гўшт

DOC 522,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404225087_52205.doc t t dt ò t t dt pa ò = гўшт, сут маҳсулотлари кимёси гўшт, сут маҳсулотлари кимёси режа: 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг биологик хусусиятлари (морфологияси ва физиологияси) 2. гўштни қайта ишлаш жараёнида олинадиган маҳсулотлардан фойдаланиш 3. чорва молларининг эндокрин-фермент маҳсулот-лари ва уларга дастлабки ишлов бериш 4. чорва моллари қўшимча маҳсулотларидан тиббиётда ва халқ хўжалигида фойдаланиш 5. сутнинг кимёвий, физик ҳамда биокимёвий хоссалари ва хусусиятлари 6. ёт микрофлорани инактивация қилиш 7. ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг биологик хусусиятлари (морфологияси ва физиологияси) чорвачиликни саноат асосида ривожлантириш барча мутахассислар қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларнинг биологик хусусиятларини пухта билишларини тақозо этади. бу эса уларни боқиш, серпуштлиги ва маҳсулдорлигини ошириш, улардан унумли фойдаланиш, оз меҳнат сарфлаб, кўп ва сифатли маҳсулот етиштириш ҳамда уларни йирик чорвачилик комплекслари шароитида тўғри бошқариш имконини беради. қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларнинг биологик хусусиятларини ўрганишда морфология ҳамда физиологияси муҳим ўрин тутади. морфология организмнинг шаклини …
2
и ўргатади. организмнинг тузилиши ва функцияси тўғрисида қисқача тушунча барча ҳайвон ва паррандаларнинг танаси ҳужайралардан ва ҳужайрасиз (синтиций, симпласт ва ҳужайралараро) моддалардан ташкил топган. синтиций — ўсимталари ўзаро бирлашиб кетган тўрсимон структура ретикуляр тўқима). симпласт — протоплазма ва ядродан ташкил топган бўлиб, ҳужайра сифатида аниқлаб бўлмайди (масалан, скёлет, мускул толалари). ҳужайралараро моддалар — асосан аморф моддадан ва турли хил толалардан иборат. организмдаги барча тўқималар ҳужайрали ва ҳужайрасиз структуралардан ташкил топган бўлиб, моддалар алмашинуви, келиб чиқиши ва тузилишига кўра, ўзига хос тарихий ва индивидуал ривожланишга эга. ҳар бир тўқима эмбрион қаватларидан вужудга келади. тўқималар асосан 4 гуруҳга: эпителий ёки қопловчи тўқима; таянч-озиқлантирувчи тўқима (қон, лимфа, тўрсимон тўқима, бириктирувчи тоғай ва суяклар); мускул тўқимаси ва нерв тўқимасига бўлинади. эпителий ёки қопловчи тўқима эмбрионнинг учала (экто, мезо ва эндодерма) қаватидан ҳосил бўлади. эктодерма қаватидан терини қопловчи эпидермис; эндодермадан ичак, нафас олиш органлари ва сийдик пуфагининг шилиқ қаватини қопловчи эпителий; мезодермадан ички бўшлиқ, зардоб …
3
суяклар) киради. мускул тўқимаси қисқарувчан миофибрилл толалардан ташкил топгани ҳолда, қўзғатувчи импульслар таъсирида ҳаракатга келади. мускул тўқимаси келиб чиқиши, физиологик хоссалари ва тузилишига кўра уч гуруҳга: силлиқ мускул, кўндаланг-тарғил мускул ва юрак мускулига бўлинади. силлиқ мускуллар асосан қон томирлар деворида, шунингдек, найсимон ички органлар (ошқозон, ичак, бачадон)нинг девор қисмида, терида учравди. кўндаланг-тарғил мускуллар асосан скелет мускулларидир; тил мускули, кўз соққасини ва ҳиқилдоқни ҳаракатга келтирувчи мускуллар ҳам шу группага киради. улар тез қисқариш хусусиятига эга. юрак мускуллари муҳим қават - миокардни ташкил қилади. улар автоматик равишда ишлайди. юрак мускулларининг кўндаланг-тарғил мускуллардан фарқи шундаки, юрак мускули толаларининг ўзаги уларнинг қисқарувчи қисмига, миофибриллар эса ўзак атрофига, яъни сарколеммага яқин жойлашади. кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг атипик мускул толалари яхши ривожланган, миофибриллари кам бўлади. нерв тўқимаси организмда нерв системасини ташкил этади ва икки хил ҳужайрадан иборат бўлади. лекин нейрон нерв тўқимасининг асосий бирлиги ҳисобланади. узун ўсимтали нейрон нейрит (аксон), қисқа ўсимталилари дендрит дейилади. нейроглиялар ҳужайра сифатида …
