veterinariya-sanitariya ekspertizasi bo'yicha amaliy mashg'ulotlar

DOC 52 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 52
а. в. смирнов ветеринария-санитария экспертизаси бўйича амалий машғулотлар кириш касал ҳайвонлардан олинган гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларни ҳамда бузилган ва санитар, технологик меъёрлар бузилиши билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилиш одамнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хатар етказиши мумкин. шунинг учун ветеринария-санитария экспертининг асосий вазифаси - сифатли ва хавсиз маҳсулотларни чиқаришни таъминлашдир. мазкур практикум маҳсулотларнинг замонавий ветеринария-санитария экспертизаси методикаларини ва уларнинг сифати ва хавфсизлигига бўлган талабларни ўз ичига олган. 1-боб тана ва аъзоларнинг сўйишдан кейинги ветеринария - санитария экспертизасини ташкиллаштириш ва унинг методикаси ветеринария-санитария экспертизасининг асосий вазифаси - бу ветеринария хизмати назорати остидаги бўлган, одамнинг ҳаёти ва соғлиги, ҳайвонлар ва атроф мухит учун хатарсиз ҳар хил маҳсулотлар чиқарилишини таъминлашдир. касал, толиққан, етилмаган ёш, бичилмаган эркак ҳайвонлардан олинган гўшт қониқарсиз таъм кўрсаткичлари ва ёмон товар хусусиятларига эга эканлигини эсда сақлаш лозим. касал ҳайвонларнинг гўшти тез бузилади, қатор ҳолатларда эса одамда зооантропоноз касалликлар, озиқ-овқат токсикоинфекциялар ва токсикозлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. шунинг …
2 / 52
рганиш ва гўштни тамғалаш тартибини ўзлаштириш. 5. лимфа тизимининг аҳамиятини муҳокама қилиш. 6. сўйиладиган асосий ҳайвон турларининг сўйишдан кейинги ветсанэкспертиза методикасини ўрганиш. моддий таъминланиш: сўйишдан кейинги ветсанэкспертиза учун асбоблар йиғиндиси (пичоқлар, мусат, илмоқлар), ветеринария тамғалари ва штамплар намуналари, “лимфа томирлар жойлашиши (йирик шохли моллар, майда шохли моллар ва чўчқаларнинг боши, танаси ва ички аъзоларида)” жадвали. 1.1. ҳайвонларнинг сўйишдан кейинги ветеринария-санитария экспертизасини ташкиллаштириш россияда ҳайвонларни сўйиш фақат давлат ветеринария хизмати вакилининг рўхсати билан амалга оширилади. сўйишга рухсатни олиш учун ҳайвонлар эгаси мазкур ҳайвонлар ҳисобга олинган жойнинг хизмат кўрсатадиган давлат ветеринария хизмати ташкилотига мурожаат қилиши лозим. сўйишга рухсат фақат ҳайвонлар сақланадиган жой инфекцион касалликлар бўйича соғлом бўлганда, ҳайвонлар эса ўз вақтида сил, бруцеллёзга текширилиши учун ҳамда вакцинация ва бу худудда кўзда тутилган бошқа эпизоотияга қарши тадбирлар учун тақдим этилганда берилади. сўйишга рухсат ҳайвонлар мажбурий клиник кўрикдан ўтказилган ва оралатиб термометрия бажарилгандан сўнг берилади. бунда ҳайвонлар клиник соғлом бўлиши ва сўйиладиган ҳайвонларга нисбатан …
3 / 52
лиги, мелиоидоз (қалбаки манқа), қуёнлар миксоматози, паррандаларнинг классик ўлати, паррандалар гриппи, ньюкасл касаллиги, хламидиоз касалликларга чалинган ва гумон қилинган ҳайвонлар қўйилмайди. шу сабабли ташҳиси аниқланмаган касал ҳайвонлар сўйилиши қатъиян ман этилади. ундан ташқари агония ҳолатидаги ҳайвонлар, тана ҳарорати юқори ёки паст, оқсилга қарши инактивация қилинган вакцина билан эмланган (оқсил касаллиги бўйича носоғлом жойларда 21 кун мобайнида) ёки куйдиргига қарши эмланган (эмлашдан кейин 14 кун мобайнида) ҳамда даволаш мақсадида куйдиргига қарши зардоб юборилган (14 кун мобайнида) ҳайвонлар, даволаш ва профилактика мақсадида антибиотиклар ва бошқа ветеринария препаратлари (ветеринарияда қўлланиш учун йўриқномада кўрсатилган муддат ичида) қўлланганда сўйиш ман этилади. охирги марта балиқ, балиқ чиқиндилари ва балиқ унини истеъмол қилгандан сўнг 30 кун ўтмаган ҳайвонлар (паррандалар 10 кун) ҳам сўйиш учун жўнатилмайди. ҳайвонлар сўйилишини ташкиллаштириш ҳайвонларни сўйиш улар бевосита сақланадиган аҳоли яшаш жойлардаги сўйиш пунктларида ёки гўшт комбинатларида амалга оширилади. бу ҳолда ҳайвонлар сўйиш жойигача темир йўл, автомобил, сув транспорти билан ташилади ёки хайдаб …
4 / 52
а улар яна бир марта клиник кўрикдан ва оралатиб термометриядан ўтказилади. ҳайвонларни сўйиш цехида қайта ишлаш технология асослари ҳайвонларни сўйиш ва қайта ишлаш бир нечта бирин-кетин кечадиган этапларда бажарилади. 1. ҳайвонларни қайта ишлашга ўтказиш. 2. ҳайвонларни хушдан кеткизиш ва қонсизлантириш йўлига кўтариш. 3. қонсизлантириш. 4. терини шилиб олиш. а) терини қўлда бўйин, олдинги ва орқа оёқлардан ажратиш (забеловка); б) терини механик ажратиш. 5. танадан ички аъзоларни ажратиб олиш (нутровка). 6. танани узунасига иккига бўлиш. 7. танани тозалаш. 8. тана ва аъзоларнинг ветеринария-санитария экспертизаси (тегишли участкаларда). 9. таналарни тамғалаш, тортиш ва музхонага узатиш. ҳайвонларни қайта ишлашга узатиш бир смена мобайнида узлуксиз ишлаш учун керакли ҳайвонлар миқдори цехнинг сўйишдан аввалги загонга ҳайдаб ўтказилади. ҳайвонларга шикаст етказмаслик учун уларни ҳайдашда поқилдоқлар ва электроҳайдагичлар қўлланади. ҳайвонларни хушдан кетгизиш ва қонсизлантириш йўлига кўтариш сўйиладиган ҳайвонга азоб бермаслик ва персонал ишини хавфсизлигини таъминлаш ва енгиллаштириш учун қонсизлантиришдан аввал ҳайвон электроток, тўқмоқ ёки стилет билан хушдан кеткизилади. …
5 / 52
туруқ веналарини ва уйқу артерияни кесади. ёпиқ усулда ичи ковак пичоқ қўлланади қайсиким тери кесимидан трахея бўйлаб киритилиб, юрак томонга йўналтирилади ва юрак ёнидаги катта қон томирларни (ковак вена, аорта) кесади. қон пичоқдаги тешиклар орқали шланг бўйлаб тоза қабул қилувчи идишга 10–15 сонияда йиғилади. бундай қон озиқ-овқат учун ишлатилиши мумкин. терини танадан ажратиш шилиб олиш терини механик усулда шилиб олишни осонлаштириш учун у забеловка қилинади. бунинг учун тери оқ линия, оёқларнинг ички юзаси бўйлаб узунасига, билагузук ва сакраш бўғимлари соҳалари, кўзлар, бурун тешиклари ва шохлар атрофида айлана шаклда кесилади. сўнг терини кесимлар четларидан тортиб бош, бўйин ва оёқлар соҳаларидан ажратилади. танадан бош ажратилади ва тана орқа оёқларнинг иккала ахиллис пайларидан осиб қўйилади. ундан кейин тери лебёдка ёки махсус механик ускуна ёрдамида танадан шилиб олинади. танадан ички аъзоларни ажратиб олиш (нутровка) ички аъзоларни ажратиб олиш учун электр арра ёки катта пичоқ (секач) билан кўкрак суяги ва қов бирикмаси иккига ажратилади, сўнг …

