оқилона овқатланишнинг мохияти

DOC 156,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708835810.doc оқилона овқатланишнинг мохияти режа: 1. оқилона овқатланиш тамойиллари 2. организмнинг энергияга бўлган талабига қараб овқатланиш тамойили 3. организмнинг энергияга бўлган талабига таъсир қилувчи омиллар ва овқатланиш режими. оқилона овқатланиш тамойиллари ҳар бир инсон дунёга яшаш учун келади. ҳаётининг асосини овқатланиш ташкил қилади, чунки овқатланишсиз яшаш мумкин эмас. лекин яшашнинг мақсади фақат овқатланишдан эмас, унинг тескарисидир, яъни яшаш учун овқатланишдан иборатдир. таниқли олим, ватандошимиз абу али ибн сино овқатланишнинг моҳияти тўғрисида шундай ёзган эди: «мен овқатланиш учун яшамайман, яшаш учун овқатланаман». ибн синонинг бу гапида чуқур маъно бор, чунки овқатланиш тўғрисидаги хозирги замон фанининг ривожи шуни кўрсатадики, соғлом ҳаётни таъминлайдиган таом организмнинг қатор талабларига жавоб бериши керак. озиқ-овқат маҳсулотлари инсон билан табиатни бир-бирларига боғлаб турадиган восита ҳисобланади. табиат маҳсулот орқали инсонга таъсир қилади, инсон эса ўз навбатида табиатга таъсир кўрсатади (расм). расм. табиат ва инсоннинг ўзаро таъсири. шундай қилиб, атроф-муҳит - маҳсулот - инсон яхлит бирликни ташкил этади. тарихий маълумотларга …
2
арда ривожланиши биринчи марта таркиби бўйича мувозанатлаштирилган таомлар билан овқатланиш концепциясини ишлаб чиқишга имкон берди. илмий изланишлар натижасида олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда xx асрнинг иккинчи ярмида ушбу концепция қайта кўриб чиқилди ва муҳим ўзгартиришлар киритилди. бунга рус олимлари академиклар а.а.покровский ва а.м.уголевларнинг қўшган ҳиссалари ўта катта бўлди. бугунги кунда ушбу концепция бўйича овқатланишни ташкил қилиш истеъмол қилинадиган таомларнинг организм сарфлаган энергиясини тўлиқ қоплашини, организмнинг мақбул ривожланиши ва фаолият кўрсатиш учун таомлар таркибида унга керакли барча моддаларнинг, шу жумладан алмашинмайдиганларининг мавжуд бўлишини ва уларнинг миқдори буйича организмга маълум бир нисбатларда тушишини ҳамда таомлар таркибий қисмларининг организм ферментлари системасига тўғри келишини назарда тутади. демак, мувозанатлаштирилган овқатланиш деганда таркибида сифати ва миқдори бўйича моддалари оптимал ҳолда бўлган таомларни истеъмол қилиш тушунилади. россия тиббиёт фанлар академиясининг академиги а.а. покровский биринчи бўлиб баланслаштирилган овқатланиш формуласини ишлаб чиқди. (жадвал). у кунига 2700-2850 ккал. (яъни 11900 кдж.) энергия сарф қиладиган кишилар учун мўлжалланган. жадвалда келтирилган маълумотлардан …
3
орини, унинг асосида эса йиллик маҳсулотлар миқдорини ва аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда мамлакат учун уларнинг керакли миқдорларини аниқлашга ҳамда экин майдонларини режалаштиришга имкон берди. бундан ташқари баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, ғалла донидан олинадиган маҳсулотлар (ун, ёрмалар), қўшимча ҳолда уларда етишмайдиган минерал элементлар ва витаминлар билан бойитилиб бошланди. озиқ-овқат корхоналарида кимёвий таркиби бўйича баланслаштирилган маҳсулотларни, масалан, маргаринларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. мувозанатлаштирилган овқатланиш концепцияси оқилона овқатланиш назариясининг негизини ташкил қилади ва қуйидаги асосий тамойилларга асосланган: - энергия балансига: - организмнинг асосий озиқа моддаларга бўлган талабини меъёрида қондиришга; · таомларни