сут гигиенаси

DOC 66,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1476464749_65545.doc сут гигиенаси режа: 1. сутни санитария-гигиена ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар. 2. сутни микроблар билан ифлосланиш манбалари ва уни олдини олиш. 3. сутдаги инсон хаёти учун хавфли бўлган аралашмалар 4. сут соғиб олишни ветеринария – санитария қоидалари. 5.сутнинг сифатига бўлган давлат андозасининг талаби. 6. мастит ва уни олдини олиш тадбирлари. таянч иборалар. термофил, мезофил, психрофил, болгар таёқчиси, пишлоқ таёқчаси, ацидофил таёқчаси, ичак таёқчаси, редуктаза, сутнинг синфи, бензидин намунаси, индикатор, бактериал намуна, хлорамин, трозилин, дезмол, бирламчи ва иккиламчи микроблар, антибиотик, пестицид, инсектицид, радиоактив изотоп, афлатоксин, ювувчи, дезинфекцияловчи моддалар, мастит, тенологик хусусият. сутнинг санитария – гигиена ҳолати қўйидаги кўрсаткичларга; механик аралашмалар билан ифлосланиши (тозалик гуруҳи), микроблар билан ифлосланиши, микроблар характери, кислоталиги – (нордонлиги), соматик хужайралар сони кабиларга қараб бахоланади сутнинг тозалик гуруҳи. сутдаги механик аралашмаларнинг (жун, хашак, гўнг, қум ва ҳ.к.) кўплиги, ферманинг анти – санитария ҳолатидан ва сутни сақлаш ва ташиш жараёнини нотўғри ташкил қилинганлигини билдиради. бактериялар билан ифлосланиши (синфи). бу кўрсаткич …
2
ут таркибидаги кислотани нейтраллаш учун сарфланган 0,1 нормал калий ёки натрий ишқорининг сарфига айтилади. сутнинг нордонлиги сифатини белгилаб, яхши сутда 16-18от, (1820от)гача бўлиши мумкин. сутни соғиш вақтида, ҳамда дастлабки ишлаш, ташиш ва сақлаш жараёнларида унга турли микроблар тўшади. микробларни тўлиқ тушмаслигини олдини олиш жуда қийин. сутни микроблар билан ифлосланиш манбалари қўйидагилар; сигир елини, тери ва жун қопламаси, молхона ҳавоси, сут идишлари, сузувчи мато ва аппаратлар, озуқа, ҳашоратлар, тўшама, молхона хизматчилари ва бошқалар киради. сигир елини. сигир елини сутни микроблар билан ифлолайдиган асосий манбалардан ҳисобланади. агар соғишдан олдин сигир елинига ишлов берилмаса сутга жуда кўп миқдорда микроб тўшади. агар сигир елинига соғишдан олдин ишлов бериш вақтида дезинфекцияловчи моддалар қўлланилса, микроблар миқдори 30 мартага камаяди. сочиқ 4-5 та сигир елини артилгандан сўнг, сув эса ҳар 2-3 та сигир елини ювилгандан сўнг алмаштирилиши зарур. 10 л сувга (40-45ос) 15-20 г хлорамин солиниб, елинга ишлов берилса мақсадга мувофиқдир. дастлабки улуш сутда (сўрғич) микроблар сони …
3
нтириш типи ўзгарса, озуқа сифати ёмон бўлса ичкетар касали юзага келади. озуқа тайёрлаш ва тарқатишни тўғри ташкил этиш керак. акс ҳолда молхонани санитария ҳолати ёмонлашиб, сутни сифатини пасайиши учун имконият яратилади. ҳашорат. молхонада доимий равишда ҳашоратлар, айниқса чивин кўплаб бўлади. улар орқали сутга турли микроблар тушиши мумкин. шунинг учун молхона ойнасига парда тутилади. молхоналар дезинфекцияланиши лозим. тўшама. молхонадаги тўшама таркибида кўплаб ёғ кислотали ва ачитувчи микроблар бўлади. шунинг учун тўшамалар ўз вақтида алмаштирилиши лозим. хизматчилар. молхонада ишловчи барча ходимлар доимий равишда врач кўригидан ўтиб туриши лозим. инфекцион касалликка чалинган ходимларнинг фермада ишлаши ман этилади. улар шахсий гигиенага амал қилиши керак. сут билан иситма, дезинтерия, қорин тифи касалликлари тарқалиши мумкин. шунинг учун чорвадорлар доимий равишда медицина кўригидан ўтиб туриши керак. шундай қилиб, сутда фойдали ва турли касалликларни чиқарувчи микроблар бўлиши мумкин. зооинженер бу микроорганизмларни сутга тушиш манбаини билиб, уларни бартараф этиши керак. сутда антибиотиклар, пестецидлар, радиоактив моддалар, афлотоксинлар бўлиши мумкин. турли …