Want to read more?

Download all 52 pages for free via Telegram.

Download full file

About "veterinariya-sanitariya ekspertizasi bo'yicha amaliy mashg'ulotlar"

а. в. смирнов ветеринария-санитария экспертизаси бўйича амалий машғулотлар кириш касал ҳайвонлардан олинган гўшт, сут ва бошқа маҳсулотларни ҳамда бузилган ва санитар, технологик меъёрлар бузилиши билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилиш одамнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хатар етказиши мумкин. шунинг учун ветеринария-санитария экспертининг асосий вазифаси - сифатли ва хавсиз маҳсулотларни чиқаришни таъминлашдир. мазкур практикум маҳсулотларнинг замонавий ветеринария-санитария экспертизаси методикаларини ва уларнинг сифати ва хавфсизлигига бўлган талабларни ўз ичига олган. 1-боб тана ва аъзоларнинг сўйишдан кейинги ветеринария - санитария экспертизасини ташкиллаштириш ва унинг методикаси ветеринария-санитария экспертизасининг асосий вазифаси - бу ветеринария хизмати назорати ост...

This file contains 52 pages in DOC format (1.0 MB). To download "veterinariya-sanitariya ekspertizasi bo'yicha amaliy mashg'ulotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: veterinariya-sanitariya ekspert… DOC 52 pages Free download Telegram