботлаш) каби тезис (рад қилиниши лозим бўлган мулоҳаза), аргументлар (тезисни рад қилувчи мулоҳазалар) ва демонстрация (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади. раддия бирорта масалани муҳокама қилиш, яъни баҳс, мунозара жараёнида учрайди. баҳс қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя қилса (пропонент), бошқаси унга қарши чиқади (оппонент). ҳал қилинмаган, мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган баҳслар полемика ҳисобланиб, унда қарама-қарши тезислар асосланибгина қолмай, балки танқидий анализ ҳам қилинади. раддия уч хил усул билан амалга оширилади: i тезисни рад этиш ii аргументларни рад этиш iii демонстрацияни рад этиш. i. тезисни рад этиш. тезисни рад этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 1. фактлар орқали рад этиш. бу энг ишончли ва самарали усулдир. бунда бўлиб ўтган воқеалар, статистик маълумотларга асосланиб тезис рад этилади. масалан, «бу қўлёзма xvii асрда ёзилган», деган тезисни рад этиш, яъни унинг нотўғри эканлигини исботлаш …
5
i. аргументларни рад этиш. тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келтирилган аргументлар танқид қилиниб, уларнинг хатолиги ёки тезисни исботлаш учун етарли эмаслиги аниқланади. аргументларнинг хатолиги тезиснинг ҳам хато эканлигини исботламайди, бунда тезис чин бўлиши ҳам мумкин. аргументларни рад этиш орқали тезиснинг исботланмаганлиги асослаб берилади. iii. исботлаш усулини танқид қилиш орқали рад этиш. рад этишнинг бу усулида исботлашда йўл қўйилган хатолар аниқланади. бунда рад этилаётган тезиснинг чинлиги уни асослаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чиқмаслиги асослаб берилади. исботлаш усулида йўл қўйилган хато аниқланганда тезис рад этилмайди, уни қайта исботлаш талаб қилинади. рад этишнинг юқорида кўрсатилган усуллари кўпинча биргаликда, бирбирини тўлдирган ҳолда қўлланади. исботлаш ва рад этиш қоидалари, улар бузилганда келиб чиқувчи хатолар тезисга алоқадор қоидалар: 1. тезис мантиқан аниқ ва равшан бўлиши керак. бу қоида бузилса, исботлаш ёки рад этиш ўзининг аниқ предметига эга бўлмай қолади, уни амалга оширишга уриниш беҳуда иш ҳисобланади. 2. тезис исботлаш ёки рад этиш давомида бошидан охиригача …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари"

1673252550.docx аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари referat аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари режа: 1. асосли муҳокама юритиш (аргументлаш)нинг мантиқий асослари: исботлаш ва рад этиш. 2. аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси. фикрни асослашда учрайдиган хатолар. 3. билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари: муаммо, гипотеза, назария. 4. муаммони аниқлаш ва ечимини асослашда савол-жавобнинг ўрни. 5. мантиқ илмининг назарий ва амалий аҳамияти. 1. асосли муҳокама юритиш (аргументлаш)нинг мантиқий асослари: исботлаш ва рад этиш. инсон кундалик мулоқотида далиллаш, исботлаш тушунчаларини кўпинча бир хил маънода, синоним тушунчалар сифатида қўллайди. аслида улар мазмунига кўра ўзаро яқин бўлган ва хажмига кўра бўйсуниш муносабатидаги тушунчалардир....

DOCX format, 36.1 KB. To download "аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари", click the Telegram button on the left.