мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси

DOC 86,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404032405_50046.doc ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси р е ж а : 1. мулоқот хақида умумий тушунча. 2. мулоқот психологиясининг мақсади ва вазифалари. 3. мулоқот ижтимоий психологик воқелик сифатида. 4. шахслараро муносабатлар психологияси. таянч сўз ва иборалар. мулоқот, мулоқот маданияти, мулоқот техникаси, коммуникация, интерактив, перцептив, шахслараро муносабат, алоқа ўрнатиш, ўзаро таъсир, рақобат, муроса, компромисс. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг психологик воситаларини ўрганиш ишбилармонлик фаолиятида асосий ўринни эгалламоқда. мулоқот психологияси фани …
2
ги ҳаракати - нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. масалан, муносабатга киришар эканмиз, у бизни қониқтирса имо-ишора билан мулоқотда бўламиз. муносабатнинг кейинги жиҳати мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларидир. масалан, биз бир киши билан мулоқотга киришишдан аввал уни ҳурмат қилиб ёки менсимасдан муносабатда бўламиз. демак, мулоқот жараёнида коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва перцептив (ўзаро биргаликда) идрок этиш амалга оширилади. мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда уни ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш ҳар бир киши учун муҳимдир. ҳар бир кишининг ўз “мени” атрофдагилар билан бўладиган мулоқот жараёнида шаклланади, шахснинг ҳаёт йўллари аввал оилада, боғча, мактаб, институт, ишхона, кексалар орасида, яъни гуруҳ ва жамоаларда ривожланади. бизнинг юксак маънавий эҳтиёжларимиздан бири - бу мулоқотга бўлган эҳтиёждир. мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди. шунинг учун биз доимо мулоқотга бўлган эҳтиёжларимизни қондиришимиз лозим. кимлар биландир бўлган мулоқотдан қониқиш ҳосил қиламиз, лекин айрим ҳолларда эса биз қониқмасликни …
3
кайфияти, тафаккури, рақобати кабиларни ўрганади. бу масалаларни ҳал қилишда мулоқот психологияси катта аҳамиятга эга. бошқарувда раҳбарларда нутқ қобилиятининг ривожланиши, шунингдек, ходимлар билан тил топа олиш учун мулоқот психологиясини билиш зарур. сиёсатчиларда нотиқлик маҳорати шаклланган бўлиши керак, бунда уларга мулоқот психологиясини яхши билишлари яқиндан ёрдам беради. мулоқот дин психологияси учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга. дин психологияси диний онг хусусиятлари, унинг психологик ва ижтимоий асослари, вазифалари, тизими, диний ҳис - туйғулар, диний гуруҳлар психологиясини ўрганишда албатта мулоқот сирлари, мулоқот маданиятини билишга асосланади. демак, мулоқот психологияси психологиянинг барча тармоқлари билан боғлиқ ҳолда ривожланади. ўзбек тилига давлат мақоми берилганидан кейин бирмунча ижобий ўзгаришлар юз берди, уларнинг бир қисми миллий истиқлолдан сўнг амалга оширилди. мамлакатимиздаги давлат ҳужжатлари она тилида расмийлаштирилмоқда, йиғилишдаги маърузалар ўзбек тилида қилинмоқда. ижтимоий ҳаётдаги катта ютуқлар билан бир қаторда, шахслараро муносабатларда тил одоби, нутқ маданиятида бузилишлар давом этмоқда, ўзбек тилининг мўсаффолиги, аниқ ва лўндалиги, мантиқийлиги, оҳангдорлиги ва силлиқлиги мулоқотда ўз ифодасини …
4
и фаолликка ундовчи муомалавий имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб ўтиш; 4) талабаларда касбий лаёқатни фаоллаштиришга қаратилган мулоқотни шакллантириш; 5) шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиришда мулоқотнинг ролини орттириш; 6) ўзаро таъсир этишнинг айрим оқибатларини ҳисобга олиш. биз бўлажак мутахассисларда қуйидаги муомала хусусиятларини шакллантиришимиз зарур: — муомала маданиятининг назарий асосларини; — шахслараро муносабатлар қонуниятларини; — педагогик мулоқотнинг қонуниятларини; — оилада, гуруҳ ва жамоаларда мулоқотга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак; — шахсда мулоқот шаклланишини ўрганиш; — муомала маданиятини барча гуруҳ ва жамоаларда шакллантириш; — шахслараро муносабатларда мулоқотнинг аҳамиятини кузатиш; — мулоқот сирларини билиши ва қўллай олишни; — гуруҳларда мулоқотни шакллантириш методикаларини ўтказиш; — оилада мулоқот маданияти, мулоқот сирларидан боҳабар бўлиш; — мулоқот маданиятини шакллантириш мақсадида психологик маслаҳатлар ташкил тиш юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш. мулоқот шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, бир-бирларини тушунадилар. шунинг учун мулоқот ижтимоий психологик …
5
туйғулари, кўникмалари, воқелик натижасини олдиндан сезиш, пайқаш, таъсир ўтказиш услуби таркиб топиши мумкин. мулоқот ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди. баркамол инсонларнинг муомала мароми, мулоҳаза юритиш услуби, муносабатга киришиш ўқувчанлиги, вазиятдан чиқиш салоҳияти ҳам, бошқа одамлар томонидан тақлид қилинади ва ҳаёт тажрибасида унга риоя этиб яшайди. одамлар ўртасидаги шахслараро муносабат жараёнида ғайритабиий ижтимоий ҳолат ёки ҳодисага онгли таяниш - ўзини - ўзи мукаммаллаштириш, ўзини - ўзи руёбга чиқариш, ўзини-ўзи бошқариш, ўзини - ўзи баҳолаш, ўзига - ўзи буйруқ бериш шахснинг руҳий дунёсида муҳим камолот босқичидир. шунинг учун ички ва ташқи тақлиднинг тушуниш ҳамда уларни босқичма-босқич эгаллаб бориш - бўлғуси мутахассиснинг касбий тайёргарлиги ҳамда баркамол шахс сифатида шаклланишининг гаровидир. мулоқотга кириша олмасликнинг асосий сабаби - бу ўзини - ўзи ортиқча ёки паст баҳолаш туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри муносабатдир. бунинг олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси" haqida

1404032405_50046.doc ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси р е ж а : 1. мулоқот хақида умумий тушунча. 2. мулоқот психологиясининг мақсади ва вазифалари. 3. мулоқот ижтимоий психологик воқелик сифатида. 4. шахслараро муносабатлар психологияси. таянч сўз ва иборалар. мулоқот, мулоқот маданияти, мулоқот техникаси, коммуникация, интерактив, перцептив, шахслараро муносабат, алоқа ўрнатиш, ўзаро таъсир, рақобат, муроса, компромисс. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ў...

DOC format, 86,5 KB. "мулоқот ва шахслараро муносабатлар психологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.