иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат).

DOCX 24 sahifa 54,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
7-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат). режа 1. тараққиётнинг “ўзбек модели”. 2. бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши. 3. мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш. 4. аграр секторни ривожланиши. тараққиётнинг “ўзбек модели”. бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши. ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, тараққиётнинг энг муҳим масалалардан бири, келажакда ўзига хос иқтисодий тараққиёт йўлини белгилаш бўлди. жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўз мустақиллигига эришган давлатларда илк даврларда ушбу масалада айрим муаммоларнинг вужудга келиши табиий ҳол. дарҳақиқат, мамлакатимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши биринчидан, миллий тараққиётимиз йўлини эркин танлашда улкан имконият берган бўлса, иккинчидан, эски собиқ маъмурий буйруқбозлик тузумига барҳам берилиши янги жамият қуриш учун шарт-шароит яратилганлигини узил кесил тасдиқлади. шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши демократик жамият қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратибгина қолмасдан, ўзимизга хос ривожланиш йўлини ҳам белгилаб олишимизга имконият яратди. бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий муносабатларнинг кенг …
2 / 24
тараққиётнинг «швед модели», «америка модели», «япон модели» кабилар кенг учрамоқда. мазкур тамойиллар аслида муайян минтақа ёки мамлакатлар ижтимоий тараққиётида сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни қайси йўл билан ва қай йўсинда амалга оширилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. умуман, дунёда тараққиёт моделларининг умуминсоний ва миллий шаклларига хос бир қатор типик миллий моделлари ҳам мавжуд. улар қуйидагилар: осиё тараққиёт модели, европа модели, лотин америкаси модели, осиё – тинч океани модели, африка иқтисодий тараққиёт модели, постсовет иқтисодий тараққиёт модели, “америка модели”, “япон модели”, “швед модели”, эрхард (немис) модели, турк модели, “хитой модели”, “жанубий корея модели” ва ҳ.к лар амал қилмоқда. 327 мамлакатимиз бугунги кунда ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида ижобий натижаларни қўлга киритаётгани барчамизга аён. бу борада халқимиз ўтган даврда ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати билан жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонанаётгани аҳамиятга моликдир. бунда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маърифий негизлари мустаҳкамлангани, ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш …
3 / 24
босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланди. ушбу тамойилнинг асосий негизи биринчи президент и.каримов томонидан 2010 йил ноябрь ойида эълон қилинган «мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» да яна бир бор эътироф этилди. шу ўринда сўнги йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ўсиши ва аҳолининг реал даромадлари қарийб 4 баробарни ташкил этгани, айниқса, ижтимоий- гуманитар соҳада эришилган улкан натижалар, хусусан, аҳолини жтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробардан ортиқроққа кўпайгани «ўзбек модели» бежиз халқаро эътирофга сазовор бўлмаётганини англатади. “ўзбек модели” нинг натижалари ва тараққиётимизнинг муносиб натижалари аҳоли турмуш даражасида ҳам ўз аксини топмоқда. хусусан, ушбу моделнинг ҳаётимизга жорий этилиши натижасида ижтимоий ҳаётимизда туб ўзгаришлар содир бўлди. жумладан, аҳоли турмуш даражасининг яхшилангани натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими эса 3 баробарга камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 328 ёшга етгани ҳам ўзбекистоннинг ххi асрдаги ривожланиш динамикасини …
4 / 24
га йўналтирилган бўлиб, машъум салбий оқибатларга олиб келган пахта яккаҳокимлиги авжга чиққан, халқнинг қадр-қиммати топталиб, унинг ўзи ва келажагига ишончи сўнган эди. ўша даврда қолоқ ишлаб чиқаришга эга бўлган, собиқ иттифоқда аҳоли жон бошига истеъмол даражаси бўйича энг паст ўринда турган республикани тарихан қисқа бир даврда мустақилликка эришиб, улкан марраларни қўлга киритади. бунинг натижасида мамлакат қиёфаси бутунлай ўзгариб, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалди. айни пайтда дунё ҳамжамияти юртимизнинг ўз йўлидан оғишмай, собитқадамлик билан бораётгани, фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида улкан ютуқларга эришаётгани, барқарор ривожланаётган иқтисодиётга асослангани, демократик ҳуқуқий давлат ва ривожланган мамлакатимизда инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият даражасига кўтарилганини эътироф этмоқда. бу, шубҳасиз, халқимизнинг ўз олдига қўйган юксак марралар сари муваффақият билан илгарилаётгани натижасидир. тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ўзбекистон ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. улар қуйидагиларда ўз ифодасини топди: 1. ўз йўлимизнинг шарт-шароити ва заминларинининг мавжудлиги. 2. ўзбекистонда …
5 / 24
риш жадаллик билан олиб борилмоқда. бизнингча, ўзбекистон фуқароларининг мустақил тараққиёт йўлидан собитқадамлик билан ривожланиб боришининг сиёсий ва иқтисодий йўналишлари белгилаб берилди. ўзбекистоннинг мустақиллик тараққиёт йўли билан «ўзбек модели» мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиёт дастури бўлиб, бу дастур ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг гоявий, назарий негизини ташкил этади. мазкур ислоҳотлар мустақиллик йилларида бир нечта босқичларни босиб ўтади. жумладан, ислоҳотларнинг дастлабки босқичида эски маъмурий буйруқбозлик тизими тугатилди ва миллий давлатчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдевори барпо этилди. кейинги босқичда ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг ҳуқуқий асоси яратилди, иқтисодиётнинг барқарорлашувига эришилди. «ўзбек модели» ўзбекистоннинг ўзига хос бўлган тараққиёт йўли бўлиб, бу йўл мамлакатимизнинг тарихий миллий хусусиятларини, географик ва демографик шарт-шароитларини ҳисобга олган, республиканинг бош, стратегик мақсади сари йўналтирилган ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида ижодий ривожланиб борувчи дастуруламалдир. фуқаролик жамияти тараққиётнинг мақбул йўли ва афзаллиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. лекин бу уни шунчаки қандай бўлса, шундайлигича ўзбекистонга тадбиқ этса бўлаверади, дегани эмас. аксинча, масалани муваффақиятли ечиш учун халқнинг кўп минг йиллик тарихи, сиёсий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат)." haqida

7-мавзу. иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат). режа 1. тараққиётнинг “ўзбек модели”. 2. бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши. 3. мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш. 4. аграр секторни ривожланиши. тараққиётнинг “ўзбек модели”. бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши. ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, тараққиётнинг энг муҳим масалалардан бири, келажакда ўзига хос иқтисодий тараққиёт йўлини белгилаш бўлди. жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўз мустақиллигига эришган давлатларда илк даврларда ушбу масалада айрим муаммоларнинг вужудга келиши табиий ҳол. дарҳақиқат, мамлак...

Bu fayl DOCX formatida 24 sahifadan iborat (54,4 KB). "иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат)."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодий ислоҳотлар, хусусий м… DOCX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram