миллий-маънавий тикланишда санъатнинг роли

DOC 169,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403844624_47518.doc миллий-маънавий тикланишда санъатнинг роли халқ амалий санъати ўзбек халқи жаҳондаги бошқа халқлар каби оддий бойликларнинггина эмас, маънавий бойликларнинг ҳам асосчисидир. у ўзининг пешона тери, тафаккур қуввати, қобилият ва истеъдоди билан асрлар оша фан ва маданиятни, адабиёт ва санъатни, ахлоқ ва фалсафани вужудга келтирди, тарихнинг ҳақиқий ижодкори сифатида жамиятнинг маданий-маънавий тараққиётига кенг имкониятлар очиб берди ва бермоқда. унинг бадиий адабиёт, халқ оғзаки ижодиёти соҳасидаги хизматлари ҳам бебаҳодир. достон ва эртакларнинг, мақол ва маталларнинг, узоқни яқин, мушкулни осон қилувчи баҳодирлар, қаҳрамонлар ҳақидаги ривоят ва афсоналарнинг ҳам яратувчиси, авайлаб-асровчиси, авлоддан-авлодга ўтказувчиси ҳам айнан унинг ўзидир. эртаклар, ривоятлар ва достонларни ўқир эканмиз, халқимизда воқеаларни олдиндан кўра билувчи ажойиб тафаккур, қобилият ва итеъдод бор эканлигини, у ҳеч қачон умидсиз, орзу-ниятсиз яшамаганлигини, ҳар доим келажакка томон интилганлигини англаб оламиз. ҳар қандай эртак ва афсонанинг, қадимий фантазиянинг замирида унинг муайян мақсад ва ниятлари, жимоний меҳнатни енгиллаштириш ва турмуш шароитларини яхшилашга бўлган интилишлари яшириниб ётган бўлади. улар …
2
онлари, тўй ва сайлларда, халқ йиғинларида, байрамларда, сайру сафарларда айтиладиган қўшиқлар, куй-оҳанглар, термалар, айтишувлар, масал ва топишмоқлар-буларнинг ҳаммаси ўзбек халқ оғзаки ижодиётининг узоқ тарихга эга бўлган соҳаларидир. бебаҳо маънавий бойлик бўлмиш оғзаки ижодиётнинг ҳам, ёзма ижодиётнинг ҳам яратувчиси-ижодкори, асрлардан-асрларга, авлоддан-авлодга, даврдан-даврга ўтказиб пардозловчиси кенг халқ оммасидир. президент “ халқ-ўзининг минг йиллик анъана ва тажрибалари, сўнмас хотираси ва буюк туйғулари билан яшаб келаётган қудратли куч. ёлғон, алдовга дуч келган пайтда унинг асрий қадриятлари, доимо уйғоқ виждони тилга киради, ноҳақликка, қабиҳликка қарши курашга даъват этади”,-дейди. халқ доим яратган, яратишдан ҳеч қачон тўхтаган эмас. яратиш, ижод қилиш- халққ хос хусусиятдир. халқ оммаси бахтли-саодатли кунларида ҳам, бошига мусибат тушган кезларда ҳам яратишдан, келажакка томон интилишдан, орзу-умидлар билан яшашдан, ҳам моддий, ҳам маънавий бойликлар яратишдан зинҳор ва базинҳор тўхтамаган. у меҳнат ва меҳнаткашлар ҳақида, баҳодирлар тўғрисида, узоқни яқин, мушкулни осон қилувчилар, ҳаётини эзгуликка, элу юрт ободонлиги йўлида бахшида этганлар тўғрисида, одамхўр, золим девларни, ҳаёт кушандаси …
3
шга бориб туташади. ўзбек халқ ҳунармандчилиги тарихига ҳозирги замон нигоҳи билан назар ташлайдиган бўлсак, манбалар, ўтмишдан сақланиб қолган ёдгорлик ва обидалар эрамиздан аввалги мингинчи йилларда яратилган санъат дурдоналари ҳақида шаҳодат беради. ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудидаги қадимги шош, чағониён, мароқанд, урганч, бухоро, шаҳрисабз шаҳарларининг қадимги ўрнида олиб борилган қазилма тадқиқотлар ота-боболаримиз яратган ҳунармандчиликнинг ўлмас обидаларини кашф этди. ўтказилган археологик қазилмалар ва ёзма манбалар марказий осиё аҳолисининг ўтмиш даврларда конларда ишлаганини, мис ва темир эритиб турли хил ҳарбий ва меҳнат қуроллари ясаш билан, кемасозлик, тўқувчилик, бинокорлик, заргарлик ва бошқа ишлар билан шуғулланганини кўрсатади. юнон тарихчиси геродот “тарих” асарида бақтрия, хоразм, сўғдиёна, марғиёна, парфиёна давлатлпарининг эрамиздан аввалли vi асрдаги маданияти ҳақида кенг маълумот берган. геродот массагетлар ҳақида: “улар отлиқ ва пиёда жанг қиладилар, бу икки хил жанг усулини биладилар, улар ўқ-ёй, найза ва дудама-калта қилич билан қуролланганлар. бу қуролларни улар жездан ясайдилар. юган, сувлуқ ва бошқа от жабдуқларига ҳам олтин қадайдилар. темир билан кумушни …
4
уш талаб ва эҳтиёжлари ўртага қўйган зарурият асосида юзага келган ва ривожланган. авлоду аждодларимиз ўтмиш даврлардан бошлаб наққошлик, ўймакорлик, тўқувчилик, заргарлик, зардўзлик, гиламдўзлик, мисгарлик, сангтарошлик, кулолчилик, мусиқа асбобларини ясаш ва бошқа соҳаларда катта маҳорат кўрсатганлар. улар нозик ва гўзал, жаҳонда тенги йўқ нақш ишлайдиган уста бўлишган. фақат ёғочга эмас, шунингдек, мармар тошга, металлга ўта нозик ва гўзал нақш солишлари, гилам ва матоларга ранг-баранг гуллар туширишларига қараб ота-боболаримизнинг маҳоратлари ва дидларига қойил қоламиз. самарқанд, бухоро, хива, наманган, қўқон ва тошкентдаги халқ усталари ганч ўймакорлиги соҳасида катта шон-шуҳратга эга бўлганлар. бу санъат намуналарини қадимий бинолар, муҳташам саройлар, аркларнинг ички ва ташқи безакларида, девор пештоқларида, устун ва равоқларда ниҳоятда нафис ишланган афсонавий қушлар, балиқ, ўсимлик ва ҳайвонларнинг тасвирларида, ложувард кошинларда кўриш мумкин. нозик ўймакорлик санъатини мукаммал эгаллаб олган юксак дидли усталар нафақат ганчга ўйма нақшлар берганлар, балки жимжимадор панжаралар ва ғоят гўзал нақшли гулдонлар ҳам ясай билганлар. “варахшада топилган ганчлардан ясалган ҳайкаллар ва …
5
ча кишиларни ҳайратда қолдиради. “бухоро ёғоч ўймакорлиги нақшнинг жозибадорлиги, жимжима безакларнинг олтин, кумуш суви билан безатилиши, нақш заминида ранглардан фойдаланиш билан ажралиб туради. хива усталари ёғоч ўймасининг монументаллиги, табиий рангининг мустаҳкамлиги билан бошқалардан фарқланади. қува ўймакорлари эса калта бўртмали, ясси ўйма нақшлар яратганлар. пештоқда ҳам нақш билан қопланган ясси бўртмали, заминсиз чизма ёғоч ўймакорлиги кенг тарқалган. марғилон усталари учуқур заминли ўймани қўллаб келганлар. қўқондаги худоёрхон саройи, бухородаги ситораи моҳи-хоса, хивадаги тошҳовли, марғилондаги саидмаҳмудхўжа мадрасаси, тошкентдаги н.к. романовлар саройи ва а.а. половцев уйи, қувадаги зайниддинбойнинг уйи ва бошқаларда ўзбек ёғоч ўймакорлиги санъатининг бебаҳо намуналари яхши сақланиб қолган”. заргарлик халқимиз амалий санъатининг ноёб, мураккаб ва ғоятда нозик соҳаларидан бўлиб ҳисобланди. у ниҳоятда узоқ тарихга эга. заргарлик халқ усталаридан олтин ва кумушни болғалаш, қиздириш, сайқаллаш, пардозлаш, буюмга кўз босиш, тилла суви бериш каби ишларни уддалаш маҳоратини талаб қилган. улар олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар ва металлардан бармоққа, кўкракка, пешонага, бошга, сочга тақиладиган лаъл, ёқут, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миллий-маънавий тикланишда санъатнинг роли"

1403844624_47518.doc миллий-маънавий тикланишда санъатнинг роли халқ амалий санъати ўзбек халқи жаҳондаги бошқа халқлар каби оддий бойликларнинггина эмас, маънавий бойликларнинг ҳам асосчисидир. у ўзининг пешона тери, тафаккур қуввати, қобилият ва истеъдоди билан асрлар оша фан ва маданиятни, адабиёт ва санъатни, ахлоқ ва фалсафани вужудга келтирди, тарихнинг ҳақиқий ижодкори сифатида жамиятнинг маданий-маънавий тараққиётига кенг имкониятлар очиб берди ва бермоқда. унинг бадиий адабиёт, халқ оғзаки ижодиёти соҳасидаги хизматлари ҳам бебаҳодир. достон ва эртакларнинг, мақол ва маталларнинг, узоқни яқин, мушкулни осон қилувчи баҳодирлар, қаҳрамонлар ҳақидаги ривоят ва афсоналарнинг ҳам яратувчиси, авайлаб-асровчиси, авлоддан-авлодга ўтказувчиси ҳам айнан унинг ўзидир. эртаклар, ривоятлар ва ...

Формат DOC, 169,0 КБ. Чтобы скачать "миллий-маънавий тикланишда санъатнинг роли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миллий-маънавий тикланишда санъ… DOC Бесплатная загрузка Telegram