истеъмол қилиш тартибига; · таомлар таркибида барча алмашинмайдиган модда ва бирикмаларнинг муқаррар бўлишига; · таомлар таркибий қисмининг организм ферментлари системасига мос келишига ва бошқаларга. организмнинг энергияга бўлган талабига қараб овқатланиш тамойили бир кунда истеъмол қилинадиган таомлар ҳисобидан олиниши мумкин бўлган иссиқлик энергиясининг миқдори организмнинг бир кунда сарфлаган энергияга мос келиши оқилона овқатланиш назариясининг энг асосий ва биринчи тамойили ҳисобланади. маълумки, …
4
ларининг барчаси ҳам организм томонидан энергия манбаи сифатида ишлатилавермайди. биринчи навбатда ҳазм бўладиган углеводлар, кейин ёғлар, агар улар ҳам етишмаса, оқсиллар ишлатилади. углеводлар энергия олиш учун асосий манба бўлганлиги сабабли организмнинг уларга бўлган талаби ёғлар ва оқсилларга нисбатан деярли 3,5-4,5 марта кўп бўлади. таомлар таркибида организмга тушган углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг ҳаммаси ҳам ўзлаштирилмайди. адабиётлардаги маълумотларга қараганда углеводлар фақат 95,6 %, ёғлар 94,0 %, оқсиллар эса ўртача 94,5 % гача ўзлаштирилади. уларнинг қолган қисмлари ахлат, тер ва бошқа йўллар орқали организмдан чиқиб кетади. шунинг учун ҳам углеводлар, ёғлар ва оқсиллар бир граммининг махсус бомбаларда ёқилганда берадиган иссиқлик (углеводлар ўртача 4,3 ккал, ёғлар 9,45, оқсиллар 5,45) уларнинг таомлар таркибида организмга тушган бир граммининг берадиган иссиқлигидан (углевод ва оқсилларнинг 1 г.ми 4 ккал, ёғларнинг 1г.ми 9 ккал) анча паст. организмга тушган углеводлар, ёғлар ва оқсиллар 1 г. нинг энергия бериш коэффициентларига қараб, ҳар бир таомнинг энергия бериш имкониятини ҳисоблаб чиқиш мумкин. унинг …
5
ми таом учун ишлатилган миқдори, г. маҳсулотнинг 100 г. даги миқдори, г. таом тайёрлаш учун ишлатилган маҳсулотдаги миқдори, г. угл евод ё ғ о қсил угл евод ё ғ оқс ил карто шка 200 16,5 0 ,4 2 ,5 33,0 0 ,8 5,0 гўшт 54 - 1 6 1 8,6 - 8 ,64 10,4 мой 30 - 9 9,9 - - 2 9,97 - жами - - - - 33,0 3 9,41 15,9 таомнинг энергетик қиймати (э): э= ук1 + ек2 + ок1, ккал, бу ерда у, е, о - мос равишда таомдаги углеводлар, ёғлар ва оқсиллар миқдори, г; к 1 - 1 г. углевод ёки оқсилнинг энергия бериш коэффициенти; к2 - 1 г. ёғнинг энергия бериш коэффициенти. э= 33 4 + 39,41 9 + 15,9 4= 550,3 ккал. одам яшаши мумкин бўлган ёшига нисбатан қисқа умри даврида ўзининг вазнига кўра 1575 кўп озиқ-овқат маҳсулотларини таом сифатида истеъмол қилади (жадвал). …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оқилона овқатланишнинг мохияти" haqida

1708835810.doc оқилона овқатланишнинг мохияти режа: 1. оқилона овқатланиш тамойиллари 2. организмнинг энергияга бўлган талабига қараб овқатланиш тамойили 3. организмнинг энергияга бўлган талабига таъсир қилувчи омиллар ва овқатланиш режими. оқилона овқатланиш тамойиллари ҳар бир инсон дунёга яшаш учун келади. ҳаётининг асосини овқатланиш ташкил қилади, чунки овқатланишсиз яшаш мумкин эмас. лекин яшашнинг мақсади фақат овқатланишдан эмас, унинг тескарисидир, яъни яшаш учун овқатланишдан иборатдир. таниқли олим, ватандошимиз абу али ибн сино овқатланишнинг моҳияти тўғрисида шундай ёзган эди: «мен овқатланиш учун яшамайман, яшаш учун овқатланаман». ибн синонинг бу гапида чуқур маъно бор, чунки овқатланиш тўғрисидаги хозирги замон фанининг ривожи шуни кўрсатадики, соғлом ҳаётни таъминлайдиган ...

DOC format, 156,0 KB. "оқилона овқатланишнинг мохияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.