сутни соғиб олиши ва унда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар

DOC 79,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476465033_65550.doc сутни соғиб олиши ва унда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар режа: 1. сутнинг ҳосил бўлиш жараёни. 2. сигирларни соғишга тайёрлаш. 3. соғиш усуллари. 4. сигирларни соғишда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар. таянч иборалар. без тўқимаси, эпителиал тўқима, алвеола, синтез, сут систернаси, сут таркибини хосил қилувчилар, гипофиз, окситотсин, рецептор, аппарат, икки такли – уч тактли аппарат,волга ва да-2 “майга” соғиш аппаратлари, ад-100а, удс-3а, дас-2б, адм-8, танден-удт 6, елочка-уде 8, пулсатор, коллектор, дизенфекцияловчи моддалар. сутнинг ҳосил бўлиш жараёнлари. елин асосан без тўқимасидан ташкил топади. без тўқимаси алвеолалардан ташкил топиб, унинг ички қисми эпителиал тўқимадан иборат. алвёолаларнинг эпителиал тўқимасида сут ҳосил бўлади. у аввал алвеолаларда, сўнгра сут канали ва йўлларида тўпланиб улар орқали сут цистернасига ўтади ва йиғилади. елин сўрғичлари орқали сут соғиб олинади. алвёолалар сирт томонидан бириктирувчи тўқима билан қопланагн унда қон ва нерв томирлари мавжуд. сутнинг таркибий қисми бўлишида шу қон томирлари орқали келган қондан синтезланади. сут безларига келаётган ва ундан чиқиб …
2
ича изоҳлаш мумкин. сўрғич териларида жойлашган нерв тугунларининг қўзғалиши бош мияга берилиб ундан гипофизга узатилади ва у окситоцин гармонини ишлаб чиқаради. гармон қонга тушиб сут безларига келади ва унинг фаолиятини жадаллаштиради. елин сфинктрларини очилишини таъминлайди. аммо сут ҳосил бўлиши ва унинг чиқарилишида бутун организм иштирок этади: юрак, қон томирлар системаси, нафаси олиш, овқат ҳазм бўлиш ва бошқалар. сут елинда соғимлар оралиғида ҳосил бўлади. сигир соғиб бўлингач сут энг аввал алвеолаларда, кичик сут каналларида 4-6 соатдан сўнг катта сут йўлларида тўпланади ва сут идиши (цистерна) тўлдирилади. агар елин ҳажмининг 80-90% сут билан тўлса, сут ҳосил бўлиши жуда секинлашади. агар соғинлар оралиғи 12-14 соатга чўзилса, сутнинг ҳосил бўлиши тўхташи мумкин. чунки, елинда ҳосил бўлган ички босим сут безлари фаолиятини тўхтатади. соғин сигирлар соғилишидан олдин соғиш учун керакли барча анжомлар соғиш ускуналари соғишга тайё бўлиши керак. оператор-сут соғувчилар қўлларини ювиб, рўмолларини ўраб, ишчи кийимларини кийиб, сигирлар елинига ишлов беради, биринчи қисм (порция) сутни …
3
ди. сигирлар машинада соғилганда 2 ва 3 тактли соғиш аппаратидан фойдаланилади. 3 тактли соғиш аппарати бузоқларни эмиш жараёнини такрорлайди, шунинг учун бунда апаратлар сигирларни соғишга қулай ҳисобланади. уларда дам олиш такти бўлиб елин вақтинча дам олади. соғим аппаратлари қуйидаги қисмлардан иборат: коллектор, пульсатор, соғиш сатили қопқоғи билан, резина найлар. коллектор – стаканда ваккумни ўзгартирибтуради ва сут йиғилшини таъминлайди. пултатор – доимий вакумни ўзгарувчан қилиб беради. уч тактли аппаратда: сўриш такти сиқиш такти ва дам олиш такти мавжуд. суриш тактида стаканнинг иккала камерасида (сўрғич ости ва стакан деворлар орасида) вакум ҳосил бўлиб, елин сўрғичидан сут чиқишини таъминлайди. сиқиш тактида стакан деворлари ораси хавога тўлдирилади (босим ҳосил бўлади), сўрғич ости камерада ваккум хосил бўлиб натижада сиқиш юзага келади, сўрғич уқалангандай бўлади. дам олиш тактида сўрғич ости ва стакан деворлари орасига хаво юборилади, натижада сўрғич дам олади. бу вақтда сўрғичда қон айланиши тикланади. узоқ тактли сўришда вақтнинг 60 фоизи сарфлаш эгаллайди, сиқиш 10% …
4
ппаратларнинг қулайлиги шундан иборатки, сигирлар секин соғилиб, уларда елин ва сўрғичлар жароҳатланиши кам кузатилади. мамлакатимизда сигирларни соғишда уч тактли “волга” аппарати, икки тактли да-2 “майга” аппарати қўлланилади келинмоқда. уч тактли аппаратлар одатда ад, 100а ва удс, 3а соғин қурилмаларида фойдаланилади. икки тактли аппаратлардан с-2б, адм-8, “тандем” удт-6, “елочка” уде-8 қуруилмалари қўлланилади. хўжаликларда барча сигирлар ҳам машинада соғиш лаёқатига турлича. баъзи сигирларни машинада соғиш умуман мумкин эмас. шунинг учун фермаларда сигирларнинг машинада соғиш лаёқатлтлилиги ветврач, зоотехник ва оператор сут соғувчилар томонидан аниқланади. улар сигирларни елин ва сўрғич тузилишига, уларни яллиғланишига, касаллигига катта эътибор бериб кузатади. машинада сут соғиш учун соғлом сигирларни айниқса елин ва сўрғичларда бирон-бир потологик ўзгариши учрамаган сигирларни ажратиш лозим. фамастит касаллигини яширин шаклга ахамият бериши учун димастин, мастидин намунаси орқали кузатув ўтказилади. машинада соғиш учун яроқли сигирлардан гурухлар тузилади. гуруҳларга елин шакли ва бўлмалари ривожланиши, сўрғич шакли сўрғичларни ердан баландлиги, сут бериши тезлиги, тоза соғилиш даражаси бир-бирига яқин …
5
ини оширишга ахамият бериш лозим. сигирларни машинада соғиш жараёни қуйидаги тизимларни ўз ичига олади: соғим апаратлари ва сигирларни соғишга таёрлаш, соғиш стаканларини сўрғичга кийдириш, соғиш, машинада охирги сутларни соғиб олиш, соғиш стаканларини сўрғичдан чиқариш, сигир елинига соғишдан сўнгги парвариш. соғиш апаратларининг барча қисмлари соғишдан олдин кўздан кечирилади, сўрғич резинаси илиқ содали сувда, сўнгра совуқ сувда ювилади. сўнгра соғиш аппарати тўғри терилганлиги кузатилади. бунинг учун аппаратнинг соғиш стаканларининг тебранишлари аниқланади. икки тактли аппаратда бир минутда тебранишлар сони 80+5 , уч тактли апаратда 60+ 5 мартани ташкил қилади. бунда стаканлар ичидаги бўшлиқ (вакум)да босим 360-400 симоб устунига тенг бўлиши лозим. агар аппаратда бирон бир качилик аниқланса у шу захотиёқ тузатилади. соғиш аппаратлари ҳар бир соғимдан сўнг яхшилаб ювилади ва иложи борича диззенфекцияланиши лозим. бунинг учун фермада алохида ювиш хонаси бўлиб унга ваккум найи киритилган бўлиши, сув ва оқова қувурлари, шамоллатиш-ҳаво алмашинуви, ванна, ювиш стенди, стол, стельаж, кийим илгич ва бошқа жихозларнинг бўлиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сутни соғиб олиши ва унда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар" haqida

1476465033_65550.doc сутни соғиб олиши ва унда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар режа: 1. сутнинг ҳосил бўлиш жараёни. 2. сигирларни соғишга тайёрлаш. 3. соғиш усуллари. 4. сигирларни соғишда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар. таянч иборалар. без тўқимаси, эпителиал тўқима, алвеола, синтез, сут систернаси, сут таркибини хосил қилувчилар, гипофиз, окситотсин, рецептор, аппарат, икки такли – уч тактли аппарат,волга ва да-2 “майга” соғиш аппаратлари, ад-100а, удс-3а, дас-2б, адм-8, танден-удт 6, елочка-уде 8, пулсатор, коллектор, дизенфекцияловчи моддалар. сутнинг ҳосил бўлиш жараёнлари. елин асосан без тўқимасидан ташкил топади. без тўқимаси алвеолалардан ташкил топиб, унинг ички қисми эпителиал тўқимадан иборат. алвёолаларнинг эпителиал тўқимасида сут ҳосил бўлади. у аввал алвеолалард...

DOC format, 79,5 KB. "сутни соғиб олиши ва унда қўлланиладиган аппарат ва қурилмалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.