гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот психологияси

DOC 105,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404030078_49978.doc гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот психологияси режа: 1. психологик ўзаро мослик тушунчаси. 2. группавий қарорлар қабул қилишда ўзаро таъсир масаласи. 3. гуруҳдаги психологик муҳит ва уни ўрганиш. 4. аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари. 5. фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш. 6. дарсда мунозара, брейншторминг ва тренингларни ўтказиш. жамоаларда психологик ўзаро мослик. гуруҳ ҳаёти ва ундаги аъзоларнинг ўзларини яхши хис қилишлари кўп жиҳатдан уларнинг ҳамкорликда ишлай олишлари ва бир - бирларига ижобий муносабатда бўла олишларига боғлиқ. бу ходисани тушунтириш учун психологияда психологик мослик тушунчаси мавжуд. психологик мослик деганда, гуруҳ аъзолари сифатлари ва қарашларининг айнанлиги эмас, балки улар айрим сифатларининг мос келиши, қолганларининг керак бўлса, тафовут қилиши назарда тутилади. мосликнинг мезони сифатида н. обозов қуйидагиларни ажратади: а) фаолият натижалари; б) аъзоларнинг сарфлаган куч - энергиялари; в) фаолиятдан қониқиш. икки хил ўзаро мослик: психофизиологик ва ижтимоий психологик. биринчи холатда фаолият жараёнида одамларнинг бир хил ва мос тарзда ҳаракат қила олишлари, …
2
г бир - бирларини ёқтиришлари ёки аксинча, инкор қилишлари кўпинча турли хил қарорлар қабул қилиш жараёнида рўй беради. групавий қарорлар қабул қилиш индивидуал қарорлар қабул қилиш жараёнидан тубдан фарқ қилмайди. иккаласида ҳам аввал муаммо аниқланади, маълумотлар тўпланади, бир нечта таклифлар илгари сурилади ва ниҳоят, энг маъқули қабул қилинади. лекин гуруҳда бу жараён бироз бошқачароқ кечади ва низолар кўпинча айнан шу жараён билан боғлиқ бўлади. америкалик психолог т. митчеллнинг фикрича, ўзаро таъсир группа шароитида қуйидаги омиллар воситасида рўй беради: 1) айрим аъзолар бошқаларига нисбатан кўпроқ гапиришга мойил бўладилар; 2) юқорироқ мавқега эга бўлган шахслар қарорлар чиқариш жараёнида ҳам бошқаларга тазьйиқ ўтказишади; 3) гуруҳда кўп вақт ўзаро фикрлардаги келишмовчиликларнинг олдини олишга кетиб қолади; 4) гуруҳда айрим одамлар таъсирида асосий мақсаддан четлаш ва мақсадга номувофиқ қарорлар қабул қилиш холлари кузатилади; 5) барча аъзолар ўзлари сезмаган холда конформлиликка берилишлари ва гуруҳ таъсирига тушиб қоладилар. шунинг учун ҳам баъзан мажлисни олиб борувчи раис кун тартибини …
3
оффман ўз экспериментларида группавий қарорлар қабул қилишга гуруҳнинг таркиби таъсир қилиш мумкинлигини исбот қилган. унинг фикрича, яхши, сифатли, ижобий фикрлар ва қарорлар гуруҳ таркиби ҳар хил (гетероген таркиб) бўлган шароитларда унинг таркиби бир хил (гомоген) бўлгандан анча кўп ва сифатли бўлади. гомоген гуруҳларда (масалан, тахминан бир хил ўзлаштирадиган талабалар гуруҳи) қарорлар қабул қилиш мобайнида конфликтларнинг кам бўлиши ва қарорлар тезда қабул қилиниши аниқланган. ҳар қадай қарорлар қабул қилиш жараёни психологик жиҳатдан таваккалчиликка асосланиши ҳам исботланган. лекин таваккалчилик даражаси гуруҳ шароитида индивидуал холатдагидан анча паст бўлар экан. ўртача гуруҳ аъзосининг бу ўриндаги фикри : “таваккал шу гапни айтайчи, номаъқул бўлса, гуруҳ борку, улар маъқуллашганку?”. демак, гуруҳ шароитида қабул қилинган ҳар қандай қарор моҳиятан ижтимоий характерли бўлиб, унинг тўғри ва фойдали, натижали бўлишида раҳбарнинг роли катта бўлади. гуруҳдаги психологик муҳит ва уни ўрганиш. гуруҳ ва жамоалар тўғрисида гап кетганда, кўпинча унинг “маънавий муҳити”, “психологик муҳити” деган иборалар ишлатилади. чунки бу нарса ўша …
4
нг кенг тарқалган усуллардан бири социометрия бўлиб, унинг асосчиси америкалик олим жон морено ҳисобланади. социометрия лотинча “so cietas” - жамият, ва “metreo” - ўлчайман сўзларидан олинган бўлиб, гуруҳдаги шахслараро муносабатларни ўлчашга қаратилган техникадир. назарий социометрия унинг муаллифи фикрича, жамиятдаги барча низолар, муаммоларни ечишнинг усулларидан бири - инсонлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш ва шунга кўра, жамиятда ўзгаришларни амалга ошириш керак, деган ғояга асосланади. амалда эса ҳар бир жамоаларда махсус социометрик сўровлар ўтказилади ва унинг натижалари ташкилий жараёнларда инобатга олинади. лекин охирги пайтларда социометрияга назар ўзгарган, унинг юзлаб модификациялари, турлари ишлаб чиқилди. аҳамиятлиси шуки, уни ҳақиқатдан ҳам гуруҳдаги маънавий - психологик муҳитга таъсир этувчи эмоционал муносабатларни аниқлашда мутахассис томонидан ишлатиш мумкин. бунда ҳар бир гуруҳ аъзоси танлов шароитига солинади, яъни у у ёки бу шароитда, вазиятда ёки фаолиятни бажаришда ўзига ёққан (ёқмаган ҳам) шеригини гуруҳдошлари орасидан танлаши керак. масалан, мактаб ўқувчиларига “ким билан бирга дарс тайёрлашни хоҳлардинг? ”, “ким билан мактаб ер участкасидаги …
5
казишни хохлардингиз.(уч киши) 1. 2. 3. ҳамкасбларингиздан ўз ишини зўр маҳорат билан бажарадиган уч кишининг номини ёзинг: 1. 2. 3. методика гуруҳдаги одамлар бир-бирларини яхши билган тақдирдагина ўтказилади. маълумотларни қайта ишлаш ҳар бир ходимнинг тўплаган танловларини санаш ва таҳлил қилишга асосланади. улар асосида гуруҳдаги лидерни ва лидерлик стилини аниқлаш мумкин. социометрия корхона таркибида кадрлар заҳирасини шакллантириш, ҳар бир ходимнинг рейтингини аниқлаш орқали уларда лидерлик сифатларининг борлигини ўрганишга имкон беради. аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари. маълумки, ҳар қандай педагогик жараённинг асосий мақсади - таълим олувчида билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилишдир. бу нарса маълумотлар алмашинуви орқали рўй беради. педагогик мулоқот жараёнидаги маълумотлар алмашинуви асосан уч шаклда амалга оширилади: · монолог; · диалог; · полилог. монолог - маърузачи ёки ўқитувчининг тингловчилар ёки ўқувчи - талабалар қаршисига чиқиб нутқ сўзлаши, дарсни баён этишидир. айни шу усул таълим-тарбия жараёнидаги асосий восита эканлиги тўғрисида онгимизга ўрнашиб қолган тасаввур мавжуд. бу холатда гапирувчи маълумотларнинг асосий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот психологияси"

1404030078_49978.doc гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот психологияси режа: 1. психологик ўзаро мослик тушунчаси. 2. группавий қарорлар қабул қилишда ўзаро таъсир масаласи. 3. гуруҳдаги психологик муҳит ва уни ўрганиш. 4. аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари. 5. фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш. 6. дарсда мунозара, брейншторминг ва тренингларни ўтказиш. жамоаларда психологик ўзаро мослик. гуруҳ ҳаёти ва ундаги аъзоларнинг ўзларини яхши хис қилишлари кўп жиҳатдан уларнинг ҳамкорликда ишлай олишлари ва бир - бирларига ижобий муносабатда бўла олишларига боғлиқ. бу ходисани тушунтириш учун психологияда психологик мослик тушунчаси мавжуд. психологик мослик деганда, гуруҳ аъзолари сифатлари ва қарашларининг айнанлиги эмас, балки улар айрим сифатларининг мос келиши, қо...

Формат DOC, 105,0 КБ. Чтобы скачать "гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот психологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гуруҳда ўзаро ҳамкорлик ва муло… DOC Бесплатная загрузка Telegram