аргументлашнинг мантикий асослари

DOC 103,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413389285_59556.doc a a c b c; b a ù ú ú ) a ) b ((a b) (а ® ® ® ® q эхтимол, p q, p ® аргументлашнинг мантиқий асослари режа: 1. аргументлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши. 2. исботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари. 3. раддия, рад этиш усуллари. 4. исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар. ватанимиз-ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши, барқарор, мустаҳкам бўлиши маълум бир даражада ёшларнинг онгли, билимли комил инсон бўлишларига боғлиқ. бу ҳақда президентимиз и. а каримов шундай деб таъкидлаган: «комил инсон деганда биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. онгли, билимли одамларни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. у ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. ўз фикр-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади» . чуқур таҳлилга, мантиққа асосланмаган бир ёқлама фикр одамларни чанғитади. фақат баҳс-мунозара, таҳлилга асосланган тўғри хулосаларгина ҳақиқатни …
2
чи усули эмпирик, иккинчи усули назарий билимларга асосланади. назарий ва эмпирик билимларнинг чегараси нисбий бўлганлиги каби, далиллашнинг юқоридаги икки усулга ажратилиши ҳам нисбийдир. далиллашнинг хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулоҳазанинг чинлигини, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар орқали асослашга айтилади. исботлашдан мақсад-бирор фикрнинг чинлигини аниқлаш бўлса, далиллашдан мақсад ҳам фикрнинг чинлигини аниқлаш, унинг аҳамиятини ва муайян фаолият учун қўллаш мумкинлигини асослашдир. исботлаш жараёнида қўлланиладиган чин мулоҳазалар (асослар) берилган фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун хизмат қилса, далиллаш, бундан ташқари, далилланаётган фикрнинг бошқа шу каби фикрлардан афзалроқ эканлигини асослаш учун ҳам хизмат қилади. далиллаш учун келтирилган аргументлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга нисбатан ранг-баранг бўлади. далиллаш шакллари билан исботлаш шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди. исботлаш хулоса чиқариш кўринишида амалга ошади. далиллаш кўпроқ суҳбат (диалог) кўринишида бўлиб, унинг иштирокчиларидан ҳар бири ўз фикрининг чинлигини исботлашга, рақибининг фикрини рад этишга ва тингловчиларнинг ўзини ҳам фикр қилишга, ўз фикрларига ишонтиришга ҳаракат қилади. далилиллаш …
3
нинг структураси, исботлаш турлари. кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффақиятлари улар қўллаётган билимларнинг қай даражада чин бўлишига, яъни бу билимларнинг воқеликни қанчалик тўғри акс эттиришига боғлиқ. хато фикрлар предметларнинг реал алоқалари ва муносабатларини бузиб кўрсатади, билишда кўп чалкашликларга олиб келади. шунинг учун ҳам билиш жараёнида ҳар бир фикрни тўғри қуришга эришиш, унинг чинлигини далиллар билан кўрсата олиш, хато фикрларни эса рад қила билиш муҳим аҳамиятга эга. фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун уни ҳодисанинг (фактнинг) ўзи билан солиштириш мумкин. лекин кўп ҳолларда билиш жараёнида натижаларининг чинлиги уларни илгари вужудга келган билимлар билан боғлаш орқали аниқланади. буни амалга оширишнинг мантиқий усули исботлашдир. исботлаш бир ҳукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули-демонстрация. тезис-чинлиги асосланиши лозим бўлган ҳукм, у исботлашнинг марказий фигураси ҳисобланади; бутун диққат-эътибор унинг чинлигини кўрсатишга қаратилади. тезис бир мулоҳазанинг ўзидан, ёки мулоҳазалар тизимидан, ёки теоремалардан, ёки …
4
теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни ҳеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин. исботлаш усули-демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. у хулоса чиқариш шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келтириб чиқарилади. исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, бавосита исботлаш. бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридан-тўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган ҳукмлардан фойдаланилмайди. тезис кўп ҳолларда якка ҳодисани ифода қилиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан қонундан, аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. масалан «ўзбекистон - мустақил давлатдир» деган ҳукм (тезис) нинг чинлиги «ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши» каби асослар ёрдамида исботланади. бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган ҳукмнинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. антитезис қандай шаклда ифодаланган бўлишига қараб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарқ қилинади. апогогик исботлашда тезис (а) ва антитезис ( ) ўртасидаги муносабатга асосланилади. масалан «материя ҳаракатсиз мавжуд эмас» деган ҳукмнинг чинлигини асослаш …
5
ирувчи ҳукмнинг (кучли дизъюнкциянинг) бир аъзоси бўлиб, унинг чинлиги бошқа аъзоларининг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. масалан «жиноятни ё а, ё в, ё с шахслар содир этган» деган фикр текширилиб, «жиноятни в шахс ҳам, с шахс ҳам содир этмаганлиги аниқланади ва шу тариқа «жиноятни а шахс содир қилган» деган ҳукмнинг чинлиги асосланади. бу мисолда айирувчи исботлаш айирувчи-қатъий силлогизмнинг инкор этиб-тасдиқловчи модуси бўйича қурилган: барча муқобил вариантлар тўлиқ олингандагина хулоса чин бўлади, яъни тезис исботланади. 3. раддия, рад этиш усуллари. раддия-исботни бузишга қаратилган мантиқий амалдир. бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш унга зид бўлган фикрнинг хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни исботлашнинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш мумкин. раддия ҳам исботлаш каби тезис (рад қилиниши лозим бўлган ҳукм), аргументлар (тезисни рад қилувчи ҳукмлар) ва демонстрациядан (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади. раддия бирорта масалани муҳокама қилиш яъни баҳс, мунозара жараёнида учрайди. баҳс қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя қилса …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аргументлашнинг мантикий асослари" haqida

1413389285_59556.doc a a c b c; b a ù ú ú ) a ) b ((a b) (а ® ® ® ® q эхтимол, p q, p ® аргументлашнинг мантиқий асослари режа: 1. аргументлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши. 2. исботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари. 3. раддия, рад этиш усуллари. 4. исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар. ватанимиз-ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши, барқарор, мустаҳкам бўлиши маълум бир даражада ёшларнинг онгли, билимли комил инсон бўлишларига боғлиқ. бу ҳақда президентимиз и. а каримов шундай деб таъкидлаган: «комил инсон деганда биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. онгли, билимли одамларни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. у ҳар бир нарса...

DOC format, 103,5 KB. "аргументлашнинг мантикий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.