машина деталларини тиклаш технологик жараёнлари

DOC 76,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404307142_52619.doc машина деталларини тиклаш технологик жараёнлари режа: 1. асосий тушунчалар ва деталларни тиклашнинг хозирги усуллари. 2. деталларни гальваник ва кимиёвий қопламалар билан тиклаш. 3. деталларни пластик деформациялаш усули билан тиклаш. 4. қўлда электрёй билан пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. қишлоқ хўжалик машиналарни таъмирлашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишда деталларни қолдиқ иш муддатидан фойдалиниш катта аҳамиятга эга. тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг ҳамда улардаги агрегатларнинг асосий таъмиргача хизмат муддатини ўтаган деталларининг 60-65% қолдиқ иш муддатига эга бўлиб таъмирланмасдан ёки оз миқдорда таъмирлаш ишларини бажаргандан кейин яна ишлатишга яроқли бўлади. тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг барча деталларнинг иш муддатларига қараб уч гуруҳга бўлинади: 1. биринчи гуруҳга ўз иш муддатини тўлиқ ўтаган ва таъмирлаш пайтида янгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган деталлар киради. бундай деталлар нисбатан оз бўлиб, барча деталлар сонининг 25-30% ни ташкил этади. бу гуруҳ деталларга поршенлар, поршень ҳалқалари, подшипникларнинг вкладишлари, турли втулкалар, думалаш подшипниклари, резина техник буюмлар ва бошқалар киради. 2. иккинчи гуруҳ деталларни …
2
чунки деталларни тиклашда ашёлар, электр энергияси ва меҳнат ресурслари сарфи анча қисқаради. деталларни тиклаш самарадорлиги ва сифати танланган усулга боғлиқ. деталларни тиклашнинг куйидаги усуллари кенг кўламда қўлланилади: механик ишлов бериш, пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш, пуркаб қоплаш, гальваник ва кимёвий ишлов бериш, босим билан ишлов бериш, синтетик ашёлардан фойдаланиш. машиналар ва ускуналарни таъмирлаш технологик жараёнида уларнинг деталлари тозаланади, яроқли-яроқсизларга сараланади ва ташхис қўйиш каби умумтаъмир ишлари бажарилади, шунингдек баъзи ҳолларда тегишли синовлардан ҳам ўтказилади. деталнинг геометрик шаклини ёки ашёнинг ички холатини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган технологик таъсир этиш ишлари тиклаш ишларига киради. бунинг учун қуйидаги технологик жараёнлар бажарилади: деталнинг ейилган сиртини тўлдириб қоплаш, иш вақтида эгилувчан дефомацияланган жойларни асл холатига келтириш ёки ейилган жойларнинг ўлчамларини тиклаш мақсадида ашёни қайта тақсимлаш учун пластик деформациялаш, деталнинг бир қисмини алмаштириш ва қўшимча элементлар ўрнатиш, деталларнинг сиртларига бирор усулда ишлов бериш металнинг бир қисмини олиб ташлаш. гальваник қоплаш электр ток таъсирида металл тузларининг эритмасидан металларнинг …
3
қларнинг иш сиртлари, думалаш подшипниклари ўтказиладиган сиртлар ва бошқа деталлар хромлаш усулида тикланади. хромли қопламалар кўкимтир-оқ рангда бўлади. деталларга ётқизилган хром қаттиқлиги нв 800-1000, ейилиш ва занглашга қаршилиги катта бўлади. хром билан тикланган деталларнинг хизмат муддати иш шароитларига қараб 4-10 марта ошади. хромли қопламаларни хом ва тобланган пўлатларга ётқизиш мумкин. механик ишлов беришда ҳар томондан олинган қатлам қалинлиги 0.25 мм ошмаслиги керак. деталнинг хромланмайдиган жойлари цапон лак, целлуоид, тасма ва бошқалар билан беркитилади, тешиклар эса қўрғошин тиқинлар билан ёпилади, хромланадиган сиртлар гои пастаси суртилиб, эластик жилвир тошлар билан ёки майда донали жилвир қоғоз билан тозаланади. хромлашга тайёрланган детал осмаларга ўрнатилади ва тоғорачада электролитик ёғсизлантирилади. электролит таркиби 50г ўювчи натрий, 1л сувдан иборат; ёғсизлантириш таркиби: ток зичлиги 5 а(дм2, электролит харорати 15-20°с, электролитда тутиб туриш вақти 1-2 мин. ёғсизлантириш сифати сиртларнинг кетказиш учун декопирланади. оксид парда ётқизиладиган хромнинг асосий деталга мустахкам ёпишига тўсқинлик қилади. оксид пардаси н2о4 нинг 5% ли эритмасида …
4
темирнинг сувдаги эритмаси ишлатилади. хлорли темир концентрацияси 200-700 г(л, хлорид кислотаники эса 1-3 г(л ни ташкил этади. рухлаш. тракторлар ва автомобилларни таъмирлашда майда махкамлаш деталлари рухлаб занглашдан химоя қилинади. рухлаш сулфат кислотали электролитларда бажарилади. бундай электролитлар таркибига сулфат кислотали рух (200-250 г(л); сулфат кислотали аммоний (20-30г(л); сулфат кислотали натрий (50-100г(л) ва дексрин (8-12г(л) киради. қоплама айланадиган махсус барабанларда ёки қалпоқларда ётқизилади. рухлаш жараёнида электролит харорати уй хароратига тенг ва ток кучи зичлиги 3-5 а(дм2 бўлади. оксидлаш–пўлат деталларда таркибида оксидловчи моддалар бўлган қайноқ ишқорли эритмаларда ишлов беришдан иборат. оксидлашда деталларнинг сиртида қалинлиги 0.6-1.5 мкм ли оксидларда хосил бўлади. оксид парда жуда мустахкам бўлиб, метални занглашдан мухофазалайди. нормалар (болт, гайка ва бошқалар) ҳамда кузов арматурасининг баъзи бир деталлари оксидланади. фосфатлаш–пўлат деталлар сиртида химоя пардалар хосил қилувчи кимёвий жараёндан иборат. химоя парда фосфор, марганец ва темир тузларидан иборат бўлади. парда қалинлиги 8-40 мкм бўлиб, ғовак бироз қаттиқ ва яхши мосланувчан бўлади. фосфатлаш «мажеф» …
5
л сиртига ўтирган қатламни цементлаш, тоблаш ва бўшатиш мумкин. никеллаш. электролит ва кимёвий никеллаш деталларнинг ейилишга чидамлилигини ошириш, занглашдан химоялаш ва декоратив қоплама хосил қилишда қўлланилади. электролит никеллаш эса,деталларни эритмага ботириб, маълум хароратда тутиб туришида, (электр токини ишлатмасдан), металнинг ейилган сиртига ўтиришини таъминлашдан иборат. ёнилғи насослари ва гидравлик асбобларнинг пўлат, мис ва алюминий қотишмаларидан аниқ тайёрланган деталларни таъмирлашда никеллаш усулидан фойдаланиш тавсия этилади. унинг юқори унумдорлиги бу усулнинг афзаллигидир. мислаш ейилган ва сиқилган втулкаларни тиклаш, сиртларни цементитлашда мухофазалаш, электр асбобларнинг контактларини таъмирлашда ёки хромлаш ва никеллаш олдидан қуйи қатлам сифатида қўлланилади. оқартириш–таъмирланган деталларнинг ишлаб мосланишини яхшилаш учун сиртларга қалай қатламини ётқизишдан иборат. деталларни пластик деформациялаш усули билан тиклаш металларнинг совуқ ва иссиқ ҳолатларда пластик деформациялана олиш хоссасига асосланган. углеродли пўлатлар, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан тайёрланган деталлар совуқлайин, таркибида кўпи билан 0.3 фоиз углерод бор бўлган деталлар эса иссиқ холатларда пластик деформация усулида тикланади. деталларни қиздирмасдан тиклашда катта куч қўйиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "машина деталларини тиклаш технологик жараёнлари"

1404307142_52619.doc машина деталларини тиклаш технологик жараёнлари режа: 1. асосий тушунчалар ва деталларни тиклашнинг хозирги усуллари. 2. деталларни гальваник ва кимиёвий қопламалар билан тиклаш. 3. деталларни пластик деформациялаш усули билан тиклаш. 4. қўлда электрёй билан пайвандлаш ва суюлтириб қоплаш. қишлоқ хўжалик машиналарни таъмирлашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишда деталларни қолдиқ иш муддатидан фойдалиниш катта аҳамиятга эга. тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг ҳамда улардаги агрегатларнинг асосий таъмиргача хизмат муддатини ўтаган деталларининг 60-65% қолдиқ иш муддатига эга бўлиб таъмирланмасдан ёки оз миқдорда таъмирлаш ишларини бажаргандан кейин яна ишлатишга яроқли бўлади. тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг барча деталларнинг иш муддатларига қара...

Формат DOC, 76,0 КБ. Чтобы скачать "машина деталларини тиклаш технологик жараёнлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: машина деталларини тиклаш техно… DOC Бесплатная загрузка Telegram