оқилона овқатланиш назарияси ва овқатланиш концепциялари

DOC 137,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708835772.doc оқилона овқатланиш назарияси ва овқатланиш концепциялари режа: 1. оқилона овқатланиш назарияси 2. ҳар хил маҳсулот турини алоҳида истеъмол қилиш концепцияси 3. ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилиш концепцияси оқилона овқатланиш назарияси инсон овқат ва ҳаво билан тирик, унинг озиқа моддалари ҳисобидан унади-ўсади ҳамда жисмоний ва ақлий фаолият кўрсатади. шу сабабли ҳам овқатланиш масаласи бутун инсониятни ташвишга солиб келган. тарихдан маълумки, овқатланиш билан илмий қизиқиш тарихи эрамизгача iii-ii асрларда яшаб ўтган қадимий юнон мутаффакири аристотел ва қадимий рим ҳакими гален номлари ҳамда бундан 1000 йил олдин яшаб ўтган юртдошимиз абу али ибн сино ва бошқа олим ва мутафаккирлар номлари билан боғланган. нооқилона овқатланишда истеъмол қилинадиган таом соғлиқ, яхши кайфият, жисмоний куч манбаидан касалликлар манбаига айланиб бориши мумкин. бугунги кунда овқатланиш соҳасида дунё мамлакатларида фаолият кўрсатаётган олимларнинг фикри бўйича сабаблари кўзга кўриниб турмаган касалликларнинг 99% нооқилона овқатланишдан келиб чиқади. шу сабабли ҳам умумий овқатланиш корхоналарида ва уй шароитларида аҳолининг овқатланишини оқилона ташкил қилиш …
2
, уларнинг тузилиши ва инсон организмидаги аҳамияти тўғрисида катта ҳажмда назарий билимлар шаклланган бўлиб, улар xix-xx асрларда оқилона овқатланиш бўйича илмий-тадқиқот ва амалий ишларнинг интенсив равишда олиб борилишига асос бўлди. xix асрнинг 80-йилларида таомлар таркибида оқсиллар, углеводлар, ёғлар ва минерал моддалардан ташқари организм учун энг муҳим бўлган бошқа моддалар ҳам бўлиши кераклиги тўғрисида рус олими н.и. лунин томонидан илк бор фикр берилгандан кейин илмий изланишлар натижасида витаминлар тўғрисида қатор маълумотлар олинди ва 1912 йилда полшалик олим казимир функ биринчи бўлиб тиамин витаминини маҳсулотлар таркибидан ажратиб олди ва унинг хоссаларини ўрганди. юқорида кўрсатилганлардан ташқари xix асрнинг иккинчи ярмида немис физиологи карл фойт организмда углеводлар ва ёғларнинг шиддатли парчаланиши жисмоний иш бажариш билан боғлиқлигини тасдиқлайди, меҳнатнинг ҳар хил интенсивлигида организмнинг энергияга бўлган талабини ўрганди ва биринчи бўлиб, бир кунлик таомда бўлиши керак бўлган оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдорларини таклиф қилди. у бошлаган ишни хх асрда рус олимлари м.н.шатерников ва о.пмолчановлар мувоффақиятли давом …
3
фаолиятининг асосий йуналишлари аҳоли овқатланишининг илмий асосларини яратишдан иборат бўлди. овқатланиш бўйича бутун иттифоқ кенгашининг 1927 йилдаги қарори асосида 1930 йилда биринчи бўлиб овқатланиш бўйича марказий давлат институти ташкил қилинди ва кейинроқ эса у тиббиёт фанлари академияси қошидаги овқатланиш институтига айлантирилди. илмий -тадқиқот муассасаларининг кенг тармоқда ташкил қилиниши овқатланиш соҳасида оламшумул аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар қилиш ва муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилиш учун замин бўлиб хизмат қилади. ўтган асрнинг биринчи ярмида собиқ иттифоқ аҳолиси учун илк бор овқатланиш меъёрлари ишлаб чиқилди ва урушдан кейинги тикланиш йилларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштиришга асос қилиб олинди. бундан ташқари таниқли рус физиологи и.п. павлов ва унинг шогирдлари томонидан шартли рефлекслар назариясининг яратилиши кунига овқатланиш сонини, вақтларини исботлашда ҳамда қорин очиш ва тўйиш сезгиларининг механизмини очиб беришда катта аҳамиятга эга бўлди. таъм ва ҳид берувчи моддаларнинг таом ҳазм қилишдаги аҳамияти ўрганилди. худди шунингдек, ўтган асрнинг биринчи ярмида туйинмаган ёғ кислоталарининг инсон ҳаёти ва соғлигидаги …
4
та аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланди. турли мамлакатлар аҳолиси овқатланишининг ўзига хос хоссаларини ўрганиш шуни кўрсатдики, йўғон ичакнинг рак касаллиги кўп миқдорда гўшт, ёғ ва юқори даражада рафинацияланган маҳсулотларни (шакар, олий навли унлардан тайёрланган нонлар ва ш. ў.) истеъмол қиладиган одамлар ўртасида жуда ҳам тез учраб туради. бундан ташқари, овқатланиш институтида 30 йил давомида ва чет мамлакатларда ўтказилган экспериментал материаллар шуни кўрсатдики, углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва витаминлар ҳамда аминокислоталар ва ёғ кислоталари одам организми томонидан ўзлаштирилишида бир-бирларига ўзаро таъсир кўрсатишади. масалан, таомдаги углеводларнинг катта миқдори оқсиллар, ёғлар ва в1, в6 витаминларининг кўп миқдорда тушишини талаб қилади, шу билан бир вақтда таомда в1 витаминининг ва ўсимлик мойлари миқдорининг камайиши оқсилга бўлган талабни пасайтиради. бунинг асосида истеъмол қилинадиган таомлар таркибида организм томонидан ўзлаштириш даражаларига ўзаро таъсир кўрсатадиган моддаларни оптимал мувозанатлаштирилган нисбатларда бир вақтнинг ўзида таъминлаш ва унинг учун эса таомлар турли хил маҳсулотлар аралашмаларидан тайёрланиши кераклиги тўғрисида илмий хулоса чиқарилди. ушбу хулоса асосида …
5
чак ҳужайралари юзасида таом ҳазм қилиш (мембрана ёрдамида) тури ва озиқа моддалари нафақат таомлар таркибидан, йўғон ичак микроорганизмлари фаолияти натижаларида ҳам қонга ўтиши тасдиқланди. юқорида келтирилган маълумотлар асосида қуйидаги илмий хулосага келиш мумкин: xix ва хх асрлар давомида қилинган кашфиётлар ҳамда илмий изланишлар натижалари аҳолининг ёшини, жинсини, меҳнат фаолияти турларини, иқлим ҳамда ижтимоий ҳаёт шароитларини ҳисобга оладиган овқатланиш назариясини тўлиқ шакллантиришга ва уни янада такомиллаштириш учун мезон бўлаолади. бирданига шуни айтиш керакки, оқилона овқатланиш назарияси истеъмол қилинадиган таомлар таркибида озиқа ва биологик актив моддаларнинг миқдорлари ва миқдорий нисбатлари организм талабларига мос келишига, барча алмашинмайдиган ва организм учун зарур бўлган бошқа моддаларнинг бўлишига, унинг учун эса таомлар тайёрлашда ишлатиладиган ва таом сифатида истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ассортименти катта бўлишига асосланган. оқилона овқатланиш назариясига хос талаблардан яна бири шартли рефлекслар назариясига асосланган ҳолда ёшига, жинсига ва меҳнат фаолиятига қараб, таомларни фақат маълум бир вақтларда ва шошилмасдан маромида истеъмол қилишдан иборат. бундан ташқари, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оқилона овқатланиш назарияси ва овқатланиш концепциялари" haqida

1708835772.doc оқилона овқатланиш назарияси ва овқатланиш концепциялари режа: 1. оқилона овқатланиш назарияси 2. ҳар хил маҳсулот турини алоҳида истеъмол қилиш концепцияси 3. ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилиш концепцияси оқилона овқатланиш назарияси инсон овқат ва ҳаво билан тирик, унинг озиқа моддалари ҳисобидан унади-ўсади ҳамда жисмоний ва ақлий фаолият кўрсатади. шу сабабли ҳам овқатланиш масаласи бутун инсониятни ташвишга солиб келган. тарихдан маълумки, овқатланиш билан илмий қизиқиш тарихи эрамизгача iii-ii асрларда яшаб ўтган қадимий юнон мутаффакири аристотел ва қадимий рим ҳакими гален номлари ҳамда бундан 1000 йил олдин яшаб ўтган юртдошимиз абу али ибн сино ва бошқа олим ва мутафаккирлар номлари билан боғланган. нооқилона овқатланишда истеъмол қилинадиган таом соғлиқ, яхши ...

DOC format, 137,0 KB. "оқилона овқатланиш назарияси ва овқатланиш концепциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.