аҳоли гуруҳларининг оқилона овқатланиши бўйича амалий кўрсатмалар

DOC 214.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1708835722.doc аҳоли гуруҳларининг оқилона овқатланиши бўйича амалий кўрсатмалар режа: 1. овқатланиш қоидалари 2. болалар ва ўсмирларнинг оқилона овқатланиши 3. мактаб ўқувчиларининг оқилона овқатланиши 4. талабаларнинг оқилона овқатланиши 5. кексаларнинг оқилона овқатланиши овқатланиш қоидалари баъзи бир кишилар мазали овқат бўлса, уни истеъмол қилишни ҳамма ҳам уддалайверади ёки масаллиғи бўлса овқат тайёрлаш қийин эмас, дейишади. лекин, одамлар овқатланишда ва овқат тайёрлашда кўп хатоларга йўл қўяди. овқатга ишлатиладиган маҳсулотлардан ва улар таркибидаги фойдали моддалардан ҳар доим ҳам тўлиқ ҳолда фойдалана олмайди. кўп ҳолларда масаллиқларнинг ярми ёки бундан ҳам кўпроғи беҳуда сарфланади. баъзан эса овқат тайёрлашда оддийгина кимёвий жараёнларнинг фарқига бормаслик туфайли фойда ўрнига зарар кўрилади. маълумки, бундай хатоликлар бир қатор кассаликларга олиб келиши мумкин. кейинги йилларда овқатланиш ва овқат тайёрлаш жараёнларида қўлга киритилган муваффақиятларнинг (янги таомлар, ширинликлар, ичимликларнинг яратилиши, электр ёки газли ўчоқларда таомлар тайёрлаш ва ҳоказо) фойда келтириши билан бир қаторда зарарли томонлари ҳам йўқ эмас. шу боисдан ҳам олдин овқатланиш борасида, …
2
ари соғлом, ёш, кучга тўла одамлар бундай аҳволга тушмаслиги ҳам мумкин, чунки уларнинг таом ҳазм қилиш системаси бақувват бўлиб, анча эскирган таомларни қайта ишлаб, ҳазм қилиб юборади. ёши анчага борган ёки бемор одамларда бундай ички имкониятлар бўлмаслиги туфайли қолган таомлар истеъмол қилинса, юқорида эслатилган нохуш ҳолатлар келиб чиқади. масаланинг яна бир муҳим томони шундаки, агар пиширилган таом бизнинг иссиқ иқлим шароитида узоқ туриб қолса, кўрсатилган жараёнлардан ташқари, ҳар хил микроорганизмлар тез кўпайиб кетади, таом ўзининг сифатини тамоман йўқотиб қўяди. ёзда овқатланиш билан боғлиқ бўлган заҳарланишларнинг ҳам асосий сабаби шунда. шунинг учун ҳам умумий овқатланиш корхоналарида, дам олиш уйларида, ёзги оромгоҳларда ва рўзғорда таомни бугун тайёрлаб қўйиб, эртага ишлатиш одатидан тамоман воз кечиш керак. ота-боболаримиз овқат тайёрланганидан кейин уни ўша куни истеъмол қилиш қоидасига азалдан амал қилиб келишган. иккинчидан, крахмалга бой маҳсулотлардан тайёрланган таомлар, масалан, бўтқалар, эртанги кунга қолдирилганда эскириб, крахмал молекулалари ўртасида жуда ҳам кўп янги қўшимча боғлар пайдо бўлади. …
3
ҳисобга олиш керак. масалан, баҳор ва ёз пайтлари кундалик рационнинг кўп қисмини ўсимлик маҳсулотлари, мевалар, полиз маҳсулотлари ташкил қилиши мақсадга мувофиқ. бундан олдинги бобларда кўрсатиб ўтилганидек, ёзнинг иссиқ кунларида эса муҳит ҳароратининг организм ҳароратига яқинлашиб қолиши ёки ундан юқори бўлиши танадаги ортиқча ҳароратнинг ташқарига ўтишини жуда қийинлаштиради. шунинг учун ҳам ёз кунлари таомнинг кўп истеъмол қилиниши кишини қийнаб қўяди. одам ўзини ёмон сеза бошлайди, нафас олиш оғирлашади, кўп миқцорда сув, чой ичади. шунга қарамасдан, кўпгина чойхона ва ошхоналарда тушлик учун ёғли овқат тайёрлаш одат тусига кириб қолган. ишдан чарчаб, оч қолиб келган киши бу овқатлардан ейишга мажбур, натижада юқорида эслатиб ўтилган нохуш ҳолатлар кузатилиб, кишининг соғлиғи ва меҳнат унумдорлигига путур етади. жазирама иссиқ кунлари ота-боболаримиз тушликда асосан сузмадан, совуқ сувда тайёрланган айрон, қовун-тарвуз, узум ва шунга ўхшаш меваларни уй нони билан, иссиқ овқатларни эса кечга яқин, салқин тушиши билан тайёрлаб истеъмол қилишган. бундай овқатланиш тартиби табиийроқ бўлиб, сиҳат-саломатликни таъминлашда жуда …
4
кўпинча очлик ва иштаҳа туйғусисиз овқатланиш натижасидир. шунинг учун овқатланиш вақтида таомдан етарли даражада баҳраманд бўлишда яхши кайфият ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. овқатланиш шошилинч равишда бўлмаслиги керак. лекин, баъзан вақтни қизғаниб, йўл-йўлакай овқатланаётганларни кўрасиз, бу албатта нотўғри. ҳар қандай шароитда ҳам шошмасдан овқатланиб олишга вақт топса бўлади. шошилиб ейилган овқатнинг мазасини етарли сезмай қоласиз, кейин у оғиз бўшлиғида етарли даражада майдаланиб, сўлак билан яхши аралашмайди. меъда ва ичакларда истеъмол қилинган овқат таркибига мос ферментлар кам ажралади ёки ажралганида ҳам заиф бўлади. бу ҳолатлар овқатнинг яхши ҳазм бўлмаслигига, қолаверса, меъда-ичак касалликларига олиб келади. олтинчидан, овқатланганда тўйиб олмаслик керак, турганда очлик туйғуси озмунча сақланиб қолгани маъқул, шунда таом енгил ҳазм бўлади. аксарият ҳолларда иштаҳа билан истеъмол қилинадиган таомнинг умумий энергияси сарф қилинадиган жисмоний ва аклий меҳнат, организм ҳарорати ва бошқалардан кўп бўлади, чунки саломатлик учун етарли таом меъёрини аниқ билиш қийин. ортиқча овқат истеъмол қилишдан киши ўзини сақлаши учун доимий …
5
аълум миқдорда озиқ-овқат ҳам белгилаб берар экан. кимки уни тезроқ еб битирса, умри ҳам шунча тез тугар экан. бундан чиқадиган мантиқий хулоса шуки, озиқ-овқатлар қанча тежаб истеъмол қилинса, умр шунча узун бўлади. болалар ва ўсмирларнинг оқилона овқатланиши маълумки, болалар ва ўсмирлар организми катта кишилар организмидан фарқ қилиб, биринчидан, уларда кўпгина орган ва аъзолар ривожланишда бўлади. иккинчидан, улар асаб тизимида қўзғалиш жараёни тўхталиш устун туради, ўзлари анча серҳаракат бўлишади. учинчидан, ноқулай муҳит омиллари (заҳарли моддалар, иссиқ ёки совуқ ҳарорат, паст ёки юқори босим, очлик, уйқусизлик, руҳий-ҳиссий қўзғалишлар ва ҳоказолар) кучли даражада таъсир қилади. тўртинчидан, улар ширинликларни жуда хуш кўрганидан бошқа асосий озиқ моддаларини емасликка ҳаракат қилади. санаб ўтилган жараёнларнинг бола организми шаклланишига салбий таъсир этишининг олдини олишда оқилона овқатланиш қоидаларига риоя қилиш муҳим омил ҳисобланади. бундай овқатланишга болани ўргатиш ва уни ташкил қилиш ўзига хос қийинчиликларга эга, бинобарин, бу ёшдагиларнинг аксарият қисми овқатланиш ва таом ҳазм қилиш физиологияси ва биокимёси борасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "аҳоли гуруҳларининг оқилона овқатланиши бўйича амалий кўрсатмалар"

1708835722.doc аҳоли гуруҳларининг оқилона овқатланиши бўйича амалий кўрсатмалар режа: 1. овқатланиш қоидалари 2. болалар ва ўсмирларнинг оқилона овқатланиши 3. мактаб ўқувчиларининг оқилона овқатланиши 4. талабаларнинг оқилона овқатланиши 5. кексаларнинг оқилона овқатланиши овқатланиш қоидалари баъзи бир кишилар мазали овқат бўлса, уни истеъмол қилишни ҳамма ҳам уддалайверади ёки масаллиғи бўлса овқат тайёрлаш қийин эмас, дейишади. лекин, одамлар овқатланишда ва овқат тайёрлашда кўп хатоларга йўл қўяди. овқатга ишлатиладиган маҳсулотлардан ва улар таркибидаги фойдали моддалардан ҳар доим ҳам тўлиқ ҳолда фойдалана олмайди. кўп ҳолларда масаллиқларнинг ярми ёки бундан ҳам кўпроғи беҳуда сарфланади. баъзан эса овқат тайёрлашда оддийгина кимёвий жараёнларнинг фарқига бормаслик туфайли фойда ў...

DOC format, 214.0 KB. To download "аҳоли гуруҳларининг оқилона овқатланиши бўйича амалий кўрсатмалар", click the Telegram button on the left.