mantiqiy fikrlashning o'millari, talab va mezonlari

DOCX 16 стр. 153,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
обломурадова х.н. умумтаълим фанлар ва маданият кафедраси доценти в.б., phd 8-мавзу. мантиқий тўғри фикрлаш ва ҳуқуқий асослашнинг юрист фаолиятидаги роли мавзунинг асосий масалалари 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. 2. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари. 3. юрист фаолиятида мантиқий фикрлашнинг роли. 4. фикрни мантиқий ифода этиш усуллари ва талаблари. 5. юридик фаолиятда дедуктив, индуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг аҳамияти. 6. юридик аргументация. юридик асослашнинг юрист фаолиятидаги роли. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари глобаллашув ва ахборотлар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ахборот босимининг кучлилиги ҳар биримиздан мазкур ахборотлардан ҳимояланишни, уларни тўғридан-тўғри қабул қилмасдан, танқидий ва креатив ёндашув асосида кўриб чиқишни, мантиқий фикрлаш орқали муҳим ва фойдали бўлган маълумотларни ажратиб олишни талаб этади. бу эса мантиқий фикрлаш жараёнида кечади. мантиқ – нафақат фикрлаш қобилияти, балки изчил ва тўғри мулоҳаза юритиш ҳамдир. яъни инсонларнинг кундалик фаолиятида, муносабатларида тартибли, аниқ, асосли яъни мантиқий ўйлай олиши тушунилади. инсон тафаккури мантиқ қонунларидан қатъий …
2 / 16
ради, лекин аниқланган боғлиқлик ҳақиқатан вазиятнинг тўлиқ ҳолатини акс эттириши учун у объектив, тўғри ёки бошқача айтганда, мантиққа таянган, мантиқ қонунларига мос бўлиши керак. мантиқий фикрлаш – фикрлашнинг олий поғоналаридан бири бўлиб, изчиллик, кетма-кетлик асосида фикрларнинг боғланишини билдиради ва шахс ижодий фаоллигининг муҳим қиррасини ўзида акс эттиради. фикрлашдаги мустақиллик маълумотларни ўзлаштириш тезлиги ва мустаҳкамлиги мантиқий фикрлашни ривожлантириш мезонлари стандарт бўлмаган вазифаларни ҳал қилишда зеҳн (фикрлашнинг) тезлиги ўрганиб чиқилаётган вазият мазмунига чуқур кириб бориш (муҳим бўлган назарияни муҳим бўлмаган назариядан ажрата билиш) фикрлашдаги танқидийлик демак, мантиқий фикрлаш – инсон томонидан кўриб, эшитиб, билиб, ҳис қилиб ва англаб олинган борлиқ, воқелик ёки таассуротларнинг бошқалар учун ҳам тушунарли тарзда тафаккур этилишини англатади. мантиқийлик – тафаккурнинг ёзма ва оғзаки нутқда фикрлаш қонунларига амал қилиш жараёнидир. бу жараёнда айният, зиддият, истисно ҳамда етарли асос қонунлари ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлади. мантиқ қонунлари фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аниқ, изчил, зиддиятсиз ва асосланган бўлишини таъминлайди. айният қонуни …
3 / 16
и ва қонунларини ўрганувчи фандир. “мантиқ” сўзи араб тилида “сўз”, “таълимот”, “фан” деган маъноларни англатади. тафаккурнинг айният, зиддият ва истисно қонунини аристотель, етарли асос қонунини немис файласуфи ва математиги в.лейбниц асослаб берган. мантиқий фикрлашнинг ривожланганлик даражасини белгиловчи мезонлар: · мантиқий фикрлашга нисбатан мотивацияни қарор топганлиги; · мантиқий фикрлаш қобилиятларининг шаклланганлиги; · мантиқий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлиги; · амалий мантиқий фикрлаш жараёнини ташкил этиш; · ихтисослашган (педагогик) мантиқий фикрлашнинг ривожланганлиги. бугунги кунда тадқиқотчилар томонидан ҳар бир самарадорлик даражасининг хусусиятидан келиб чиқиб, қуйидаги мезонлар ажратиб кўрсатилмоқда: юқори даража – мантиқий фикрлашга йўналганлик, мослашувчанлик, фикрлашнинг равонлиги, рационализаторлик кўникмасининг мавжудлиги, мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожланганлик сифатларининг шаклланганлиги, сифат масалаларини ечиш малакасининг шаклланганлиги; ўрта даража – мантиқий фикрлашга нисбатан онгли муносабатнинг таркиб топганлиги, мантиқий фикрлашга оид назарий билимларнинг ўзлаштирилганлиги, активлик, ташаббускорлик, яратувчанлик кўникмаларининг шаклланганлиги; паст даража – фикрлашга мойилликнинг йўқлиги, пассив иштирокнинг мавжудлиги, ўз-ўзини ривожлантиришга бўлган иштиёқнинг пастлиги. мантиқий фикрлашнинг асосий талаблари: биргина инсон тафаккури бутун инсоният …
4 / 16
хос томонларини аниқлашга ёрдам беради. бу эса, ўз навбатида нарса ва ҳодисаларнинг инсон тафаккурида аниқ акс этишини, ҳар бир фикр, мулоҳазанинг аниқ, равшан ифодаланишини таъминлайди. фикрнинг аниқ ифодаланмаслиги фикрдаги мантиқнинг саёзлашувига, мантиқсизликка олиб келади. масалан, объектив ва суюъектив сабаб тушунчаларининг моҳиятини аниқлаб олмасдан бирорта ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида аниқ фикр юритиб бўлмайди. изчиллик. оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодисанинг жойлашиши, ўзаро муносабати ва боғланишида муайян тартиб, кетма-кетлик ва изчиллик мавжуд. нарса ва ҳодисаларнинг бу хусусиятлари фикрлаш жараёнини изчил ифода этилишида намоён бўлади. тафаккурга хос бўлган изчиллик ҳар бир фикрнинг муайян тартибда ўзаро боғланган ҳолда баён этилишини талаб қилади. фикрдаги изчилликнинг бузилиши фикр маъносининг ўзгаришига олиб келади ва бундай фикрни тушуниш қийинлашади. масалан, жиноят қонунчилигини ўрганмасдан туриб, тергов моҳиятини тушуниш қийин. зиддиятсизлик. атрофимиздаги ҳар бир нарса ва ҳодиса бир вақтнинг ўзида бирор сифатига кўра икки зид белгига эга бўлмайди. яъни, бирор буюм бир вақтнинг ўзида ҳам бор, ҳам йўқ бўлолмайди. …
5 / 16
ларни икки гуруҳга: эмпирик ва назарий асосларга бўлиш мумкин. улардан бири ҳиссий билиш, тажрибага асосланса, иккинчиси ақлий билиш, тафаккурга таянади. эмпирик ва назарий билимларнинг чегараси нисбий бўлгани каби, эмпирик ва назарий асослар ўртасидаги фарқ ҳам нисбийдир. ҳар бир белги тафаккур қонунларининг мазмунини ташкил этади. ҳуқуқшуноснинг нутқи, илмий-педагогик, раҳбарлик фаолияти мантиқий фикрлашга асосланиши керак. шундагина фаолиятнинг барча соҳаларида мантиқий кетма-кетлик, изчиллик ва муайян самарага эришиш мумкин. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари ҳар бир инсон кичик ёшидан бошлаб мантиқий фикрлашни ривожлантира бошлайди. инсоннинг психофизиологик хусусиятлари турли хил бўлганлиги боис, бу жараён ҳар бир инсонда бир хил кечмайди. бироқ, мантиқий фикрлашни ривожлантириш йўл-йўриқлари ва усуллари юзасидан фойдали бўлган тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиб келинмоқда. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усулларига мантиқий ўйинлар, топишмоқлар, масалалар ва бошқотирмаларни ечиш ва бажариш, шахмат ўйнаш, китоб ўқиш, танқидий фикрлашни ўрганиш, мунозараларда иштирок этиш, фикрлаш жараёнини тасаввур қилиш, вазиятларни симуляция қилиш, кундалик юритишни киритиш мумкин. бу жараёнда ҳар бир элементга жиддий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mantiqiy fikrlashning o'millari, talab va mezonlari"

обломурадова х.н. умумтаълим фанлар ва маданият кафедраси доценти в.б., phd 8-мавзу. мантиқий тўғри фикрлаш ва ҳуқуқий асослашнинг юрист фаолиятидаги роли мавзунинг асосий масалалари 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. 2. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари. 3. юрист фаолиятида мантиқий фикрлашнинг роли. 4. фикрни мантиқий ифода этиш усуллари ва талаблари. 5. юридик фаолиятда дедуктив, индуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг аҳамияти. 6. юридик аргументация. юридик асослашнинг юрист фаолиятидаги роли. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари глобаллашув ва ахборотлар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ахборот босимининг кучлилиги ҳар биримиздан мазкур ахборотлардан ҳимояланишни, уларни тўғридан-тўғри қабул қилмасдан, танқидий ва креати...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOCX (153,9 КБ). Чтобы скачать "mantiqiy fikrlashning o'millari, talab va mezonlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mantiqiy fikrlashning o'millari… DOCX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram