бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари

DOC 105,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1407757677_58416.doc бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари режа: 1. бухгалтерия ҳисобининг методлари. 2. бухгалтерия ҳисобининг принциплари. 3. бухгалтерия ҳисобининг функциялари 3.1. бухгалтерия ҳисобининг методлари корхона маблағларининг ҳолати ва фойдаланишини ўрганиш учун бухгалтерия ҳисобида турли усуллар қўлланилади. бу усулларнинг йиғиндиси бухгалтерия ҳисобининг методини ташкил қилади. бухгалтерия ҳисобининг методи (усуллари) қуйидагилардан иборат. ҳужжатлаштириш – бу корхона хўжалик фаолиятини кузатиб бориш, ҳисобга олинадиган хўжалик операцияларини назорат қилиш ва акс эттиришнинг асосий усулидир. ҳар бир хўжалик операцияси тегишли ҳужжатда расмийлаштирилади. бу ҳолат одатда операциялар содир бўлаётган пайтда амалга оширилади ва ҳисобнинг бошланғич даври ҳисобланади. ҳужжатлардан кейинчалик хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотларни гуруҳлаштириш ва қайта ишлов беришда фойдаланилади. ҳужжатларда мансабдор масъул шахсларнинг имзоси бўлмаса, бундай ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди. инвентаризация – бу корхонада қандай маблағлар борлигини ва унинг ҳисоб маълумотлар билан тўғри келишини текшириш ҳисобланади. инвентаризациянинг асосий мақсади бўлиб, бухгалтерия ҳисоби ва назорат кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлаш ҳисобланади. инвентаризация қонунчиликда белгиланган муддатларда ўтказилади. баҳолаш …
2
инг, унинг ташкил топиш манбаи ва хўжалик операцияларининг ҳолати ҳақида жорий маълумотлар йиғиб борилади. икки ёқлама ёзув – бу хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобининг счетларида қайд қилиш усулидир. бунда ҳар бир хўжалик операцияси бир вақтнинг ўзида икки марта иккита счетда акс эттирилади. бухгалтерия баланси – бу корхонанинг мулки ва мажбуриятларни маълум бир санада пул кўринишида умумлашган ва иқтисодий гуруҳлаштириш усули ҳисобланади. корхона мулки балансда икки гуруҳга бўлинган ҳолда акс эттирилади. биринчи гуруҳда мулкнинг таркиби ва унинг жойланиши ва иккинчи гуруҳда эса, мулкнинг ташкил топиш манбаи сифатида акс эттирилади. бундан келиб чиқадики, баланснинг икки томони бир мулкни акс эттиради. шунинг учун баланснинг икки томони ўзаро тенгдир. бухгалтерия ҳисоботи – бу маълум бир муддатга корхона молия-хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги кўрсаткичларнинг умумлашган маълумотлар тизими ҳисобланади. бухгалтерия ҳисоботи молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона қоида асосида мулкчилик шаклидан ва фаолият туридан қатъий назар барча корхоналар томонидан тузилади. бухгалтерия ҳисоботи ҳар хил органларга (солиқ инспекцияси, банк, юқори …
3
асосида рўйхатга олиши лозимлигини билдиради. иккиёқлама ёзув тизими шундан иборатки, бир хўжалик операциясининг суммаси бухгалтерия ҳисобининг икки счетида - бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилади. узлуксизлик (давомийлик) принципи молиявий ҳисоботни давомийлик қоидаси асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради. агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолият кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини очиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, давомийлик тамойилидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур. давомийлик тамойили яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши лозим, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши лозим. хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тўхтатган кундан бошлаб, …
4
операциялари ва воқеалар бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади. ҳисоблаб ёзиш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган операциялар тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўгрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш чоғида жуда зарур ҳисобланади. олдиндан кўра бериш (эҳтиёткорлик) принципи молиявий ҳисоботда активлар ва даромадлар нархининг оширилиб юборилишига ва мажбуриятлар ёки харажатлар баҳоси камайтирилишига йўл қўйилмаслиги лозимлигини билдиради. бу тамойилнинг қўлланиши яширин заҳираларни барпо этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга ҳуқуқ бермайди. мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойилнинг мазмуни шуни билдирадики, агар ҳисобга олиш ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини тўгри акс эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим. кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; кўрсаткичларнинг …
5
сниф этиш чоғида жорий ҳисобот билан қиёсийликни таъминлаш учун қиёслама миқдорлар қайтадан тасниф этилиши ва айни пайтда бундай таснифнинг характери, миқдори, сабаби очиб берилиши лозим. бунинг имконияти бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект қайта тасниф этиш сабабини ва агар миқдорлар қайтадан тасниф этилган бўлса киритилган ўзгартишларнинг характерини очиб бериши лозим. агар ахборот фақат тақдим этиш учун, масалан маълум бир давр бошидаги ва охиридаги номоддий ва моддий активларнинг сальдосини текшириш учун хизмат қилса, бундай ҳолларда қиёсланадиган ахборот талаб қилинмайди. шундай вазиятлар ҳам борки, жорий давр билан қиёслаш мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. масалан, бундан олдинги даврдаги ахборот қайта тасниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. бундай вазиятда қиёсланадиган миқдорларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг характери очиб берилиши лозим. қиёсийлик тамойилига риоя қилиш учун қуйидаги шартларни бажариш керак: - бутун ахборот миқдорига нисбатан талаблар; - ҳисобот йилида ҳисоботни тақдим этишга ёндашув ўзгарган тақдирда ундан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари"

1407757677_58416.doc бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари режа: 1. бухгалтерия ҳисобининг методлари. 2. бухгалтерия ҳисобининг принциплари. 3. бухгалтерия ҳисобининг функциялари 3.1. бухгалтерия ҳисобининг методлари корхона маблағларининг ҳолати ва фойдаланишини ўрганиш учун бухгалтерия ҳисобида турли усуллар қўлланилади. бу усулларнинг йиғиндиси бухгалтерия ҳисобининг методини ташкил қилади. бухгалтерия ҳисобининг методи (усуллари) қуйидагилардан иборат. ҳужжатлаштириш – бу корхона хўжалик фаолиятини кузатиб бориш, ҳисобга олинадиган хўжалик операцияларини назорат қилиш ва акс эттиришнинг асосий усулидир. ҳар бир хўжалик операцияси тегишли ҳужжатда расмийлаштирилади. бу ҳолат одатда операциялар содир бўлаётган пайтда амалга оширилади ва...

Формат DOC, 105,0 КБ. Чтобы скачать "бухгалтерия ҳисобининг методи ва принциплари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бухгалтерия ҳисобининг методи в… DOC Бесплатная загрузка Telegram