хаваскорлик хори ишининг ташкилий асослари хаваскорлик хорининг вазифалари.

DOC 86.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404130756_51208.doc хаваскорлик хори ишининг ташкилий асослари хаваскорлик хорининг вазифалари. режа: 1. хаваскорлик хорини ташкил қилиш. 2. хонандаларнинг овоз ва мусика кобилиятларини аниклаш. 3. хор раҳбари-хор коллективи ижодий фаолиятининг ташкилотчиси. хаваскорлик санъати қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: a) кенг халқ оммасини ғоявий ва эстетик тарбиялаш b) хор коллективи ва қатнашчиларининг маънавий эҳтиёжларини ва уларнинг маданий, эстетик савияларини ошириш c) хор иштирокчиларига мусиқа маълумоти бериш d) хаваскор артистларни бадиий ижро маҳоратига эга қилиш, уларнинг концерт ижрочилик фаолиятини ташкил қилиш. хар бир хор аъзоси коллектив олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун актив бўлиши керак. хаваскорлик хор коллективи фақат дам олиш, кўнгил очиш мақсадлари учун тузилади, деб қараш асло нотўғри. бундай холда коллективнинг тарбия функцияси йўқолади, у кундалик ижтимоий-сиёсий ҳаётдан четда қолади. хор аъзоларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш ҳаваскорлик хорларининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. маълумки, кишилар ҳаваскорлик хорларига ўзларининг дам олиш вақтларида, ўз хохишлари билан қатнашиб, маданий савияларини оширадилар, қўшиқ айтиш, мусиқа тинглаш ва …
2
ивини ташкил қилиш учун бажариладиган барча тайёргарлик ишлари киради. иккинчи даврга, раҳбарнинг хор билан биринчи учрашуви, хонандаларнинг вокал, мусиқий қобилиятларини текшириш ва овозларни аниқлай бориш, хор партияларини бутлаш ишлари киради. мана шу ишларнинг ҳаммаси хор тузишнинг ташкилий даври ҳисобланади. хор раҳбари ўз атрофидаги активлар билан хор ташкил қилиш учун кенг агитация ишлари олиб бормоғи лозим. бу ишда барча агитация воситаларидан кенг фойдаланилади. бўлажак хор аъзолари билан бўладиган биринчи учрашувга жиддий қараш, пухта тайёргарлик кўриш лозим. агар биринчи йиғилиш ёмон ташкил қилинса, бу иш қўшиқ-хор ижрочилигини севувчиларга салбий таъсир қилиши мумкин. хор раҳбари маҳаллий шароит билан, шу ернинг қўшиқчилик анъаналари билан яхши танишган ва юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда хор тузишга киришади. шундан кейин иккинчи ташкилий давр раҳбарнинг хор аъзолари билан биринчи росмана учрашувидан бошланади. пухта тайёргарлик кўрилиб ўтказиладиган биринчи ташкилий машғулотда ходимлардан бири йиғилган кишиларга хор раҳбарини таништиради. шундан сўнг хор раҳбари олдинга қўйилган вазифалар ҳақида, хор қўшиқ санъати ҳақида …
3
қизиқарли ўтиши зарур. маълумки, мусиқага бутунлай ўқувсиз кишилар жуда ҳам кам учрайди. чунки ҳозирги вақтда радио, телевидение, ахборот воситалари орқали жуда ҳам кўп мусиқа эшитиш имкониятига эгадирлар. мана шу воситалар орқали инсонлар кўп мусиқа ахбороти оладилар. бу ишлар албатта, ёшлар ва катталарнинг мусиқий дидларини, тушунчасини ва онгини ўстиради. шунингдек, радио, телевидение кишиларнинг эшитиш қобилиятига ҳам ижобий таъсир қилади. хорда ўз-ўзини бошқариш органларини сайлаш муддати бир оз чўзилади ва бу иш хонандалар бир-бирлари билан бирмунча танишганларидан сўнг амалга оширилади. кейинги машғулотлар давомида хор қатнашувчилари орасида актив, яхши мусиқий қобилияти бор кишилар маълум бўла бошлайди. шулар орасидан хор бошлиғи сайланади.хорда олиб бориладиган бутун ўқув-тарбия, жамоат ишлари, шунингдек, машғулот ва концертлар ўтказиш учун жой тайёрлаш, коллективини янги хонандалар билан тўлдира бориш каби ташкилий ишлар бошлиқ ёрдамида ўтказилади. бундан ташқари, хор коллективига котиб ва кутубхоначи ҳам тайинланади. котиб коллектив фаолиятига тааллуқли хужжатларни йиғиб юради ва сақлайди. кутубхоначи эса нота материалларини сақлайди. машғулот вақтида хонандаларга …
4
га лойиқ ва нолойиқлиги; -қайси партияга мансублиги; -тембри; -диапазони; -чидамлилик даражаси аниқланади. шунингдек, хонанданинг вокал тайёргарлиги: -интонациянинг тозалиги; -мусиқий хотираси; -нутқи; -ритмни сезиш қобилияти; -мусиқийлиги; -нотани ўқий олиш каби муҳим томонларини текшириб кўриш фойдали ва мақсадга мувофиқдир. шуни ҳам айтиш керакки, хонанданинг юқорида айтилган овоз хусусиятларини ва унинг умумий мисуқий қобилиятларини дарҳол аниқлаш жуда осон иш эмас. агар профессионал хорларда бу хусусиятларнинг асосийси хорга қабул қилишдан олдин аниқлашни талаб қилса, ҳаваскорлик хорларида овозни аниқлаш процесси иш жараёнида аста-секин бажарилади. овозни текшириш ва аниқлаш учун ҳар хил усуллар ва машқлар қўлланилади. масалан, профессор а.егоров ўз тажрибасига таянган холда қуйидаги маслаҳатларни беради. 1. мажор ва минор уч товушлик овозларини алоҳида-алоҳида айттириш. 2. мажор ва минор гаммасининг товушларининг алоҳида-алоҳида айттириш. а.егоров бу икки машқни ўрта регистрлардан бошлаб, аввал юқоридан пастга, кейин пастдан юқорига хроматик тартибда овоз диапазонига қараб бажаришни таклиф қилади. 3. икки ва уч товуш оралиғини хроматик тартибда куйлаш. 4. хар хил …
5
ин. бу услуб ҳар бир хонандага бир-бирини овозини эшита билиш имконини беради. хаваскорлик хорларида чиройли тембрли ва ўта катта диапазонли овозлар кам учрайди. умуман хаваскорлик хорларига қатнашишни хохловчилар озми-кўпми ўзларича ашула айтиб юган ва айтишни хохловчи, лекин умуман ашула айтмаган кишилар бўлади. бундай кишиларнинг овози ва мусиқий эшитиш қобилияти ҳали ривожланмаган бўлади. хор раҳбари иш бошлашдан аввал хонандаларнинг овози бор-йўқлигини индивидуал сифатларини ва мусиқий қобилиятини аниқлаш учун овознинг примар товушларидан, яъни зўриқмасдан, бемалол жарангловчи товушлардан бошлаши керак. бунинг учун, яъни хонандаларнинг тортинмаслиги, овозларини баралла чиқаришига раҳбар ёрдам бериши, уни қисқа вақтда бўлса ҳам тайёрлаши керак. бошланғич машғулотларда бутун коллектив билан уларга таниш ва яқин бўлган қўшиқлардан икки-учтасини бир овозда айтиш мумкин. “яллама ёрим”, “ёр-ёр” в.х. машғулотларда хор қатнашувчилари бир-бирларига анча ўрганиб олишади. шу даврда хор раҳбарида қатнашувчилар билан эркин сухбатлашиш имконияти туғилади. сухбатда раҳбар қатнашувчиларнинг хорга қатнашишдан мақсадларини, улар қандай ашулаларни ёқтиришларини, қандай мусиқалар уларга кўпроқ ёқишини, шу билан бирга, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хаваскорлик хори ишининг ташкилий асослари хаваскорлик хорининг вазифалари."

1404130756_51208.doc хаваскорлик хори ишининг ташкилий асослари хаваскорлик хорининг вазифалари. режа: 1. хаваскорлик хорини ташкил қилиш. 2. хонандаларнинг овоз ва мусика кобилиятларини аниклаш. 3. хор раҳбари-хор коллективи ижодий фаолиятининг ташкилотчиси. хаваскорлик санъати қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: a) кенг халқ оммасини ғоявий ва эстетик тарбиялаш b) хор коллективи ва қатнашчиларининг маънавий эҳтиёжларини ва уларнинг маданий, эстетик савияларини ошириш c) хор иштирокчиларига мусиқа маълумоти бериш d) хаваскор артистларни бадиий ижро маҳоратига эга қилиш, уларнинг концерт ижрочилик фаолиятини ташкил қилиш. хар бир хор аъзоси коллектив олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун актив бўлиши керак. хаваскорлик хор коллективи фақат дам олиш, кўнгил очиш мақсадла...

DOC format, 86.5 KB. To download "хаваскорлик хори ишининг ташкилий асослари хаваскорлик хорининг вазифалари.", click the Telegram button on the left.