4
риш, урчиш ва кўпайиш, нерв ҳамда ички секреция органлар системасидан иборат бўлиб, улар бир-бири билан боғлиқ ҳолда функция бажаради ва яшайди. организмнинг ҳаёти моддалар алмашинуви, муҳитга мослашиш, урчиш, кўпайиш ва ўз-ўзини бошқариш каби хусусиятлари билан белгиланади. организмнинг бир бутунлик хусусияти асосан қон ва нерв системаси ёрдамида таъминланади. бошқариш вазифасини нерв системаси бажаради. бинобарин, барча ҳайвонлар организмининг турли муҳит шароитига мослашишида нерв системасининг роли ва вазифаси бениҳоя катта ва муҳимдир. ҳайвон танасининг таркиби асосан турли кимёвий элементлардан ташкил топган бўлиб, икки катта (органик ва анорганик) қисмдан иборат. органик қисми оқсил, углевод ва ёғлардан ташкил топган. анорганик қисми асосан сув (50—80%) ва турли хил минерал моддалардан иборат. бунда кальций, фосфор элементлари кўпроқ учрайди. бу моддалар бошқа минерал моддалар каби ҳаётий аҳамиятга эга. улар қон ва тўқималарда ҳам учрайди. агар уларнинг миқдори нормадан камайса, ҳайвон касалланади — рахит бўлади, маҳсулдорлиги пасаяди. ҳаракат аъзолари. скелет ва мускуллар ҳаракат аъзоларини ташкил этади. скелет маълум тартибда …
5
ддаларнинг парчаланишини жадаллаштиради, содда ҳолга келтиради ва шимилишини осонлаштиради. бунда оқсил, ёғлар, углеводлар каби озиқ моддалар маълум ферментлар томонидан парчаланади. шимилган озиқ моддалар қонга ўтади ва у орқали бутун организмга тарқалади. аъзолар ана шу йўл билан озиқланади. чорва молларининг овқат ҳазм қилиш аъзолари оғиздан бошланади, сўнг ҳалқум, қизилўнгач, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак келади. шунингдек, бу системага қулоқ олди, жағ ва тил ости сўлак безлари ҳамда ошқозон ости бези ва жигар киради. озиқ оғизда тишлар ёрдамида майдаланади, сўлак билан аралашади ва қизилўнгач орқали ошқозонга тушади. ошқозон турли чорва молларида турлича тузилган. кавш қайтарувчиларда (қора-моллар, қўйлар, эчкилар ва туяларда) у тўрт бўлимдан (сиқма ёки оддий қорин, тўрқорин, қатқорин ва ширдондан) иборат. от ва чўчқаларнинг ошқозони бир камерали бўлгани учун овқат бир жойда ошқозон шираси ферментлари ва ундаги бошқа моддалар таъсирида парчаланиб, шимилишга тайёр ҳолга келади. ошқозон-дан озиқ ичакка ўтади, у ерда ошқозон ости бези ва жигардан ажралиб чиқадиган ўт суюқлиги билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гўшт" haqida

1404225087_52205.doc t t dt ò t t dt pa ò = гўшт, сут маҳсулотлари кимёси гўшт, сут маҳсулотлари кимёси режа: 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг биологик хусусиятлари (морфологияси ва физиологияси) 2. гўштни қайта ишлаш жараёнида олинадиган маҳсулотлардан фойдаланиш 3. чорва молларининг эндокрин-фермент маҳсулот-лари ва уларга дастлабки ишлов бериш 4. чорва моллари қўшимча маҳсулотларидан тиббиётда ва халқ хўжалигида фойдаланиш 5. сутнинг кимёвий, физик ҳамда биокимёвий хоссалари ва хусусиятлари 6. ёт микрофлорани инактивация қилиш 7. ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг биологик хусусиятлари (морфологияси ва физиологияси) чорвачиликни саноат асосида ривожлантириш барча мутахассислар қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларнинг биологик х...

DOC format, 522,0 KB. "гўшт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: гўшт DOC Bepul yuklash Telegram