4
и гипофиз гармонидир. сут соғиб олинаётган пайтда, елин сўрғичларига қўл тегиши билан сут безлари таъсирланади ва натижада нервлар орқали бош миянинг гипоталамус қисмига хабар келади ва у нейрогармон ишлаб чиқариб, гипофизга етказади. бу ўз навбатида гипофизнинг олдинги қисмидан пролактин гармонининг ажралиб чиқишига ва қонга ўтишига ўз таъсирини кўрсатади. қон орқали елинга ўтган пролактин гармони, сут безларида сут секрециясини тезлаштиради. гипофизнинг орқа қисмидан окситоцин гармони ажралиб чиқади ва сут ажралиш жараёни бошланади. сигир сутининг таркибида, қон плазмасининг таркибидагига қараганда шакар 90 – бараварга, ёғ – 20, калций – 14, калий – 9 бараварга кўп. оқсил эса 2, натрий 7 бараварга кам. қон плазмасининг таркибидаги оқсил, ёғ ва қанд сут таркибидаги оқсил, ёғ ва қанд моддаларига ўхшамайди. демак, бу моддалар сут безлари томонидан синтез қилинади. витаминлар, ферментлар, гармонлар ва минерал моддалар қон плазмасидан тўлалигича сутнинг таркибига ўтади. сут таркибида казеин, албумин ва глобулин оқсиллари мавжуд. казеин фақат сут таркибида учрайди. албумин эса …
5
гдан ортиқ. агар сигирлар яхши парваришланса ва барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилинса, сутга тушадиган бактерияларни кескин камайтириш мумкин. юқори сифатли сут соғиб олиш учун соғишнинг барча қоидаларига риоя қилиш ва ҳайвонларни сақлаш шароитига эътибор бериш керак. фермадаги барча ишчилар, айниқса сут билан алоқадор шахслар маълум қоидаларга амал қилишлари зарур; шахсий санитария дафтар тутиши, махсус кийим бўлиши, қўллари ва тирноқлари тоза бўлиши шарт. сутни микроблар билан ифлосланишини камайтириш учун молхонани доимий равишда назорат қилиш, сут идишлари ва соғиш аппаратлари тоза ва қуритилган бўлиши керак. россия всити маълумотларига кўра, саноат асосидаги камплексларда сутни микроблар билан ифлосланишининг 90%дан ортиғини, сут идишлари, соғиш қурилмаларини, сут йўллари, совутгичларни ва сақлаш жойларини антисанитария ҳолати юзага чиқарар экан. агар бу хўжаликларда сут идишлари ва соғиш аппаратлари яхши ювилиб ва дезинфекция қилинса, сутдаги бактериялар сонини 9-10 минг мартагача камайтириш мумкин. турли сут идишлари ва аппаратларини ювиш ва дезинфекциялаш учун махсус кукун (ун) симон моддалардан фойдаланиш зарур. улардан эритма …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сут гигиенаси"

1476464749_65545.doc сут гигиенаси режа: 1. сутни санитария-гигиена ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар. 2. сутни микроблар билан ифлосланиш манбалари ва уни олдини олиш. 3. сутдаги инсон хаёти учун хавфли бўлган аралашмалар 4. сут соғиб олишни ветеринария – санитария қоидалари. 5.сутнинг сифатига бўлган давлат андозасининг талаби. 6. мастит ва уни олдини олиш тадбирлари. таянч иборалар. термофил, мезофил, психрофил, болгар таёқчиси, пишлоқ таёқчаси, ацидофил таёқчаси, ичак таёқчаси, редуктаза, сутнинг синфи, бензидин намунаси, индикатор, бактериал намуна, хлорамин, трозилин, дезмол, бирламчи ва иккиламчи микроблар, антибиотик, пестицид, инсектицид, радиоактив изотоп, афлатоксин, ювувчи, дезинфекцияловчи моддалар, мастит, тенологик хусусият. сутнинг санитария – гигиена ҳолати қўйидаги кўр...

Формат DOC, 66,5 КБ. Чтобы скачать "сут гигиенаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сут гигиенаси DOC Бесплатная загрузка Telegram