иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.

PPT 35 sahifa 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
слайд 1 7-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. режа. 1.иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. ўзбекистон республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. 3. саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. бозор иқтисоди муносабатларининг ўзига хос сифат белгилари ва хусусиятлари 1. товар ишлаб чиқарувчи иқтисодий жиҳатдан эркин бўлади. 2. товар ишлаб чиқарувчи мулк эгаси бўлади ёки ижара мулкига эга бўлади ва уни ўзи билганича ишлатади. 3.товар ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотининг эгаси, хўжайинидир. 4.бозорга чиқарилган товарни олди-сотди қилиш сотувчи билан харидорнин эркин ва ихтиёрий муносабатига асосланади. 5.бозор иқтисодиёти монополизмни, яъни якка ҳукмронликни инкор этади. 6.бозорда ишлаб чиқарувчи эмас, балки истеъмолчи ўз шартини қўяди, чунки пул унинг қўлида бўлади. 7.ишлаб чиқарилган товарга сарф қилинадиган меҳнат харидорнинг маҳсулотга талаби даражаси миқдорида бўлиши лозим. 8.бозорда қандай товарга талаб ошиб борса, ўша маҳсулотни ишлаб чиқариш фойда келтиради. 9.бозор …
2 / 35
«ўзбекистон ўзи учун танлаб олган йўл ижтимоий соҳага йўналтирилган, республиканинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. айни мана шундай йўл ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналари ва маданиятининг қайта тикланиши, инсонни шахс сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин», деди. ўзбекистонда янги давлат ва жамият қуришнинг беш тамойили бешинчи – ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш тўртинчи – кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг аҳолини ижтимоий ночор қатлам ва гуруҳларини қўллаб-қувватлаш борасида масъул бўлиши учинчи – қонун устуворлиги ёки барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги иккинчи – давлатнинг ўзи эски тузумдан янги тузумга ўтиш даврида бош ислоҳотчи бўлиши, яъни унинг мамлакатни давлатчилик, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда янгилашга қаратилган ислоҳотларнинг ташаббускори бўлиш вазифасини ўз зиммасига олиши биринчи – иқтисодиётнинг мафкурадан холилиги ва унинг сиёсатдан устунлиги. бошқача айтганда, аввал иқтисод, кейин сиёсат иқтисодни ислоҳ қилишнинг стратегик мақсадлари кишиларнинг дунёқарашини ўзгартириш, уларда янгича иқтисодий …
3 / 35
ритишни тартибга солувчи қонунлар янги иқтисодий муносабатларни, хусусий мулкчиликни ва кўп укладли иқтисодни шакллантирувчи қонунлар мажмуаси «давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги, "ер ости бойликлари тўғрисида"ги, «вазирлар маҳкамасими тўғрисида»ги (1993 йил), «маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар киради улар ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, иқтисодий мустақиллигининг хуқуқий негизларини ифодаловчи, давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи қонунлардир: инсон ҳуқуқларини, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва ижтимоий кафолатини таъминлайдиган қонунлар бозор иқтисоди муносабатларига асосланган жамиятни барпо этишнинг асосий шарти: 1) давлат мулкини хусусийлаштириш; 2) кўп укладли иқтисодни вужудга келтириш; 3) ишлаб чиқариш корхоналари ва мулкдорлар ўртасида ўзаро рақобатлашиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш; 4) мулкдорлар синфини шакллантириш. давлат мулкини хусусийлаштириш 1992-1993 йилларда 28,8 минг юридик шахс 53,9 мингта хусусий объект эгаси бўлди. шу йилларда 1 миллион квартира хусусийлаштирилди. 2002 йилда ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми қайсидир шаклдаги мулк эгаси бўлди. хусусийлаштириш дастурига асосан дастлабки босқичда умумий уй-жой фонди, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини …
4 / 35
фидан чиқариш чоғида аҳоли учун имтиёзли тизим яратилди. 2003 йил бошида хусусий ва кичик корхоналар сони 120 мингдан ошди. бозор инфраструктурасининг шакллантирилиши бозор инфраструктураси - товар ва пул бозорида, меҳнат ресурслари бозорида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро алоқани таъминловчи иқтисодий воситалар - тегишли молия ва кредит тизими, суғурта, аудиторлик, юридик ва хусусий фирмалар тизими. 1992 йилда 30 дан ортиқ шундай биржалар иш олиб борди. 1994 йилдан бошлаб мамлакатда кредит ресурслари бозори фаол ишлай бошлади. 240 дан ортиқ меҳнат биржасини ўз ичига олувчи катта тармоқ ташкил этилди. ҳар бир туманда меҳнат биржалари барпо қилинди. 1991-1993 йилларда рубл зонасида бўлган даврда ишлаб чиқаришнинг бутунлай инқирозга юз тутишига ва аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, савдо балансининг аҳволини яхшилашга, иқтисодий тизимни такомиллаштиришга қаратилган сиёсат олиб борилди. 2003 йилга келиб мамлакатда 35 та тижорат банки ва уларнинг ҳудудларида 805 та филиаллари фаолият кўрсатди. халқаро молия ташкилотлари ва чет эл давлатлари банкларининг ваколатхоналари очилди. …
5 / 35
инг хонадон газлаштирилган бўлса, бу кўрсатгич 1997 йилда 3 миллион 155 мингга етди. қишлоқларда 2 миллионга яқин иш жойи яратилди. 650 минг кишини касбга тайёрлаш мўлжалланди. 2003 йилдан тошкент давлат аграр университетининг нукус филиали иш бошлади ва воҳа қишлоқ хўжалигини кадрлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда. мустақиллик йилларида ўзбекистонда иқтисодиётнинг ривожланиши макроиқтисодий барқарорликка эришиш ўзбекистонда асосий фондларнинг 40 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади. дунёнинг 162 мамлакати сармоядорлари иштирокида тузилган 4 мингдан ортиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. ўзбекистонда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бир неча баробарга ошди. ташқи савдода ижобий сальдога эришилди. ўзбекистон энергетика тизимида сирдарё грэс, янги ангрен грэс, тошкент грэс, навоий грэс, ангрен грэс, тахиатош грэс, талимаржон грэс, чорвоқ гэс, хўжакент гэс, ғазалкент гэс, фарҳод гэс иссиқлик электр марказлари катта ўрин тутади. 1997 йилдан ўзбекистон нефтьни экспорт қилувчи давлатлар қаторидан жой олди. ўзбекистон 50 турдан ортиқ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. 1992 йилда «ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, 1997 йилда «ўзбекистон темир йўллари» …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши." haqida

слайд 1 7-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. режа. 1.иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. ўзбекистон республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. 3. саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. бозор иқтисоди муносабатларининг ўзига хос сифат белгилари ва хусусиятлари 1. товар ишлаб чиқарувчи иқтисодий жиҳатдан эркин бўлади. 2. товар ишлаб чиқарувчи мулк эгаси бўлади ёки ижара мулкига эга бўлади ва уни ўзи билганича ишлатади. 3.товар ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотининг эгаси, хўжайинидир. 4.бозорга чиқарилг...

Bu fayl PPT formatida 35 sahifadan iborat (2,2 MB). "иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодий ислоҳотлар, хусусий м… PPT 35 sahifa Bepul yuklash Telegram