биз кимларнинг ворисимиз

DOC 130.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1496222730_68431.doc биз кимларнинг ворисимиз биз кимларнинг ворисимиз режа: 1. исломий илмлар пешвоси 2. ҳадислардан таралган зиё 3. шараф соҳиблари султони 4. биз кимларнинг ворисимиз улуғ аждодларнинг дунё илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси билан фахрланишнинг ўзи кифоя эмас. уларнинг муносиб издоши бўлишга интилиш, мутафаккир боболар қолдирган тафаккур хазинасини янгидан янги дурдоналар билан бойитиш – ҳаётий эҳтиёж. бироқ бу осонликча амалга ошмаслиги аён. буюк аждодлар эришган ютуқларни янгилари билан бойитиш учун аввало уларнинг илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ибратланиш, хулосалар чиқариш зарур. таассуфлар бўлсинки, биз боболар меросини ўрганиш борасида ҳам мақтанарли ҳолда эмасмиз. ҳаётий бир мисол. бундан бир қанча йил муқаддам фалсафа бўйича номзодлик дисертацияси ҳимоясида қатнашишимга тўғри келган. ёш, истеъдодли олим ўз илмий қарашларини муваффақиятли ҳимоя қилди. диссертацияда улуғ мутафаккир абу мансур мотуридийнинг фалсафий қарашлари ҳақида ҳам мулоҳаза юритилган эди. шунда ихтисослашган кенгаш аъзоларидан бири тадқиқотчига мотуридий илмий фаолиятига оид савол билан мурожаат қилди. ёш олим саволга тушунмади. сабаби, савол берувчи бу улуғ …
2
дан ёқа ушладим. тўғри, у улуғ аллома номини энди бехато талаффуз қилган эди. лекин мақола ёзиш учун шунингўзигина етарлимикан? бунга унинг маънавий ҳаққи борми? эндиги авлод бу каби хатоларни такрорламаслиги зарур. биз кимларнинг вориси эканимизни англаш, билиш – маърифатнинг муҳим шарти. улуғ аждодларимиз ҳақидаги мана бу битиклар ана шу маърифатга хизмат қилиш йўлидаги уринишлардир. шараф соҳиблари султони "шайх абу мансур мотуридий - ўз замонининг аълам уламосидин эрмиш. ул вақт уламоси аларни султон ул-муъиззин дер эрмишлар. зоҳир ва ботин улуми била ороста". бу таъриф ҳазрат навоийнинг "насойим ул-муҳаббат" ("муҳаббат шабадалари") асаридан олинди. "султон ул-муъиззин" - азизларнинг, шараф соҳибларининг султони демакдир. ушбу таърифнинг ўзиёқ абу мансур мотуридийнинг илмдаги мартабаси нечоғлик улуғ экан далилидир. зоҳирий ва ботиний илмларни мукаммал эгаллаган бу улуғ аллома калом илмида ўзига хос мактаб яратди. калом илми, бир сўз билан айтганда, эътиқод илми демакдир. бу илм эътиқод асослари хусусида баҳс юритади. калом илми билан шуғулланган олимлар мутакаллимлар, дейилади. аҳл …
3
ак эканини кўрсатади. шайх абу мансур мотуридий яшаган даврда муътазийлар, жаҳмийлар, қаромитлар, рофизийлар, муржиълар, карромийлар сингари фирқалар қуръони карим оятларини ўзларининг тор манфаатларидан келиб чиқиб талқин этишга ва мўмин-мусулмонлар онгига ўз ақидаларини сингдиришга уринган. бизнинг замонамизда муқаддас динимизни ўз манфаатлари, ҳою-ҳаваслари воситасига айлантиришга уринаётган ваҳҳобийлар, ҳизбчилар, акромийлар каби адашган фирқалар пайдо бўлгани, улар ҳам ўз зарарли қарашларини ёйишга интилаётганини назарга олсак, имом мотуридий яшаган давр ва бугунги кун ўртасида муайян ўхшашлик бор экани кузатилади. аллома ўз даврида бузғунчи оқимлар қарашларини рад этишда қанчалик жонбозлик кўрсатган бўлса, бугун унинг асарлари худди шу жиҳатдан юксак аҳамият касб этмоқда. абу мансур мотуридий барча илмларда чинакам камолот соҳиби эди. абу муин насафийнинг қуйидаги мулоҳазалари ҳам ушбу фикрни қувватлайди: "абу мансур мотуридий нафаслари миқдоридаги илмларни ўзида жам этган, бор кучларини шу илмларни тарқатиш ва ўргатишга сарфлаган, шунинг учун ёзган асарлари мақтовларга сазовор бўлган ва ўз умридан серҳосил меваларни олишга эришган зотдир". кўриниб турибдики, бу улуғ …
