иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.

PPT 19 sahifa 1,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
powerpoint presentation 6- мавзу иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. режа : 1. ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. ўзбекистон республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. 3. бозор инфратузилмасининг шаклланиши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. макроиқтисодиётни барқарорлаштиришга эришиш. 4. жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва уни ўзбекистонда бартараф этиш йўллари. 5. мамлакат иқтисодиётининг модернизация ва диверсификация қилиниши, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар. солиқ тизимидаги ислоҳотлар. давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш учун қулай шароит ва кенг имкониятлар яратди. бизнинг диёримизда бозор муносабатлари янгилик эмас. минг йиллар давомида аждодларимиз ҳунармандлар ишлаб чиқарган ажойиб маҳсулотларини, табиий бойликларини дунёнинг тўрт томонига олиб бориб савдогарлик қилган, мол алмашган. ўзбекистонниг бой имкониятлари, геополитик шароитидан фойдаланиб, ўзимизнинг ижтимоий­иқтисодий тараққиёт йўлимизни белгилаш дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси бўлиб …
2 / 19
нида бўлиб, у ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши ва уларни изчиллик билан амалга ошириши лозим; -бозор муносабатларига ўтиш қонун устуворлигини талаб қилади. бутун халқ томонидан қабул қилинган конституция ва қонунларга амал қилиниши шарт; -бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ҳимоя қилишнинг кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш; -ижтимоий ислоҳотларнинг ривожланиб бориши ва йўналишини белгилаб берувчи тамойиллардан бири бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл билан, босқичма­босқич амалга оширилиши зарур.янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят масъулиятли ва мураккаб вазифа - иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. иқтисодий стратегиянинг бошланғич нуқтаси ижтимоий­иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олишдан иборатдир. бу вазифа марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётни бозор муносабатларига, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтказишдан иборатдир. бозор муносабати бу жиҳатдан классик капиталистик ва социалистик иқтисодий тизимдан фарқ қилади.бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастурига кўра устувор вазифаларни босқичма­босқич, бир­бирига боғлиқ ҳолда икки вазифани бир вақтда ҳал қилишга тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини тугатиб, иқтисодни барқарорлаштириш …
3 / 19
осий қонун, ҳужжатлар қабул қилинди. иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича президент ҳузурида махсус идоралараро кенгаш тузилди.бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шартларидан бири-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга оширилди. бу билан давлат монополияси тугатилиб, маъмурий буйруқбозлик тизими бузилди ва бозор иқтисодиётига асос солинди, хусусий мулкдорларнинг кенг қатлами шакллантирилди ва хорижий сармоядан фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали аҳолининг турмуш даражаси яхшилана бошланди. мулкни хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодни шакллантириш ўзбекистонда ўзига хос йўл билан биринчи босқичда-1992­1993 йиллари амалга оширилди.бу даврда асоса маиший хизмат ва савдо корхоналари, транспорт ва қурилишнинг кичик корхоналари, давлат саноат ва маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари мулк шаклини ўзгартирди. булар мулкнинг ижара, жамоа ва акциядорлик шаклига айлантирилди. уй­жойлар кенг миқёсда хусусийлаштирилиб, аҳолининг айрим қисмига текин, бошқа қисмига эса арзон нархда хусусий мулк этиб берилди.дастлабки даврнинг ўзида қишлоқ хўжалигида 7701 колхоз ва давлат хўжаликлари хусусийлаштирилди, жамоа ва ижара хўжаликларига айлантирилди. лекин қишлоқда бу жараён секин ва қийинчиликлар …
4 / 19
энергетика комплекслари хусусийлаштирилмади. айрим соҳалари-кимё, олтин қазиш, пахта тозалаш, тоғ­кон саноатида 5% акция давлат ихтиёрида қоладиган бўлди.1994 йил охиригача 54.000 корхона мулк шаклини ўзгартирди. хусусан, 34% хусусий, 48 % акциядорлик, 16 %- жамоа, 1% ижара хўжалигига айланди.натижада республикада нодавлат секторнинг иқтисоди-ётдаги улуши ортиб борди. мазкур сектор 1995 йили саноат маҳсулотининг 44 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 97 фоизини ишлаб чиқарди. барча капитал маблағнинг 44 фоизи ана шу нодавлат секторига тўғри келди.мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мамла-катда кичик бизнесни ривожлантириш давлат секторининг устувор йўналишларидан бири этиб қуйилган. ўтган йиллар давомида шу соҳага тегишли ҳуқуқий асос яратилди, зарур меъёрий хужжатлар қабул қилинди, бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолияти йўлга қуйилди. натижада 1999 йил бошида мамлакатда қарийб 190°000 та кичик хусусий корхоналар фаолият кўрсата бошлади. уларнинг салкам 15°000 таси 1998 йили ишга тушган бўлса, 1999 йили уларнинг сони 16°579 тага кўпайди.мамлакатда икки йўл билан мулкдор синф шакллана бошлади. биринчидан, кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш йўли …
5 / 19
тта истиқболга эга бўлган тармоқлари ҳар томонлама рағбат-лантирилиб, шу орқали бутун иқтисодиёт таркибан қайта ташкил қилинди.иқтисодий ўсиш иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлаб чиқариш билан қиёслаганда саноатда 106,5, қишлоқ хўжалигида 105,8, қурилишда 102,6, савдода 112,7, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида 121,3 фоизни ташкил этди. халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш бир йилда 112 фоизга кўпайди. бундай ўсишга, энг аввало, иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал маблағ ҳажмининг ошгани (17 фоиз), замонавий технология билан жиҳозланган янги саноат объектлари қурилиши ва ишга туширилгани туфайли эришилди. ўзбекистоннинг мустақиллик давридаги иқтисодий ўсиши мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодий аҳволи билан таққосланса, иқтисод фақат ўзбекистондагина 90-йиллар бошидаги даражадан ошиб, бир текис ривожланмоқда. бу ҳолатни жаҳоннинг кўп йирик ривожланган мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, таниқли мутахасисилари тан олмоқда. 1998 йил айрим ривожланган мамлакатлардаги молиявий кризис, жаҳон бозорида ўзбекистоннинг муҳим экспорт маҳсулотлари-пахта толаси, рангли металлар нархининг тушиб кетиши мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий аҳволига таъсир қилмай қолмади. шунга қарамасдан, ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик давом этди. хусусан, 1998 йили …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши." haqida

powerpoint presentation 6- мавзу иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. режа : 1. ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. ўзбекистон республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. 3. бозор инфратузилмасининг шаклланиши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. макроиқтисодиётни барқарорлаштиришга эришиш. 4. жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва уни ўзбекистонда бартараф этиш йўллари. 5. мамлакат иқтисодиётининг модернизация ва д...

Bu fayl PPT formatida 19 sahifadan iborat (1,6 MB). "иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодий ислоҳотлар, хусусий м… PPT 19 sahifa Bepul yuklash Telegram