бой тарихимиз, дину диёнатимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг кайта тикланиши – маънавий юксалишдир

DOC 71.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411284196_59116.doc бой тарихимиз, дину диёнатимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тикланиши – маънавий юксалишдир ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлабоқ халқимизнинг бой маънавий меросини тиклаш ва ривожлантириш, жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни таъминловчи маданий-маърифий ислоҳотларнинг йўналишлари белгилаб олинди. чунончи, агар истиқлолнинг дастлабки йилларида жамият маънавий ҳаётидаги энг бош вазифа фуқароларда собиқ шўролар даврига хос тафаккурни эскича фикрлаш сарқитларидан бартараф этиш бўлган бўлса, иккинчи муҳим вазифа сифатида фуқаролик жамиятини шакллантириш белгиланди. зеро, истиқлол туфайли мамлакатимизда демократик жамият барпо этиш учун жуда катта ва муҳим ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий асос яратилди. шу билан бирга, мамлакатимиз ҳукумати, жамият аъзолари томонидан мустақилликни маданий-маърифий жабҳаларсиз мустаҳкамлаш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосага келиниши истиқлолни реал ҳақиқатга, бажарилиши кафолатланган муайян ижтимоий ҳодисага айлантирди. жамиятда рўй бераётган барча ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ахлоқий-мафкуравий ислоҳотлар ўз такомилига фақат маданий йўллар туфайли етиши мумкинлиги барчага аён бўлмоқда. ўзбекистон президенти ислом каримов бу ҳақда: “барчамиз яхши англаб олишимиз керакки, ҳаётимизнинг бошқа соҳаларидаги аҳвол, …
2
иб улғайишига берилаётган юксак эътиборнинг тасдиғи сифатида мамлакатимизда давлат бюджети харажатлар қисмининг 60 фоизга яқини таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳалари ривожига йўналтирилгани дунё тажрибасида камдан-кам учрашини, ўзбекистон айни соҳаларда жаҳонда етакчи ўринларни эгаллаб бораётгани нуфузли халқаро экспертлар ва таҳлил марказлари томонидан эътироф этилаётгани” қайд этилган. мустақиллик йилларида “озод, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши танийдиган, боқимандаликнинг ҳар қандай кўринишларини ўзи учун ор деб биладиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, айни замонда ўз шахсий манфаатларини халқ, ватан манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган комил инсонларни тарбиялаш” устувор вазифа этиб белгиланган экан, бу борада, аввало, халқимизнинг тарихий хотирасини тиклашга жиддий эътибор қаратилди. давлатимиз раҳбари ислом каримов таъкидлаганидек, “тарих хотираси халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади. буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. ахлоқий тарбия ва ибрат …
3
бекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ҳам ана шу мақсад сари қўйилган яна бир жиддий қадам бўлди. йиллар давомида атайлаб бузиб кўрсатилган тарихимиз мустақиллик йилларида холислик, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида қайта ўрганила бошланди. натижада ўзбек халқининг бой тарихи ва давлатчилигига бағишланган қатор илмий тадқиқотлар, монографиялар, дарсликлар ва ўқув адабиётлари яратилди. 1995 йилда амир темур халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилиб, президент фармони билан 1996 йил амир темур йили деб эълон қилинди. шу йили соҳибқироннинг 660 йиллигига бағишланган юбилей мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида нишонланди. юнесконинг париждаги бош қароргоҳида амир темурга бағишланган маданият ҳафталиги (1996 йил 20 – 26 апрель), “темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши” мавзуида илмий конференция ва кўргазма бўлиб ўтди. амир темурнинг шахси бутун маърифий инсониятнинг бойлиги эканлиги тан олинди. амир темур юбилейи муносабати билан ўнлаб тарихий обидалар таъмирланиб, қайта тикланди, янги иншоотлар қурилди ва боғлар яратилди. 1996 йил 18 октябрда самарқанд ва шаҳрисабз …
4
отира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. мазкур тадбирлар халқимизда миллий онгни юксалтиришга, тарихий хотиранинг тикланишига, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. президентимиз ислом каримов ташаббуси билан тошкентда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2000 йил 12 майда тошкентнинг юнусобод туманидаги бўзсув бўйида “шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи очилди. 2001 йил 31 август – қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида ўзбекистонда илк бор ўтказилди. 2002 йил 31 август куни тошкентнинг “шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида “қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил қилиниб, 2008 йил 31 августда унинг янги экспозицияси очилди. замонавий, мустақил ва эркин ўзбек халқининг миллий, маънавий жиҳатдан кўп қиррали тараққиётга эришишида жуда қадим замонлардан бери шаклланиб, камол топиб келаётган бой маданий мероси, анъаналари, урф-одатлари, қадрият-удумларининг аҳамияти ғоят беқиёсдир. шу нуқтаи назардан, ушбу бебаҳо омиллар мустақил ўзбекистоннинг келгусидаги жадал равнақини таъминлашда, жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеининг янада юксалиши учун хизмат қилиши табиий. ўзбекистон мустақиллик йўлидаги дастлабки қадамларини қўяётган даврлардаёқ миллий ривожланиш тамойилларига содиқлигини …
5
ча ҳар қандай ҳаракатлар беҳуда ва фойдасиздир. шу сабабли мустақиллик даврида халқ анъана ва қадриятларини тиклаш масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилганлиги асло бежиз эмас. бунинг натижасида анъана ва қадриятларимизнинг бундан кейинги ривожи ҳамда равнақ топиши учун кенг имкониятлар яратилди. бу эса ўз навбатида, халқимизнинг ўзлигини англашга интилишини кучайтирди, миллий ғурурнинг юксалишига самарали таъсир кўрсатди. президентимизнинг 1990 йил 2 майдаги фармони билан наврўз анъанавий байрами қайта тикланиши натижасида тарихий ўзликни англашдаги ҳақиқат қарор топди. наврўз нафақат ўзбекларнинг, балки диёримизда яшаётган жамики миллат ва элат вакилларининг ҳам ардоқли ва севимли байрамига, халқлар дўстлиги ва биродарлигини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланди. зотан, наврўз эзгуликнинг тимсолидир. у шунчаки намойиш эмас, балки инсоний туйғуларга маънавий қувват берувчи, уларни яқинлаштирувчи, ягона ватан туйғусини мустаҳкамловчи бебаҳо қадриятдир. айни пайтда меҳржон, ҳосил байрами, қовун сайли, халқ байрамлари, спортнинг миллий турлари ҳамда турли халқ ўйинлари кенг ўрин олувчи бадиий спорт байрамларининг улкан кўламда тикланиши фуқароларимизнинг, айниқса, ёшларимиз дунёқараши – …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бой тарихимиз, дину диёнатимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг кайта тикланиши – маънавий юксалишдир"

1411284196_59116.doc бой тарихимиз, дину диёнатимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тикланиши – маънавий юксалишдир ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлабоқ халқимизнинг бой маънавий меросини тиклаш ва ривожлантириш, жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни таъминловчи маданий-маърифий ислоҳотларнинг йўналишлари белгилаб олинди. чунончи, агар истиқлолнинг дастлабки йилларида жамият маънавий ҳаётидаги энг бош вазифа фуқароларда собиқ шўролар даврига хос тафаккурни эскича фикрлаш сарқитларидан бартараф этиш бўлган бўлса, иккинчи муҳим вазифа сифатида фуқаролик жамиятини шакллантириш белгиланди. зеро, истиқлол туфайли мамлакатимизда демократик жамият барпо этиш учун жуда катта ва муҳим ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий асос яратилди. шу билан ...

DOC format, 71.0 KB. To download "бой тарихимиз, дину диёнатимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг кайта тикланиши – маънавий юксалишдир", click the Telegram button on the left.