ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий маданиятнинг ижтимоий аҳамияти

DOCX 23 стр. 48,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
ma’naviy qadriyatlarning tiklanishi va milliy ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий маданиятнинг ижтимоий аҳамияти. режа: кириш 1. маънавий қадриятларнинг тикланиши ва миллий ўзликни англаш. 2. ўзбекистон мустақиллиги шароитида таълим. 3. маданият соҳасидаги ютуқлар. 4. хулоса. кириш. муҳтарам президентимиз и. каримов кўп бор таъкидлаб ўтганларидай, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур”[footnoteref:1]. [1: и. а. каримов. «тарихий хотирасиз келажак йўқ”. “мулоқот”. 1998. ] мустақиллик даврида ўтган кунларимизни алоҳида ўрганишни, тадқиқ этишни, илмий ва назарий хулосалар чиқаришни тақоза этмоқда. унинг хос асослари бор. биринчидан, истиқлол йилларида ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос нуфузга эга бўлди. у ўзининг катта ишлаб чиқариш имкониятлари, бой ақлий ва жисмоний салоҳияти, тенгсиз табиий бойликлари билан дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари диққатини тортди ва улар билан тенгма-тенг туриб ҳамкорлик қилиш қудратига эга эканлигини кўрсата олди. иккинчидан, энг оғир, машаққатли ва зиддиятли пайтларда ўтмиш даврининг ўзига хос мураккабликлари мавжуд бўлган бир вақтда …
2 / 23
ининг маънавий меросини тиклаш ва унинг янада камол топиши учун кенг имкониятлар очиш керак эди. дарҳақиқат, ўзбекистон суверен давлат сифатида ижтимоий – сиёсий ҳаётда маънавий янгилаш жараёнини амалга оширмасдан мустақилликни ҳар тамонлама мустаҳкамлаш учун халқни сафарбар қилиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. шунинг учун ҳам мамлакат раҳбарияти истиқлолнинг дастлабки пайтиданоқ бу борада зарур чоралар кўрди. ўзбекистон раҳбарлигига сайланган и. каримов ўзкп xxii сездида (1990-йил июн ) шундай деган эди. яқиндагина ўзбек адабиётининг классиги бобурни баҳолашда тор синфий ёндашув рўй берди. адиб ижодининг миллий ва умуминсоний аҳамияти камситилди. ўзбекистон компартияси марказий қўмитасининг 1986 йилда бўлган учинчи пленумида бобур шахси таҳқирланиб, у (маърифатли золим) деб тилга олинди. халқимиз марказий қўмита ва жумҳурият ҳукуматининг навоий, улуғбек, бобур, машраб, фурқат, қодирий ва халқимизнинг бошқа буюк фарзандлари юбилейларини ўтказиш тўғрисидаги қарорни жуда руҳланиб кутиб олганлиги бежиз эмас. уларнинг мероси ўзбекистон халқлари умуминсоний қадриятларининг равнақи ва бойишига хизмат қилиб келган эди ва бундан буён ҳам хизмат қилади. …
3 / 23
асраш, ўрганиш ва кўпайтириш имкониятига эга бўлинди. 1991-йили алишер навоий таваллудининг 550 йиллиги барча ҳур фикрли кишилар томонидан кенг нишонланди. бу тўйга юртимизда катта тайёргарлик ва у халқнинг катта маданият байрамига айланди. аввало буюк шоир асарларини кенг халқ оммасига етказиш учун муҳим ишлар амалга оширилди. унинг йигирма жилдлик мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошланди. бундан ташқари, “лисон-ут тайр”, “сабъаи сайёр”, “фарҳод ва ширин”, “лайли ва мажнун”, “ҳайрат ул-аброр” сингари шоҳ асарлари алоҳида - алоҳида ҳолда бир неча минг нусхада босмадан чиқарилди. бир неча илмий-оммабоп асарлар совға китоблар сифатида нашр қилинди[footnoteref:3]. [3: н. жўраев. «ўзбекистон тарихи”. т. «шарқ”. 2004. 158-бет.] юбилей олдидан алишер навоийнинг буюк сиймоси ифода этилган саҳна асарлари, кинофилмлар яратилди. алишер навоий номида давлат мукофоти таъсис этилди. пушкин номидаги адабиёт институтига алишер навоий номи берилди. шоир номи берилган давлат адабиёт музейи янги экспонатлар билан бойитилди. tошкентда улуғ бобомизнинг муҳташам ва пурвиқор ҳайкали қўйилдики, бугунги кунда у халқимиз муқаддас зиёратгоҳига …
4 / 23
арда унинг номи билан аталувчи катта истироҳат боғи барпо этилди[footnoteref:4]. [4: ислом каримов. “биз қуриш, яратиш йўлидан бораверамиз”. тошкент, ўзбекистон, 1995] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан 1998-йил 24-октабр куни фарғонада аҳмад ал-фарғоний таваллудининг 1200-йиллиги, 1999-йил 5-ноябирда xоразимда жалолиддин мангуберди таваллудинг 800-йиллигига, 1999-йил 17- декабир куни xоразимда муҳаммад ризо эрниёзбек ўғли огаҳий таваллудинг 190 йиллиги, 1999-йил 18-декабир куни нукусда ажиниёз қосибой ўғли таваллудинг 175-йилиги кенг нишонланади. булардан ташқари, мустақиллик йиллирда чўлпон, фитрат, беҳбудий, бердақ, файзулла xўжаев сингари маданият ва жамоат арбоблари юбилийлари утказиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳам маънавий ҳаётдаги муҳим қадамлардир. юнеско билан ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлкни янада ривожлантириш борасида яна бир муҳим қадам қўйилди. ўзбекистон ҳукунмати ва юнеско ўртасида имзоланган битим фақат маданият, илм - фан ва маориф соҳалари муаммолари билан чекланиб қолмайди. у мавжуд экологик, хусусан, орол денгизи қуриши билан боғлиқ муаммолари ҳал этишинг илмий ечимини топиш ҳам назарда тутиши билан қимматлидир. битимга кўра, кўп ўтмай tошкентда юнесконинг ваколатхонаси …
5 / 23
“авесто” китоби дунёга келганидан буён биринчи марта ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. 2002-йилда термиз шаҳрининг 2500 йиллиги, шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги юнеско иштирокида кенг байрам қилинди. 2003-йилда абдухолиқ ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги нишонланди. мамлакат маънавий ҳаётини янада такомиллаштиришда “маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказининг ўрни алоҳида эътиборга лойиқдир. 1994-йил 23-апрелда ўзбекистон республикаси президенти и.каримовнинг “маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. шу йили 8-апрелда вазирлар маҳкамасининг мазкур фармонининг бажарилишини таъминлашга қаратилган махсус қарор қабул қилинди. унда марказнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналиши қилиб ўзбек халқининг бой маънавий-маданий мероси, шарқона ва умуминсоний қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини белгилайдиган илғор ғояларни юзага чиқариш, жамиятдаги соғлом кучлар, юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ақлий-ижодий салоҳиятини ватан истиқболи сари йўналтириш, миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини ошириш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш минтақада яшаётган миллатларнинг маданий, маърифий ва маънавий тараққиёт томирлари муштараклигини тарғиб қилиш ва ҳоказолар қилиб белгиланади. 1994 йил сентябрда “маънивият ва маърифат” …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий маданиятнинг ижтимоий аҳамияти"

ma’naviy qadriyatlarning tiklanishi va milliy ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий маданиятнинг ижтимоий аҳамияти. режа: кириш 1. маънавий қадриятларнинг тикланиши ва миллий ўзликни англаш. 2. ўзбекистон мустақиллиги шароитида таълим. 3. маданият соҳасидаги ютуқлар. 4. хулоса. кириш. муҳтарам президентимиз и. каримов кўп бор таъкидлаб ўтганларидай, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур”[footnoteref:1]. [1: и. а. каримов. «тарихий хотирасиз келажак йўқ”. “мулоқот”. 1998. ] мустақиллик даврида ўтган кунларимизни алоҳида ўрганишни, тадқиқ этишни, илмий ва назарий хулосалар чиқаришни тақоза этмоқда. унинг хос асослари бор. биринчидан, истиқлол йилларида ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида жаҳон ҳамж...

Этот файл содержит 23 стр. в формате DOCX (48,0 КБ). Чтобы скачать "ўзбекистон мустақиллиги шароитида маънавий маданиятнинг ижтимоий аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон мустақиллиги шароити… DOCX 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram