ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664054098.doc ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари режа: 1. ибтидоий даврлардан етиб келган тасвирий санъат намуналари. 2. ганч ўмакорлиги. нақш санъати. 3. кандакорлик метал буюмларига ишлов бериш. 4. мисгарлик, заргарлик. 5. сўзандалар, зардўзлар, гиламдўзлик, кигиз босиш санъати 6. диний тасаввурлар юзага келиши, ибтидоий дин пеотолизм, фетилизм, анимизм, сеҳр ва жоду. 7. ислом динининг тарқалиши мусулмончилик фарз ва суннатлари, сўфизм ва тариқат. 8. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари 9. ёмғир чақириш маросими. ўзбек халқи аждодлари тасвирий санъат соҳаси ибтидоий жамият давридан бошлаб ажойиб асарлар яратганлигини археологик кашфиётларда тасдиқланди. республикамизнинг жуда кўп жойларида, айниқса бойсун, қурама тоғ тизимлари, самарқанд теварагидаги тоғларда топилган қоя тошларга битилган ибтидоий расмлар ўзининг реаллиги, ранг - баранглиги билан ҳозиргача кишиларни ҳайратда қолдиради. айниқса этник даврда яратилган турли хилдаги амалий безак санъати намуналари қадимий хоразмликлар, бақтрияликлар, сўғдиёнийлар, марғилонликларнинг юксак маданиятига эга эканлигини намоён қилади. ўрта осиёликларнинг …
2
сарой меҳмонхонларидаги ўйма ганчли расмлар, ўша даврга оид варахша шаҳарчасида кашф этилган ганчга битилган ўсимликсимон нақшлар, палбметта, бўрттириб ишланган балиқ тасвирида ўйилган ганч, геометрик шакллари, қушлар ҳайвонлар ва балиқларнинг тасвирлари ажойиб санъати намуналаридан. қадимий усталар мураккаб нақшларни ўсимлик ва ҳайвонларнинг тасвирларидан олиб солиштириб ишлаганлар. илк ўрта асрлардан бошлаб ганчкорлик санъати яна ҳам ривожланди. моварауннаҳрда ганчкорлик меъморчиликнинг асосий безак даражасига кўтарилиб, улардан афсонавий ҳайвонларнинг тасвирини ҳам учратамиз. айниқса, жунубий ўзбекистонда ўрганилган мақбараларнинг интерьери, девор пештоклари, равоқлари ниҳоятда нафис ўйма нақшлар билан безатилган. масалан xii асрда термиз мақбараларида янгича услуб ишлатила бошлаганлиги, яъни мукарнаслар (стилактитлар)нинг пайдо бўлиши ва кўпгина биноларда қўлланилиши ганчкорликнинг ўсганлигидан далолат беради. ганчкорликнинг гуллаб-яшнаши xviii-xix аср бошларига тўғри келади. бу соҳада ўзбек усталарида айрим минтақага хос бадиий услуб ва белгилар сақланиб қолган. улар ўзига хос ўймакорлик мактабларини яратибгина қолмай ўзаро тарихий давр жиҳатидан ҳам фарқланадилар. бизнинг асримизга келиб ганчкорлик санъатида майда рельфли, нозик ва рангли текис фонда ясалган меъморчилик …
3
ширин муродов, халқаро мукофотлар совриндори, ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби абдулла болтаев, элга катта ҳурматга сазовор бўлган моҳир усталар тошпўлат арслонқулов, усмон икромов, анвар қулиев, шамсиддин ўофуров, қули жалилов, ўзбекистон фанлар академиясининг фахрий аъзоси юсуф али мусаев, ва бошқалар яратган ўймакорлик ва меъморчилик санъати халқимизнинг табиий бойлигидир. ёғоч ўймакорлиги ҳам ўзбекистоннинг барча вилоятларида кенг тарқалган ёғоч ўймакорлиги намуналари илк ўрта асрларга оид сурхондарё воҳасидаги юмалоқ тепадан, бухоро, хива, самарқанд, шаҳрисабз ва бошқа жойлардаги қазилмалардан топилган. ix-x асрларда ўрта осиё, шу жумладан ўзбекистондаги ёғоч ўймакорлиги яна ҳам ривож топди. бу даврда хослик шундан иборат эдики, ўймакор усталар яратган нақш заминида қандайдир рамзий маъно, эзгу тилак, орзу ва гўзал ниятлар ифодаланган. анъанавий наққошлик ноёб бадиий санъати турларидан бири тош ва суяк ўймакорлиги ҳисобланади. бу санъат халқ орасида тоштарошлик деб ҳам айтадилар. эрамизнинг биринчи асрларига оид обидалар (фаёз тепа, айрим том, қортепа, тупроқ калъа)да харсанг тош ва мармардан безак ишларида кенг фойдаланилган. айниқса …
4
у соҳа марғилон, бухоро, самарқанд, қарши, китоб, хива, тошкент каби шаҳарларда ривожланган. бадиий каштачилик, читгарлик атлас тўқиш санъати узоқ даврлардан сақланиб келмоқда. дўппи каштачилиги ўзбек халқининг ғурури ҳисобланади. зардуштийлик, гилам тўқиш, кигиз босиш амалий санъати ҳам кенг тарқалган. хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўзбек халқининг узоқ тарихий тараққиётида ҳар томонлама ривожланиб кўп қиррали ва бой анъаналарига эга амалий безак санъати ниҳоятда ранг -баранг маданий меосимизнинг энг ажойиб, бетакрор намуналарини учратиш мумкин. ўзбек халқининг маданий меросида халқ ижод қилган ва катта ижтимоий аҳамиятга эга турли байрамлар оммавий ўйинлар, мавсумий ва касб-ҳунар маросимлари алоҳида ўринни эгаллайди. байрамлар ва маросимлар ижтимоий ва шахсий ҳаётининг барча томонларини қамраб олувчи кишилар ўзаро муносабатларининг турли жиҳатлари ва шаклларида намоён бўлувчи муайян урф одатлар ва анъаналар ахлоқий принциплар ва ҳуқуқий тарғиботларнинг тарихан шаклланган йиғиндисидир. уларнинг муҳим белгилари ва хусусиятлари барқарорлиги ва оммавийлиги, ривожланишидаги такрорийлиги, давомийлиги ва узлуксизлигидир. одат тусига кирган маросимлар кишилар хулқ-атворини бошқарар экан, нафақат жамоатчилик фикрлар …
5
ва маросимлари жуда узоқ даврлардан бери нишонланиб келмоқда. бу байрам аслида қадимий деҳкончилик календари кеча билан кундуз тенг келган кунлари 20-21 мартда бошланади. ўша даврда бутун табиат уйғона бошлайди, ер бағридаги барча маҳлуқот ва барча мавжудодларнинг , қурт-қўмирсқалар, ўсимлик ва ўт-ўланларда жонланиш рўй беради. бундай янгиланиш жараёнининг бағишланиши шамол (қуёш) йил ҳисобида 21-мартга тўғри келган биринчи янги куни наврўз деб атаганлар. деҳкончилик ва чорвачилик билан яна бир муҳим маросимлардан қурғоқчилик вақтларида ёмғир чақариш урф-одатлари ҳам қадимдан сақланиб келган. лалмикор деҳкончилик ва чорва билан шуғулланувчи аҳоли учун баҳор ҳамда ёзнинг илк ойларида ёмғирга катта эҳтиёж сезилади. ўзбеклар ва бошқа ўрта осиё халқлари табиий, яъни ёмғир сувлари билан суғориладиган жойларни лалми (қайроқи деб номлаган). бундай ҳолатда деҳкончиликка ёғин-гарчилик бўлмаган ойларида хавф остида қолган. шунинг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган махсус маросимлардан «суст хотин», «сув хотин», «чало хотин» каби ёмғир чақариш удумлари кенг тарқалган. маросим махсус белгиланган кун ва вақтда ўтказилган. аммо бу кўп …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари"

1664054098.doc ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари режа: 1. ибтидоий даврлардан етиб келган тасвирий санъат намуналари. 2. ганч ўмакорлиги. нақш санъати. 3. кандакорлик метал буюмларига ишлов бериш. 4. мисгарлик, заргарлик. 5. сўзандалар, зардўзлар, гиламдўзлик, кигиз босиш санъати 6. диний тасаввурлар юзага келиши, ибтидоий дин пеотолизм, фетилизм, анимизм, сеҳр ва жоду. 7. ислом динининг тарқалиши мусулмончилик фарз ва суннатлари, сўфизм ва тариқат. 8. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари 9. ёмғир чақириш маросими. ўзбек халқи аждодлари тасвирий санъат соҳаси ибтидоий жамият давридан бошлаб ажойиб асарлар яратганлигини археологик кашфиётларда тасдиқланди. республикамизнинг жуда кўп жойларида, ...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон миллий амалий безак санъати. диний тасаввурлар, урф одатлар ва иримлар. ўзбек халқ байрамлари, ўйин ва маросимлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон миллий амалий безак … DOC Бесплатная загрузка Telegram