4
ида яратилаётган тадқиқотлар - бунинг далили. олмон олими улрих рудольфнинг "ал-мотуридий ва самарқанд суннийлик илоҳиёти" номли асари шулар жумласидандир. ушбу тадқиқот ўзбек тилида шу пайтгача икки марта нашр этилди. 2002 йили амалга оширилган биринчи нашр асосан соҳа мутахассисларига мўлжалланган эди. табиийки, ундаги исломшунос тадқиқотчилар учун зарур бўлган муфассал илмий изоҳлар, тафсилий тушунтиришлар муайян тайёргарликка эга бўлмаган оддий китобхон учун анчайин мураккаб. шунинг учун ҳам ушбу асарнинг миллатимиз ёшлари - имом ал-мотуридий авлодлари учун нечоғлик муҳим эканини ҳис қилган таниқли олимлар - зоҳидулло мунавваров, абдулазиз мансур, ашурбек мўминов, шуҳрат сирожиддинов, анвар ҳожиаҳмедов, неъмат жабборов ва асал аббосовалардан иборат ижодий гуруҳ унинг оддий ўқувчига мўлжалланган оммавий нашрини тайёрладилар. натижада 2002 йили мазкур тадқиқот имом ал-бухорий халқаро жамғармаси ва олмониянинг фридрих эберт жамғармаси ҳамкорлигида 10000 нусхада чоп этилди. асарни раъно қобулова ҳамда ғанижон маҳмудов ўзбекчалаштирдилар. бизнингча, ушбу тадқиқот ютуғини таъминлаган омиллар қуйидагилардан иборат: биринчидан, муаллиф айнан биз яшаётган замин - мовароуннаҳрда калом илмининг …
5
ўлган мазкур асарларнинг мухтасар мазмуни баёнини ҳам беради. ушбу асарларни бевосита ўқиш имконига эга бўлмаган ўқувчилар учун бу нечоғлик фойдали экан аён. биргина мисол. имом ал-мотуридийнинг "китоб ат-тавҳид" асарида ўз давридаги адашган фирқалар қарашларининг ҳақиқатдан йироқ экани далилланган. асарда табиатнинг ўзича ривожланиши ҳамда абадий модда (тийна) ғояси тарафдорларига қарши фикрлар билдирилгани, "даҳрия" гуруҳларининг қатъий танқид қилингани, айниқса, диққатга сазовор. бинобарин, хх асрда дунёнинг улкан ҳудудига ўз ғояларини сингдиришга муваффақ бўлган моддиюнчилар қарашлари ўн бир аср муқаддам имом ал-мотуридий томонидан қатъий далиллар билан рад этилганиёқ аллома илмий салоҳиятининг нақадар юксак бўлганини кўрсатади. учинчидан, улрих рудольф шарқ ва ғарбда имом ал-мотуридий ҳақида яратилган кўплаб тадқиқотларни синчковлик билан ўрганган. бу илмий ишларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқ мисоллар билан таҳлил этган. асоссиз фикрларни кучли далиллар билан рад этган. мотуридийнинг ўзи учун маълум-у, лекин кейинчалик англаб етиш мушкул бўлган мулоҳазаларни янги маълумотлар ва илмий хулосалар билан бойитган. натижада, олмон олими имом ал-мотуридийнинг ислом илоҳиётидаги ўрнини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биз кимларнинг ворисимиз"

1496222730_68431.doc биз кимларнинг ворисимиз биз кимларнинг ворисимиз режа: 1. исломий илмлар пешвоси 2. ҳадислардан таралган зиё 3. шараф соҳиблари султони 4. биз кимларнинг ворисимиз улуғ аждодларнинг дунё илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси билан фахрланишнинг ўзи кифоя эмас. уларнинг муносиб издоши бўлишга интилиш, мутафаккир боболар қолдирган тафаккур хазинасини янгидан янги дурдоналар билан бойитиш – ҳаётий эҳтиёж. бироқ бу осонликча амалга ошмаслиги аён. буюк аждодлар эришган ютуқларни янгилари билан бойитиш учун аввало уларнинг илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ибратланиш, хулосалар чиқариш зарур. таассуфлар бўлсинки, биз боболар меросини ўрганиш борасида ҳам мақтанарли ҳолда эмасмиз. ҳаётий бир мисол. бундан бир қанча йил муқаддам фалсафа бўйича номзодлик дисертацияси ҳимояси...

DOC format, 130.0 KB. To download "биз кимларнинг ворисимиз", click the Telegram button on the left.