пўлатларга кимёвий-термик ишлов бериш

DOC 96,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405084528_55506.doc пўлатларга кимёвий-термик ишлов бериш режа: 1. кимевий-термик ишлов беришнинг физик асослари; 2. пўлатларни цементитлаш; 3. пўлат юзасини азот билан бойитиш; 4. пўлатларни цианлаш; 5. пўлат юзасини диффузион туйинтириш. 1. кимёвий-термик ишлов беришнинг физик асослари харорат таъсирида пўлат юзасини хар хил кимёвий элементлар билан диффузион бойитиш жараёнига кимёвий-термик ишлаш дейилади. кимёвий- термик ишлов бериш жараёни 3 босқичдан иборат бўлади: -диффузияланадиган (диссоциация); элемент атомларининг хосил бўлиши -диффузияланувчи элемент атомларининг пўлат юзасига молекуляр яқинлашуви ва темирнинг кристалл панжарасига сингиши (абсорбция); -учинчи босқичда фаол атомлар буюмнинг ички қатламларига сингади. диссоциация жараёни газ мухитида содир бўлади, бунда молекулалар фаол атомларга парчаланади: масалан, 2со → со2+с ёки nh3→3h+n. осил бўлган углерод ва азот атомлари фаолликлари туфайли металда эрийди ва унинг сирт қисмини тўйинтиради. абсорбция жараёни газ-металл чегарасида содир бўлади, металл юзаси эркин атомларни ўзига сингдиради. бу жараён диффузияланувчи элемент атоми буюм металида эриб, қаттиқ эритма хосил қилган такдирдагина муваффақиятли кечади. диффузияланиш тезлиги металл қатламида хосил …
2
- шакл.. туйинган қатлам қалинлигининг кти жараёни параметрларига боғлиқлиги қовушоқлигича қолади. бу эса тегишли детални зарбий кучлар таъсирига чидамли, кам ейиладиган қилади. тишли илдираклар, поршень бармоқлари, валлар, ўқлар, ричаглар, червяклар, подшипник қисмлари каби деталлар цементитланади. пўлатни цементитлаш учун углеродга бой мухитдан фойдаланилади. бу мухит карбюризатор деб аталади. цементитлаш жараёни қаттиқ, суюқ ва газсимон карбюризаторларда амалга оширилиши мумкин. қаттиқ карбюризаторда цементитлаш учун таркиби 70 % писта кўмир, 20-25% барий карбонати, 2,5...3,5 % кальций карбонатидан иборат аралашма билан яшчикка жойлаштирилган деталлар кумилади-да, яшчикнинг копкоги яхшилаб, хаво кирмайдиган қилиб беркитилади ва арорати930...9500с бўлган печда 5...10 соат давомида қиздирилади. одатда, ар бир соатда буюмнинг 0,1 мм қалинлиги цементитланади; туйинтирилган қатламда углерод миқдори 0,95...1,1% га етади. газсимон карбюризаторда цементитлаш усулида кўп углеродли газлардан, масалан, углерод (ii)-оксид, тўйинган углеводородлар (сn h2n +2) ва тўйинмаган углеводородлар (сn h2n) дан фойдаланилади. газсимон карбюризаторда цементитлаш учун деталлар печнинг герметик беркитиладиган камерасига жойлаштирилади ва 920...9500с гача қиздирилиб, уларнинг устидан газ …
3
, суюлтириб, цементитланадиган буюмни шу му итга 2 соатгача ботириб турилса, 0,50 мм гача қатлам углеродга тўйинади. аралашмада sic ва na2cо3 бўлганлигидан ваннада қуйидагича реакция боради: 2na2cо3+ sic = na2 sic +na2о+2со+с бу усулда ишлатиладиган тузлар за арли эмас, жараён тез ўтади, деталларнинг сирти тоза чиқади. цементитланган деталлар тобланиб, бўшатилади. кам маъсулиятли деталлар бевосита печдан чиқарилгандан сўнг тобланиб,паст ароратда (150...1700с) бўшатилади. му имрок деталлар цементитланган кейин авода совитилади ва 850...9000с гача қиздирилиб, тобланади. шундай қилинганда деталл ўзагининг доналари майдаланади. тобланган деталнинг сиртқи қатламининг структураси майда нинасимон мартенсит, озроқ қолдик аустенит ва цементитдан, ўзагининг структураси эса майда доналардан иборат бўлади. сўнгра пўлат бўшатилади. жуда мухим деталлар 2-марта тобланади. биринчи, 850...9000с дан мойда ёки хавода тобланиб, буюмнинг ўзагининг доналари майдалаштирилади, сўнгра эса 760...8000с да тобланиб юза қисмида қаттиқлиги юқори бўлган, майда донали мартенсит, ўзак қисми эса чала тобланиб, сорбит билан феррит структуралари аралашмаси хосил қилинади. цементитланиб, тобланган углеродли пўлатларнинг юза қатламининг қаттиқлиги …
4
ва аста-секин аммиак мухитида зарур хароратгача қиздирилади. юқори хароратда аммиак қисман парчаланиб, фаол азот атомларини хосил қилади: 2nh3=2nат+3h 2.: nат→feα→ feα(n)→ γ΄(fe4n) → ε(fe2-3n). темир сиртида азотланган қатлам fe2-3n (-фаза) ва fe4n (-фаза) ва (-фаза) дан иборат бўлади. азотлаш 6000с дан юқорида ўтказилса нитрид қатлам ва -фаза орасида азотланган аустенитдан иборат -фаза осил бўлади. сўнгги йилларда таркиби 50% эндогаз ва 50% аммиак ёки 50% ch4 ва 50% nh3, шунингдек суюқ холатдаги 55% (nh2) со +45% na2co3 аралашмадан фойдаланиб азотлаш жараёни қўлланилмокда. натижада буюм сиртида структураси fe2-3(n,c) дан иборат бўлган карбонитрид қатлам хосил бўлади, унинг қаттиқлиги hv 600...1200 га етади ва буюмнинг ишкаланиб емирилишга чидамлилиги ортади. азотлаш жараёнига сарфланадиган вақт талаб этиладиган қатлам қалинлигига бо лиқ. умуман хар 10 соатда 0,1 мм юза қатлам азотланади. деталларга азотлашдан олдин термик ишлов берилади, азотланган юзалар эса фақат жилоланади. азотлаш жараёни цементитлаш жараёнидан пастроқ хароратда ўтказилсада, қатламнинг қаттиқлиги ва ишқаланиб ейилишга чидамлилиги юқори, мўртлиги …
5
000с да 5...30 дақиқа давомида ишлов берилса, детал юзасининг 0,02...0,04 мм қалинлиги цианланади. таркибида 0,4 % гача углероди бўлган углеродли ва махсус пўлатларга 6...10% nacn, 80...84 %ba cl2, 10% гача nacl таркибли тузлар аралашмасида 800...9500с ароратда, 1...6 соат давомида ишлов берилса, 0,5...1,5 мм юза қатлам углерод ва азотга туйинади. бундай юқори ароратда цианланган деталлар тобланиб, сўнгра паст хароратда бўшатилади, юза қаттиқлиги 58...62 нrc га етади. газ мухитида цианлаш (нитроцементация) жараёни 850...9000с хароратда, таркибида углерод ва азот бўлган газлар (масалан, 70...80 % табиий газ ва20...30% аммиак) му итида олиб борилади. 0,25...1 мм қатлам олиш учун 2...10 соат вақт сарфланади. нитроцементитланган детал бевосита печдан тобланиб, 160...1800с да бўшатилади. бўшатилган юзанинг қаттиқлиги 58-62 hrc га етади. бу жараён мураккаб шаклли, тоб ташлашга мойил бўлган деталлар (шестернялар) учун кулланилганда самара беради. 5. пўлат юзасини диффузион тўйинтириш машина воситаларининг ишчи юза қисмларининг хоссаларини ва иш унумини ошириш учун улар al, cr, si, b, ti каби …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пўлатларга кимёвий-термик ишлов бериш" haqida

1405084528_55506.doc пўлатларга кимёвий-термик ишлов бериш режа: 1. кимевий-термик ишлов беришнинг физик асослари; 2. пўлатларни цементитлаш; 3. пўлат юзасини азот билан бойитиш; 4. пўлатларни цианлаш; 5. пўлат юзасини диффузион туйинтириш. 1. кимёвий-термик ишлов беришнинг физик асослари харорат таъсирида пўлат юзасини хар хил кимёвий элементлар билан диффузион бойитиш жараёнига кимёвий-термик ишлаш дейилади. кимёвий- термик ишлов бериш жараёни 3 босқичдан иборат бўлади: -диффузияланадиган (диссоциация); элемент атомларининг хосил бўлиши -диффузияланувчи элемент атомларининг пўлат юзасига молекуляр яқинлашуви ва темирнинг кристалл панжарасига сингиши (абсорбция); -учинчи босқичда фаол атомлар буюмнинг ички қатламларига сингади. диссоциация жараёни газ мухитида содир бўлади, бунда молекула...

DOC format, 96,5 KB. "пўлатларга кимёвий-термик ишлов бериш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.