хор санъатининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва аҳамияти

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405484725_55675.doc хор санъатининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва аҳамияти. жамиятнинг маданий тараққиёти бевосита унинг маънавий ахлоқий негизларининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов қайд қилганидек: “бу негизлар миллий қадриятларга содиқлик, маънавий меросни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш ватанпарварликдан иборат”. умуминсоний қадриятлар муштараклигига республикамизнинг барча ёшларининг маънавий эстетик маданиятини шакллантиришга эришиш ётади. шахсан эстетик дид, тафаккурни бойитмасдан туриб ижтимоий-иқтисодий, маданий жабҳалардаги вазифаларни бажариш, миллий анъана истиқлол мавкурасини тўла тўкис яратиш мумкин эмас. замон талабларига ҳар томонлама жавоб берадиган, юқори малакали баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш мустақиллик йўлидан борадиган жамиятимизнинг энг олий мақсадидир. баркамолликнинг юксак мезони инсоннинг чинакам манавият ва маърифат соҳиби бўла олиш билан белгиланади. мусиқий таълим жараёнида мусиқий тафаккур, билиш жараёни, тасаввурлар, тушунчалар, категорияларнинг таркиб топишига олиб келади. инсон мусиқа тинглаши, ижро этиши орқали ўз ички хис туйғуларини, воқелик ходисаларини акс эттиради. инсон руҳи орқали мусиқий оламни билади, сўнгра уларни бошқа тингловчиларга етказмоқ учун …
2
ди. бу мусиқий фаолият жараёнида онгли самарали иштирок этиш фаоллигини тинмай ошириб бориш ва камол топтириш билан узвий боғлиқдир. ахлоқ, одоб ва ижодий кўтаринкилигини, истеъдодларини тўла намоён эта олиш фазилатлари –хоршунослик асослари фанини пухта ва мукаммал ўрганиши орқали руёбга чиқади. бунда хор дирижёрлиги, хор синфи, хор адабиёти , хор партитурасини ўқиш маҳорати, мусиқа назарияси гармония, сольфеджио, полифония мусиқий тахлил, педагогика психология, болалар ва ўсмирлар физиологияси, хор санъати асосларини ўзлаштириш ва рахбарлик қилиш тамойиллари киради. хор санъатида адабий ва мусиқий ижоднинг ўзаро уйғунлашуви натижасида, яхлит бир бадиий асар яратилади. бу санъат халқ қўшиқчилик ижодиёти билан боғлиқ бўлиб, бошқа халқлар миллий мусиқа маданиятини шаклланиши ва ривожланишида муҳим роль ўйнаб келган. ўтмишда прфессионал хор ижрочилигига эга бўлмаган қардош республикаларда ўзига хос йўллар билан шаклланиб келган. бу халқлар миллий анъаналарга таянган холда хор санъатини янги йўналишларини ярата бошладилар. айрим маълумотларга кўра сўғд давлатларида профессионал хор жамоалари мавжуд бўлган. кейинчалик араб истилосидан кейин бу санъат …
3
ва қўшиқлари маълум даражада таъсир кўрсатди ва аксинча халқларимиз ҳаёти афсоналари куй ва қўшиқлари ҳақида маълумотлар қадимги юнон муаллифларининг асарларида ўз аксини топди. масалан: климей александрский ксенифонт, страбон, птоломей, геродот асарларида қадимги халқларимиздаги турли маъданий қадриятлар, халқ қаҳрамонлари: тўмарис, спаретиери, зарина, широқ ҳақидаги маълумот ва афсоналар келтирилади. амир темур (1336-1405) давлати ўз даврида европа ва осиёдаги энг йирик мустаҳкам ва ривожланган давлат сифатида танилди. унинг авлодлари бошқарган давлат шоҳруҳ, улуғбек, хусайн бойқаро даврларида маданият ва санъат гуллаб яшнади. xiv асрнинг иккинчи ярмидан асрнинг бошларигача бўлган давр ёрқин, сермазмун, самарали давр ҳисобланади. марказий осиё тарихида ниҳоятда кўп, серқирра, ранг-баранг, маданий маънавий бойликларни яратгани, халқ талантлари учун имконият ярата олганлиги туркий халқлар маданияти ва санъати тарихида тамоман янги узоқ асрларга озуқа берган қатламлар янги саҳифалар вужудга келтиргани билан машҳурдир. биргаликда куйлаш санъати узоқ тарихга эга. одамзод ўзини қуршаб турган ташқи оламда, ўзи яшаётган жамиятда, ўзи билан мулоқотда бўлаётган кишиларда тарихан шаклланган ва …
