гўштларнинг кимёвий таркиби

DOC 201,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1480315997_66235.doc гўштларнинг кимёвий таркиби. режа 1. гўшт оқсилларининг аминокислота таркиби 2. гўшт таркибидаги ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг ҳазм бўлиш даражаси 3. қорамол ва чўчқа гўштларида ёғ миқдори ва уларнинг ёғ кислотаси таркиби 4. гўштларда минерал элементлар миқдори 5. парранда гўштларининг ўртача кимёвий таркиби 6. уй паррандалари гўштининг энергия бериш қуввати гўшт таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, липидлар, азотли ва азотсиз экстрактив моддалари, минерал моддалар, витаминлар ва ферментлар киради. гўшт дастлаб инсон организми учун оқсиллар манбаи бўлиб ҳисобла-нади. гўштнинг озуқавий ва биологик қиймати асосан гўшт таркибидаги оқсиллар миқдори ва оқсилларнинг аминокислота тузумига боғлиқ бўлади. оқсил организмининг тўқима ва хужайраларида оқсиллар, фермент-ари, гармонлар синтезида асосий қурилиш материали бўлиб хизмат қилади. гўшт таркибига ҳайвон организмининг мускул, бирлаштирувчи, ёғ тўқималари, суяк ва тоғай тўқималари, қон ва ҳоказолар киради. бу тўқималарнинг кимиёвий таркиби, анатомик тузилиши бир хил эмас, шу сабабли бу тўқималарнинг гўштдаги миқдори ва уларнинг нисбати гўштнинг озуқавий қийматига катта таъсир кўрсатади. шулардан мускул ва ёғ …
2
аркибида ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг ҳаммаси ҳам учрайди. бу оқсиллар асосан гўштнинг бошқа тўқималарига нисбатан юқори озуқавий ва биологик қийматга эга бўлган мускул тўқимаси таркибида учрайди. оқсилларнинг биологик қиймати нафақат унинг таркибидаги аминокислота турларига, балки бу аминокислоталарнинг миқдорий нисбатига ҳам катта даражада боғлиқ бўлади. бу аминокислоталарнинг бирортасининг кўп ёки озлиги бутун аминокислоталарнинг хазм бўлиш даражасини бузади. тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қайси оқсиллар аминокислота тузими бўйича инсон организмидаги оқсил аминокислоталари тузумига яқин бўлса, ўша аминокислотанинг биологик қиймати юқори ва улар инсон организмида яхши ҳазм бўлади. гўшт мускул тўқимаси оқсилининг аминокислота тузуми қуйидаги 45- жадвал маълумотларида келтирилди. ҳайвон оқсилларининг муҳимлигининг яна бир хусусияти шундан иборатки, у оқсиллар таркибида инсон организмида қийин синтез бўладиган, бир-бирига ўхшаш аминокислоталар ҳам мавжуд бўлади. 1-жадвал гўшт оқсилларининг аминокислота таркиби аминокислоталар асосий оқсилларнинг аминокислота таркиби (% ҳисобида) миозин актин миоген а тропоми-озин миоглобин аланин 6,5 6,3 8,56 8,8 7,95 глицин 1,9 5 5,61 0,4 5,85 валин 2,6 4,9 7,4 3,13 …
3
дордаги цистин метионин аминокислотасидан ҳосил бўлади. к.ланд маълумоти (46-жадвал) гўштда метионин ва цистин аминокислоталарининг қанчалик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. жадвал маълумотларидан шуни англаш мумкинки, организмда оқсил синтезида иштирок этувчи ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг ҳазм бўлиш даражаси гўштда метионин, цистин ва фениаланин аминокислоталарининг етишмаслиги сабабли пасайиб кетади. инсон рационининг асосий таркибий қисмини оқсил ташкил этган ҳолатларда (масалан, парҳез қилиб овқатланишда) оқсилнинг аминокислота таркиби бўйича инсон эҳтиёжини қанчалик даражада қондира олиши жуда муҳим ҳисобанади. албатта, гўшт оқсилининг озуқавий қиймати истеъмол қилинган бошқа оқсилларга ҳам жуда боғлиқ бўлади. 2 - жадвал гўшт таркибидаги ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг ҳазм бўлиш даражаси аминокис-лоталар ҳ гўшт таркибидаги аминокислоталар шартли бирлик % (организмда триптофанга 100% эҳтиёж қондирилганда) триптофан 0,25 1,1 100 валин 0,8 5,71 162 лейцин 1,1 8,4 174 изолейцин 0,7 5,07 164 фенилаланин 1,1 4,02 83 треонин 0,5 4,04 1,84 лизин 0,8 8,37 237 метионин+ цистин 1,1 3,67 76 ҳисоб китобларга кўра инсон учун овқатда ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг …
4
и бу мускулларнинг бажарган физиологик функциясига ҳам катта даражада боғлиқ бўлади. аргинин, валин, метионин, изолейцин ва фенилаланин аминокислоталарнинг миқдори ҳайвон ёшининг улғайиши билан ортиб боради. қорамол гўштига иссиқлик ёки дудлаш йўли билан ишлов берилганда лизин аминокислотаси камаяди. консерваланган гўштларни узоқ сақлаганда эса аминокислоталар бутунлай йўқолиши мумкин. масалан, сублимация қилинган гўштни 200с да бир йил давомида сақлаганда лизин аминокислотасининг 50 фоизи йўқолиши аниқланган. гўшт триптофан, лизин ва метионин каби ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарга бой озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. гўшт оқсили организмда яхши ҳазм бўлиб, ўсимлик оқсилларининг ҳам ҳазм бўлиш даражасини яхшилайди. озиқ-овқат маҳсулотларининг қийматини баҳолашда кўпинча 3 та ноёб аминокислотани, яъни триптофан, лизин, метионин аминокислоталарини ҳисобга олиш тавсия этилади. қорамол, чўчқа гўштлари мускул тўқимаси оқсилининг 85 % ини, парранда гўштлари оқсилининг 93% ини тўлиқ қийматли оқсиллар ташкил этади. мускул тўқимаси оқсиллари сўлак безлари ферменти (пепсин, трипсин, химотрипсин) таъсирида ўсимлик оқсилларига нисбатан тезроқ парчаланади. шу сабабли ҳам бу оқсиллар инсон организмида яхши ҳазм бўлади. …
5
и оқсиллар ҳи-собланади. бу оқсиллар асосан сувда эрувчан тўлиқ қийматли оқсиллардир. мускул толаси оқсилларининг 25% ини х глобулин, 1-2 фоизини миоальбумин, 1 фоизини эса миоглобин оқсили ташкил этади. миофибрилляр оқсилларидан миозин ва актин тўлиқ қийматли оқсиллар ҳисобланади. миозин мускул толаси оқсилининг 40% ини, актин эса 15% ини ташкил этади, тропомиозин оқсили ҳиссасига эса толадаги оқсилнинг 2,5 фоизи тўғри келади, бу оқсил таркибида ўрин алаштирмайдиган триптофан аминокислотаси бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қийматга эга бўлмаган оқсил ҳисобланади. умуман олганда, гўшт инсон организми учун тўлиқ қийматли оқсилларнинг асосий манбаи экан деган хулосага келиш мумкин. гўштларнинг озуқавий қиймати кўп ҳолларда улар таркибига кирувчи ёғ миқдорига боғлиқ бўлади. улар гўштнинг энергия бериш қобилиятини ва таъм кўраткичларини яхшилайди. ҳар хил хайвонларнинг гўштида ёғ миқдори турли миқдорда бўлиб, улар кимёвий таркиби билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. ёғ тўқимаси – мускул тўқимасидан кейин иккинчи ўринда гўштнинг сифатини белгиловчи анотомо-морфологик компонент ҳисобланади. ёғ тўқимасининг миқдори ҳайвоннинг турига қараб тирик вазнининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гўштларнинг кимёвий таркиби" haqida

1480315997_66235.doc гўштларнинг кимёвий таркиби. режа 1. гўшт оқсилларининг аминокислота таркиби 2. гўшт таркибидаги ўрин алмаштирмайдиган аминокислоталарнинг ҳазм бўлиш даражаси 3. қорамол ва чўчқа гўштларида ёғ миқдори ва уларнинг ёғ кислотаси таркиби 4. гўштларда минерал элементлар миқдори 5. парранда гўштларининг ўртача кимёвий таркиби 6. уй паррандалари гўштининг энергия бериш қуввати гўшт таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, липидлар, азотли ва азотсиз экстрактив моддалари, минерал моддалар, витаминлар ва ферментлар киради. гўшт дастлаб инсон организми учун оқсиллар манбаи бўлиб ҳисобла-нади. гўштнинг озуқавий ва биологик қиймати асосан гўшт таркибидаги оқсиллар миқдори ва оқсилларнинг аминокислота тузумига боғлиқ бўлади. оқсил организмининг тўқима ва хужайраларида оқсиллар, фермент-ари...

DOC format, 201,5 KB. "гўштларнинг кимёвий таркиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.