бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва концепциялари

DOC 162.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405951398_57253.doc бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва концепциялари режа: 1. бухгалтерия ҳисобининг таърифи. 2. бухгалтерия ахборотининг фойдаланувчилари. 3. молиявий ва бошқарув ҳисоби. 4. бухгалтерия ҳисобининг концепциялри. 5. бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари. 1.бухгалтерия ҳисобининг таърифи. бухгалтерия ҳисобини бизнес тили дейишади. бу бежиз эмас, чунки бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтирувчи унинг хўжалиги фойда берадими,, йўқми, у ўз зиммасидаги мажбуриятларни уза оладими каби саволларга жавоб топишга тўғри келади. бу саволларга бухгалтерия ҳисобини билиш ва унинг маълумотларини тўғри таҳлил қила олиш орқалигина жавоб олиш мумкин. шу сабабли ҳам бухгалтерия ҳисоби фанини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. фанни ўрганиш одатда унинг таърифини беришдан бошланади. бухгалтерия ҳисобининг бозор иқтисодиётига мос келувчи таърифини бериш учун унинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришдаги ўрнини аниқлаб олиш зарурдир. мамлакатимиз бухгалтерлари анъанавий равишда бухгалтерия ҳисобини алоҳида бир тизим кўринишида эмас, балки хўжаликдаги умумий ҳисоб тизимининг бир бўлаги сифатида ўрганишади. ҳар кандай хўжаликни юритиш учун уни доимо кузатиб туришни ташкил қилиш сўралади. ана шу …
2
мраб олади: 1. тезкор ҳисоб. 2. статистик ҳисоб. 3. бухгалтерия ҳисоби. уларнинг қисқача мазмуни, вазифаси ҳамда бир-биридан асосий фарқларини қуйидагича тавсифлаш мумкин. тезкор ҳисоб одатда ишлаб чиқариш жойларида, цех, омбор ва бошқа шу каби бўлимларда юритилади, унинг маълумотлари корхона миқёси билан чегараланади. унинг маълумоти корхона фаолиятини кундалик бошқариш учун ишлатилади. мисол тариқасида, бир сменада ишлаб чиқарилган махсулот хажми, харидорларга жўнатилган махсулот хажми, ишга келганлар сони ва ҳ.к. бу маълумотларни менежерлардан телефон орқали, ёзма, оғзаки олиш мумкин. демак, тезкор маълумотларни фақат эхтиёж туғилгандагина олинар экан, шу сабабли эса улар узлуксиз эмас. тезкор ҳисоб хўжалик фаолияти айрим жараёнларига, улар амалга оширилаётган пайтда, уларга таъсир кўрсатиш мақсадида алоҳида хўжалик жараёнларини жорий кузатиш ва назорат туридир. маълумотларнинг тезкор равишда олиниши ва ишлатилиши- бу тезкор ҳисобнинг асосий хусусияти. статистик ҳисоб ёки статистика эса иқтисодиёт, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда оммавий тусдаги ходисаларни ўрганади. корхоналарда статистик ҳисоб ишлаб чиқарилган махсулот, ишчи кучи ва бошқалар ҳақидаги маълумотларни …
3
эттирилиши билан белгиланади. масалан, ходимларга иш хаки берилганда фақатгина кассадаги пул озайибгина колмайди, балки корхонанинг ўз ходимларидан қарзи ҳам камаяди. ана шу белгилари билан бухгалтерия ҳисоби тезкор ҳамда статистик ҳисобдан фарқ қилади. энг муҳими эса шундаки, бухгалтерия ҳисоби бу хужжатли ҳисоб, яъни ундаги барча операциялар у ёки бу хужжатлар асосида акс эттирилади. хўжаликни самарали юритиш учун учала турдаги ҳисобни биргаликда қўллаш даркор. бунда уларнинг тўлиқлигини, ўз вақтидалигини ва ишончлилигини таъминлаш лозим. “бухгалтерия ҳисоби нима?“ деган саволга жавоб бериш учун юқоридаги таъриф етарли эмаслигини унўтмаслигимиз керак. бухгалтерия ҳисобига турли нуктаи назардан бир неча хил таърифни бериш мумкин. биринчи таърифни юқорида келтирдик. иккинчи таъриф бўйича эса бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолиятини бошқаришнинг функцияларидан бири деб, учинчи таърифни, махсус билимлар тизими, яъни фан деб, туртинчи таърифни эса корхоналар хўжалик фаолиятини тавсифловчи ахборотлар тизими деб бериш мумкин. хақиқатан, бухгалтерия ҳисоби корхоналарни бошқаришдаги режалаштириш, ташкил қилиш, назорат ва таҳлил каби фукциялардан биридир. унинг маълумотлари асосан назорат …