4
қ куйлаши, тўй маросимида аёлларни ёр-ёр, лапар, ялла, чертмак, беш қарсак жамоа (хор) ва яккахон бўлиб ижро этилган. асрлар давомида тўпланган “шошмақом”нинг вокал қисмидаги тароналар ҳам уч-тўрт ва ундан кўп хонандалар томонидан айтилган. халқимиз орасида кенг тарқалган айниқса фарғона водийсида “катта ашулалар” ҳам уч-тўрт ва ундан ортиқ хофизлар биргалашиб ижро қилишган. ана шу фольклор қўшиқларнинг (ёр-ёр, ўлан, ялла, хашар, беш қарсак, лапар, катта ашула ва мақомлардаги тарона, уфор нақш қисмлари) биргаликда жамоа бўлиб айтиш каби ижрочилик шакллари келгусида ўзбек халқи орасида хор хаваскорлиги, қолаверса ўзбек хор санъати жанрининг ривожига замин яратди. хаваскорлик хор жамоалари октябрь инқилобидан кейин оммани сиёсий ижодиётини ўстириш, оммани уйғотиш, унинг ижодий фаолиятини ташкил қилиш керак эди. бадиий хаваскорлик социал эҳтиёж бўлиб, у собиқ иттифоқ даврида туғилди, шаклланди ва ўсди. 1920 йиллардан бошлаб республикамизда рақс ва хор жамоалари мактабларда, ўқув юртларида тузилиб кенг тарқалди. ¥ар бир тўгаракларда кичик хор ансамбли бўлиб, яллалар, лапарлар, революцион қўшиқлар ва марсиялар …
5
бирга ўзлари ҳам қўшиқлар тўқишар эди. масалан: “ботир аскар”, “соқчи” ва шунга ўхшаш жуда кўп куй ва қўшиқлар тўқиб хор жамоалари билан ижро қилар эдилар. 1930 йилларга келиб мусиқа хор хаваскорлигида янги бурилиш пайдо бўлди. янги-янги қўшиқлар етук бастакорлар томонидан хор жамоалари учун ёзилди ва ижро этилди. юнус ражабий, имомжон икромов, ориф £осимов, фахритдин содиқовлар бир-икки овозли хор қўшиқлари яратдилар. юнус ражабийнинг “бизнинг қишлоқ” , фахриддин содиқовнинг “¥орманг энди, колхозчилар” каби қўшиқлари хаваскорлик хор жамоаларида кенг тарқалди. 1934 йилда тошкентда хаваскорлик санъатининг вилоят мусиқа бадиий олимпиадаси ўтказилди. 1000 кишилик қўшма хор, 300 кишилик духовой оркестр қатнашди. бу олимпиада хаваскорлик тўгараги иш фаолиятини анча илгарилатди. 1937 йил москвада ўтган ўзбекистон адабиёти ва санъати декадасида хор жамоалари фаол қатнашдилар.1938 йилда республика олимпиадасига асосан мактаб ва ўқув юртлари хор жамоалари, хаваскорлик тўгараклари сон жиҳатдан кўпайди. урушгача даврда хор жамоалари сони кўпайгани билан сифат жиҳатидан уни сон ижрочилиги ҳукмрон эди. 1943 йилдан бошлаб республика …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хор санъатининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва аҳамияти" haqida

1405484725_55675.doc хор санъатининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва аҳамияти. жамиятнинг маданий тараққиёти бевосита унинг маънавий ахлоқий негизларининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов қайд қилганидек: “бу негизлар миллий қадриятларга содиқлик, маънавий меросни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш ватанпарварликдан иборат”. умуминсоний қадриятлар муштараклигига республикамизнинг барча ёшларининг маънавий эстетик маданиятини шакллантиришга эришиш ётади. шахсан эстетик дид, тафаккурни бойитмасдан туриб ижтимоий-иқтисодий, маданий жабҳалардаги вазифаларни бажариш, миллий анъана истиқлол мавкурасини тўла тўкис яратиш мумкин эмас. замон талабларига ҳар томонлама жавоб берадиган, юқори малакали бар...

DOC format, 70,5 KB. "хор санъатининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи ва аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.