4
ҳолда хужжатлар ёрдамида рўйхатга олиш орқали корхона мулкининг, мажбуриятлари ва ҳисоб-китобларининг, иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва харакатини акс эттирувчи моделлаштирилган ахборот тизимидир. бу таъриф унинг вазифаси, объектлари, усулларини ўрганишга энг қулай йўналтирувчи бўлиб хизмат қилади, деб уйлаймиз бухгалтерия ҳисобининг ўтган хх асрнинг 70- йилларигача берилган олдинги таърифларида асосий эътибор унинг анъанавий функцияси - счётларни юргизиш билан боғланарди.1970 йилда америка нуфузли бухгалтерлар нститути бухгалтерия ҳисобининг функцияси бошқарув қарорлари қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳақидаги молиявий ҳарактердаги миқдорий ахборот билан таъминлаш эканлигини эълон қилди. шундай қилиб, замонавий бухгалтер фақатгина счётларни юргизиш билангина шуғулланмаслиги, балки у режалаштириш ва қарорлар қабул қилиш, назорат ва раҳбарнинг эътиборини жалб қилиш, фаолиятга баҳо бериш ҳамда уни шарҳлаш, аудиторлик текширувидан ўтказиш кабиларни қамраб олувчи кенг миқёсдаги фаолият билан шуғилланмоғи лозим экан. замонавий бухгалтер у тайёрлаган ахборотдан фойдаланувчиларнинг барчасининг, улар ички ёки ташқи бўлишидан қатъий назар, талабларини қондириши керак экан. бу жиҳатдан қуйидаги таъриф энг маъқўлидир: бухгалтерия ҳисоби маълум …
5
эса ундан чиқиш ҳисобланади. ҳисоб ўз олдидаги вазифаларни давр талаби асосида бажариши учун турли ўлчов бирликларидан фойдаланиш имкониятига эгадир. бухгалтерия ҳисобида натура меҳнат ва пул ўлчов бирликларидан фойдаланилади 2.бухгалтерия ахборотининг фойдаланувчилари ўзбёкистон республикасининг бозор иқтисодиётига ўтиши бухгалтерия ҳисоби олдида турган вазифаларнинг тубдан ўзгаришига олиб келди. бозор иқтисодиёти муносабати билан ҳаётга турли хўжалик юритиш ва мулкчилик шакллари, жумладан, давлат корхоналари билан бир қаторда ширкатлар, хиссадорлик жамиятлари, қўшма ва кичик корхоналар кириб келди. айнан шу шароитда фойда ва самарадорлик кўрсаткичлари барча бошқарувчиларнинг диққат марказида бўла бошлади. корхоналар хўжалик юритиши тобора мураккаблашиб кетиши, бошқарув назарияси ва амалиётининг замонавий иқтисодий билимлар ҳисобига, асосан, бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилга таяниб ривожланиши кераклигини такозо этади. юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳозирги шароитда бухгалтернинг ахборот билан таъминлаш вазифаси айниқса яккол намоён бўлмокда. агар ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини оширишда корхона фаолиятини ишлаб чиқаришнинг барча босккичлари бўйича тавсифловчи ҳисоб-бухгалтерия маълумотлари катта аҳамиятга эга бўлса, корхона билан алоқадорлар (таъминотчи , харидор, инвестор, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва концепциялари"

1405951398_57253.doc бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва концепциялари режа: 1. бухгалтерия ҳисобининг таърифи. 2. бухгалтерия ахборотининг фойдаланувчилари. 3. молиявий ва бошқарув ҳисоби. 4. бухгалтерия ҳисобининг концепциялри. 5. бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари. 1.бухгалтерия ҳисобининг таърифи. бухгалтерия ҳисобини бизнес тили дейишади. бу бежиз эмас, чунки бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтирувчи унинг хўжалиги фойда берадими,, йўқми, у ўз зиммасидаги мажбуриятларни уза оладими каби саволларга жавоб топишга тўғри келади. бу саволларга бухгалтерия ҳисобини билиш ва унинг маълумотларини тўғри таҳлил қила олиш орқалигина жавоб олиш мумкин. шу сабабли ҳам бухгалтерия ҳисоби фанини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. фанни ўрганиш одатда унинг таърифини бериш...

DOC format, 162.0 KB. To download "бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва концепциялари", click the Telegram button on the left.